Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент давлат органларига хусусийлаштириш натижаларини кайта куриб чикиш ташаббуси билан чикишни такиклаб куйди
<

Президент давлат органларига хусусийлаштириш натижаларини кайта куриб чикиш ташаббуси билан чикишни такиклаб куйди

Узбекистон Республикаси президенти “Мамлакатда бизнес мухитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни куллаб-кувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги карорни имзолади.

Барча даражадаги давлат хокимияти ва бошкаруви органлари рахбарлари, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шахар, туман ва шахар хокимликлари Узбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси хамда “Хусусий мулкни химоя килиш ва мулкдорлар хукукларининг кафолатлари тугрисида”ги Конун талабларига сузсиз риоя килишлари шартлиги хакида катъий огохлантирилди.

stawt053og8krejtg3tnx7rwmpgjtlog

Белгиланишича, давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан, объектларнинг кийматини бахолаш натижаларини кайта куриб чикиш ва бекор килиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан, назорат, хукукни мухофаза килувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чикиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида бахоланади хамда бундай ишлар куриб чикиш учун кабул килинмайди.

Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси хусусий мулкни химоя килиш ва мулкдорлар хукукларининг кафолатлари тугрисидаги конунчиликка катъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин, давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш натижаларини кайта куриб чикиш ва бекор килиш ташаббуси билан чикканлик учун ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг мукаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортишга кадар оширишни таъминлайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент видеоселекторида жойлардаги рахбарларнинг тадбиркорларни кийнаётган масалаларга ёндашуви танкид килинди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва …