Главные новости
Главная / Сиёсат / Президент АЭС курилиши юзасидан Узбекистон – Россия келишувини тасдиклади
<

Президент АЭС курилиши юзасидан Узбекистон – Россия келишувини тасдиклади

Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов7 сентябрда россиялик хамкасби Дмитрий Медведев билан АЭС куришга доир келишувни имзолаган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Узбекистон ва Россия хукуматлари уртасида Узбекистон худудида атом электр станцияси курилишида хамкорлик килиш тугрисидаги битимни тасдиклади. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, карор 13 октябрда имзоланган.

Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов шу йилнинг 7 сентябрида Москвага килган сафари пайтида россиялик хамкасби Дмитрий Медведев билан АЭС куришга доир келишувни имзолаган эди.

Аввалрок Атом электр станцияси Навоий ва Бухоро вилоятлари оралигидаги Тудакул сув омбори якинида курилиши маълум килинган.

18-19 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Узбекистонда буладиган Россия президенти Владимир Путин АЭС лойихаси бошланишида катнашиши режалаштирилган.

АЭС Россиянинг Росатом агентлиги билан хамкорликда курилади. Унинг биринчи навбати 2028 йилга келиб ишга туширилиши белгиланган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZKC-mHxxPw0H812ePEC7EY8oJ8jK6J0j

Сенат раисига кушимча ваколатлар берилди

Узбекистон Республикаси президенти «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …