Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент фармони: Тадбиркорлик субъектлари 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиги тулашдан озод этилади
<

Президент фармони: Тадбиркорлик субъектлари 1 сентябргача мол-мулк ва ер солиги тулашдан озод этилади

Президент фармони билан коронавирус пандемияси даврида ахоли ва тадбиркорларни куллаб-кувватлаш буйича навбатдаги чора-тадбирларни тасдиклади. Унга кура кичик бизнес мол-мулк ва ер солиги тулашдан озод килинади, ижтимоий солик ставкаси 1 фоизга туширилади.

Президент «Коронавирус пандемияси даврида ахоли ва тадбиркорлик субъектларини куллаб-кувватлаш буйича навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида»ги Фармонни имзолади.

Унга кура, 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача куйидагилар мол-мулк ва ер солиги тулашдан озод этилади:

  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва  савдо мажмуалари;
  • кинотеатрлар;
  • умумий овкатланиш жойлари;
  • жамоат транспортлари ташкилотлари;
  • спорт-согломлаштириш муассасалари;
  • шунингдек, йуловчиларни ташиш, маиший хизмат курсатиш, ёпик жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шугулланадиган юридик шахслар.

Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 9 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонларга мувофик, апрель-май ойлари учун такдим этилган, мол-мулк ва ер солигининг фоизсиз кечиктириш (булиб-булиб тулаш) суммаларидан; 2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача булган муддатда ер ва мол-мулк солиги буйича хисобланган пеня ва жарималардан воз кечиладди.

Тадбиркорлар учун товарларни (ишларни, хизматларни) олиб киришда (импорт) кушилган киймат солигини тулашни 120 кунгача кечиктириш хукуки берилади.

2020 йил 1 майдан 1 июлгача микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солик ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача пасайтирилади.

Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортик булган давлат корхоналари ва юридик шахслар бундан мустасно.

Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблаглари камайишининг олдини олиш максадида:

  • 2020 йил 15 май холатига солик карзлари ва солик тугрисидаги конун хужжатларини бузганлик учун пеня ва хисобланган жарималар буйича карздорликларини ундириш 2020 йил 1 сентябргача тухтатилади.
  • Давлат солик хизмати органлари 2020 йил 15 май холатига уларнинг банк хисобваракларидан пул маблагларини утказиш ва ечиб олиш буйича инкассо топширикномаларини кайтариб олади.
  • Солик туловчилар 15 май холатига бажарилмаган солик мажбуриятларини бажариш буйича тулов топширикномаларини кайтариб олиш хукукига эга.

1 июндан бошлаб кушимча равишда 14 ёшгача фарзанди булган, 2 ёшгача бола парвариши учун ва моддий ёрдам олувчи оилаларга ажратиладиган ижтимоий ёрдам пуллари олувчилар 10 фоизга оширилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9kRCijsGFB0yqYkU52xOkgHKTAw5JaXB

Туманлар ва шахарлар буйича «яшил», «кизил» ва «сарик» худудлар руйхати эълон килинди

Тошкент шахри буйича барча туманлар “сарик” худудга киритилди. Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси таркалиши билан …