Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Президент “Узатом” агентлигини ташкил этиш тугрисида буйрук берди
<

Президент “Узатом” агентлигини ташкил этиш тугрисида буйрук берди

Атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш сохасидаги ягона давлат сиёсати хамда стратегик йуналишларни ишлаб чикиш ва амалга ошириш учун “Узатом” агентлиги ташкил этилади. Бу борадаги карорни президент Шавкат Мирзиёев 19 июлда имзолади.

c1c157af-59b4-4b79-8030-25a492a7519c_w1023_r1_s

“Узбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида” деб номланган карорда белгиланишича, агентлик ахоли ва иктисодиётининг электр энергияга ортиб бораётган эхтиёжини кондириш, баркарор энергия таъминотини таъминлаш максадида яратилмокда.

Карорга асосан “Узатом” 2018 йил 20 декабргача 2019−2029 йилларда Узбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси лойихасини, 2019 йил 1 июнгача концепцияга мувофик равишда атом энергетикасини ривожлантириш буйича инвестицион лойихалар портфелини, 2019 йил 1 ноябргача 2019−2029 йилларда Узбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш давлат дастурини хамда концепция ва дастурни уз вактида амалга оширишни таъминлаш буйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаши ва тасдиклашга киритиши лозим.

10 июлда утган атом электр энергетикасини барпо этиш буйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига багишланган йигилишда президент Шавкат Мирзиёев Узбекистонда куриладиган атом электр стансиясини 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилгани хакида билдирган эди.

Марказий Осиёда ягона буладиган мазкур атом электр станциясини Уз0бекистонда “Росатом” барпо этиши кутилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

z5TJDD-HtPNzqdGTtFQLFku260GXkfjr

100 долларгача хорижий валюта харид килиш учун паспорт талаб килинмайди

Узбекистон тижорат банкларидан 100 АКШ долларигача харид килмокчи булган шахслардан шахсини тасдикловчи хужжат талаб килинмайдиган …