Главная / Сиёсат / Президент фармони билан «Эл-юрт умиди» жамгармаси ташкил этилди

Президент фармони билан «Эл-юрт умиди» жамгармаси ташкил этилди

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулокот килиш буйича “Эл-юрт умиди” жамгармаси фаолиятини ташкил этиш тугрисида Президент Фармони кабул килинди.

elyourt

Бу хакда хабар килган Адлия вазирлигига кура, фармонга мувофик Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулокот килиш маркази Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулокот килиш буйича “Эл-юрт умиди” жамгармасиэтиб кайта ташкил этилди.

Куйидагилар Жамгарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

хорижий олимлар, укитувчилар, мухандислар ва бошка мутахассислар, шу жумладан, ватандошларни таълим, согликни саклаш, иктисодиёт ва давлат бошкаруви сохаларига жалб этиш;

таълим, согликни саклаш ва иктисодиёт сохаларида ишлаётган ватандошлар орасида Узбекистоннинг ижобий киёфасини шакллантириш;

хам мамлакатимиз, хам хорижий экспертларнинг, шу жумладан, ватандошларимизнинг кадрларни хорижда тайёрлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш тизимини такомиллаштириш буйича таклифлар ишлаб чикиш.

Жамгарма ходимларига директор карорига асосан лавозим маошларининг 100 фоизигача микдорида ойлик устама белгиланиши мумкин.

Жамгарманинг молиявий кумагида хорижда магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олган, малака оширган, стажировка утаган стипендиатлар зиммасига олий таълим муассасаси ёки илмий муассасада, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва бошка давлат ташкилотларида ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Стипендиат узрсиз сабабларга кура хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг талабалари сафидан чикарилганда, малака ошириш, стажировка уташ, магистратура ва докторантура дастурлари буйича таълим тугагандан сунг Узбекистон худудида, шунингдек, олий таълим муассасаси ва илмий муассасада, вазирликлар, идоралар ва бошка давлат ташкилотларида мехнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортганда Жамгарма томонидан стипендиатни укитишга сарфланган барча молиявий харажатлар стипендиат томонидан коплаб берилади.

Президент Каримов томонидан 1997 йили “Умид” жамгармаси ташкил этилган эди.

Бу жамгарма давлат бюджети хисобидан истеъдодли ёшларни танлаб¸ уларни хорижий мамлакатлардаги нуфузли укув юртларида укитишни максад килган эди.

Жамгарма низомига кура¸ АКШ, Англия, Франция, Японияга укишга юборилган узбек талабалари уз ватанига кайтиб¸ олган билимларини Узбекистон равнаки учун сарфлаши лозим эди.

Аммо “Умид” жамгармаси юборган узбек талабаларининг аксарияти Узбекистонга кайтиб ишлашни истамагани ортидан¸ бу жамгарма 2003 йили расман тугатилган.

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …