Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент Чирокчи ва Андижондаги вокеалар учун ички ишлар органлари рахбарларини танкид килди
<

Президент Чирокчи ва Андижондаги вокеалар учун ички ишлар органлари рахбарларини танкид килди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида одил судловни таъминлаш хамда коррупцияга карши курашиш тизимини такомиллаштиришга багишланган видеоселектор булиб утмокда. Йигилишда суд-хукук тизими танкид килинган ва Андижон шахрида хамда Чирокчи туманида ички ишлар органлари биноларида кийнок холатлари кузатилганига муносабат билдирилган.

«Биз сунгги уч ярим йилда кийнокларга йул куймаслик буйича жиддий ва ортга кайтмайдиган ислохотларни амалга оширдик. Лекин, Андижон шахар ва Чирокчи туман ички ишлар идораларида якинда содир булган фожиали холатлар тизим рахбарларини уйготиши, аник хулосалар килишга чорлаши керак.

Ушбу фожиа окибатида 2 нафар инсон хаётдан эрта куз юмди. Уларнинг оилалари бу хукук-тартибот идоралари рахбарларидан эмас, давлатдан норози.

Нима учун тезкор-кидирув ва терговни назорат килувчи прокурорлар, ички ишлар рахбарлари бунга биз айбдормиз, деб чикиб айтмайди. Уша ходимларнинг билимини оширмадик, конун билан ишлаш, одамлар билан муомала килишга ургатмадик, деб нима учун халкдан кечирим сурамайсизлар? Бу каби нохуш холатлар такрорланмаслиги учун кайси тизим ёки худудий идора рахбари аник режа ёки дастур ишлаб чикди?

Минг афсус билан айтиш керак, сизлардаги локайдлик ва билимсизлик ислохотларимизни обрусизлантирмокда.

Хозирда ушбу жиноятларга алокадор 11 нафар ички ишлар ходимлари конун олдида жавоб бермокда. 7 нафар рахбар лавозимидан озод этилди, яна 16 нафари интизомий жавобгарликка тортилди», деган президент.

  • Эслатиб утамиз, Кашкадарё вилоятининг Чирокчи туманида мол угирлашда гумон килинган 32 ёшли эркак 2020 йил 23 январь ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши окибатида вафот этганди. Кейинрок ИИБнинг бошка ходимлари ушбу жиноятни яшириш максадида гувохларга босим утказгани маълум булди. Мазкур холат юзасидан жиноят иши очилиб, икки нафар ИИБ ходими камокка олингани хакида хабар берилди. Сунгра фукаронинг уриб улдирилишида яна 13 нафар ходимнинг кули борлиги маълум килинди.
  • Шунингдек, Андижонда фукаро А.Абдукаримов ИИБдаги кийнокдан сунг 11 июнь куни вафот этгач, беш киши ишдан олинди, 19 киши жазоланди. Холат юзасидан Андижон шахар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кузгатилган. Олиб борилган тергов харакатлари давомида уч нафар ички ишлар органлари ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 206, 234 ва 235-моддалари билан айб эълон килиниб, камокка олиш тарзидаги эхтиёт чораси кулланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Хукуматга вакцина харид килиш ва ахоли вакцинациясини амалга ошириш йулларини пухта урганиб чикиш топшириги берилди

Айни дакикаларда президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йигилиши утказмокда. Тадбирда бугун Узбекистон буйлаб коронавирус пандемиясини …