Главные новости
Главная / Жамият / Президент Уктам Барноев оиласига таъзия билдирди
<

Президент Уктам Барноев оиласига таъзия билдирди

Германияда вафот этган бош вазир уринбосари Уктам Барноев 20 сентябрь куни пешинда Тошкент шахридаги Минор кабристонига дафн этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни огир хасталик туфайли вафот этган Узбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озик-овкат сохаларини ривожлантириш масалалари буйича уринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Уктам Барноевнинг хонадонига ташриф буюрди. Куръон тиловат килинди.

«Уктам Барноев мехнат фаолиятини узи тугилиб усган Бухоро вилоятида бошлаган. Кейинчалик Кишлок ва сув хужалиги вазирлигида, Вазирлар Махкамасида масъул лавозимларда ишлаган. 2008-2010 йилларда Самарканд, 2016-2020 йилларда Бухоро вилояти хокими булган. У жорий йилдан Бош вазирнинг аграр ва озик-овкат сохаларини ривожлантириш масалалари буйича уринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Уктам Барноевнинг деярли бутун фаолияти кишлок ва сув хужалиги билан боглик булди. У ушбу сохадаги ислохотларини амалга оширишда асосий ижрочилардан бири эди. Бу йулда барча билим, тажриба ва кучини сафарбар килди. Аграр тармокни диверсификация килиш, бозор механизмлари ва кооперация тизимини жорий этиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, хосилдорликни ошириб, озик-овкат саноатини ривожлантиришга катта хисса кушди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Давлат рахбари бугун мархумнинг онаси, рафикаси ва фарзандларига хамдардлик билдириб, сабр-токат тилади.

«Уктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, урнак олишга арзигулик инсон эди. Бош вазир пайтларимда хам бирга ишладик. Гапирмасам хам мени тушунарди. Бир инсоннинг тарбияланиб, шундай кадр булиб етишиши осон эмас. Айникса, охирги пайтлар огир сохани бериб, кунглим тинчиб, куп ишларни бошлаган эдик. Бу офат бутун дунёга келди. Кулимиздан келган хамма нарсани килдик. Лекин улим хак. Аллохнинг иродаси экан. Бу хаммамизга мусибат. Жойи жаннатда булсин!», деган Шавкат Мирзиёев.

Президент мархумнинг оиласи, фарзандлари доимий эътиборда булишини таъкидлади.

Уктам Барноевнинг оила аъзолари давлат рахбарига миннатдорлик билдириб, халкимизга осойишталик, сихат-саломатлик тилаб дуо килдилар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …