Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Президент ахоли томоркалари буйича янги карор имзолади
<

Президент ахоли томоркалари буйича янги карор имзолади

Президент “Ахоли томоркаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг кушимча чора-тадбирлари тугрисида”ги карорни имзолади.

Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши, Узбекистон Республикаси Иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазирлиги, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар хокимликларининг:

ахоли томоркаларига кафолатланган кучат ва уругларни тизимли етказиб беришни ташкил этиш учун “Томорка хизмати” МЧЖларга иссикхона, совиткичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари куриш учун асосланган хисоб-китобларга мувофик ер майдони ажратиш;

“Томорка хизмати” МЧЖлар кузатув кенгашлари таркибига, туман махалла ва оилани куллаб-кувватлаш булими бошлиги, туман фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши раиси аъзо булиб киришлари;

ахоли томоркаларига кафолатланган кучат ва уругларни тизимли етказиб бериш, махсулотларни сотишни ташкил килиш учун вилоятлар ва туман (шахар)лар марказий дехкон бозорларида, ахоли гавжум пунктларида “Томорка хизмати” МЧЖлар учун махсус савдо майдонларини ажратиш тугрисидаги таклифлари маъкулланди.

Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши Фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгаларини куллаб-кувватлаш жамгармаси маблаглари хисобидан:

кластер усулида фаолият юритадиган “Томорка хизмати” МЧЖларга 3 йил муддатга кредит ёки уларнинг устав капиталига кейинчалик сотиш хукуки билан улуш ажратади;

ахоли томоркаларида етиштирилган кишлок хужалиги махсулотларини саклаш учун 20-30 тонналик кичик хажмли совиткичлар барпо этиш учун кредит ажратади;

тижорат банклари билан биргаликда Узбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида уч ой имтиёзли давр билан бир йил муддатга 4 фоиз банк маржасини хисобга олган холда ахоли томоркаларидан самарали фойдаланиш йуналишида 2 миллион сумгача Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз On-line тарзда томорка ер эгаларига микрокредитлар ажратиш механизмини жорий этади.

Тадбиркорлик фаолиятини куллаб-кувватлаш давлат жамгармаси томонидан:

2023 йил 1 январга кадар “Томорка хизмати” МЧЖ хамда кишлок хужалиги кооперативларига бериладиган кредитлар буйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бирок 3 млрд сумдан ортик булмаган хажмда кафиллик берилиши белгиланди;

фермер, дехкон хужалиги ва томорка ер эгалари, “Томорка хизмати” МЧЖ ва кишлок хужалиги кооперативларига Фермер, дехкон хужалиги ва томорка ер эгаларини куллаб-кувватлаш жамгармаси маблаглари хисобидан Тадбиркорлик фаолиятини куллаб-кувватлаш давлат жамгармаси тугрисидаги низом талабларини хисобга олган холда, ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача коплаб бериш тизими жорий этилди.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инкирозга карши курашиш жамгармасидан Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида камида 30 та ахоли томоркаларини сугориш учун ер ости сувларига кудукларни бургилаш харажатларининг 70 фоизини, бирок 120 миллион сумдан ошмайдиган кисмини коплашга субсидия ажратади.

2022 йил 1 январга кадар мувофик товарларни олиб киришда божхона божининг (божхона расмийлаштируви учун тулов ва кушилган киймат солигидан ташкари) ноль ставкалари белгиланди.

“Узбекчорванасл” агентлиги бир ой муддатда цистернада автоматлашган сут хажмини улчаш ва тозалаш механизмига эга сут махсулотлари йигиш машиналари хамда мотокультиваторларга булган талабни хисобга олган холда “Узавтосаноат” АЖга техник вазифани киритади.

“Узавтосаноат” АЖ “Узбекчорванасл” агентлигининг техник вазифаси асосида, бир ой муддатда цистернада автоматлашган сут хажмини улчаш ва тозалаш механизмига эга сут махсулотлари йигиш машиналари хамда мотокультиваторларни махаллийлаштириш буйича аник чораларни куради.

Белгилаб куйилишича:

Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши Узбекистон Республикаси Махалла ва оилани куллаб- кувватлаш вазирлиги, Сув хужалиги вазирлиги билан биргаликда хар йили 1 апрель ва 1 августга кадар сув таъминоти огир худудлардаги ахоли томоркаларида казиладиган кудукларнинг манзилли дастурини шакллантиради ва тасдиклайди;

лойиха ташаббускорларига белгиланган тартибда тасдикланадиган руйхатга асосан ажратиладиган субсидиялар 2020-2021 йилларда Инкирозга карши курашиш жамгармаси хисобидан хамда 2022 йилдан бошлаб Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши хузуридаги Фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгаларини куллаб-кувватлаш жамгармаси маблаглари хисобидан молиялаштирилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

swgGBWonoai1fylvJ2Chj-JEJztG4qxc

Умидворлик холатидамиз. Устоз журналистлар узбек журналистикаси бугуни, муаммолар ва зарур ислохотлар хакида

Kun.uz мухбири касб байрами муносабати билан Узбекистондаги бир гурух устоз журналистларни йуклади ва уларнинг бугунги …