Главные новости
Главная / Сиёсат / Президенит Шавкат Мирзиёев 92 нафар махбусни афв этди
<

Президенит Шавкат Мирзиёев 92 нафар махбусни афв этди

Узбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев килмишидан чин юракдан пушаймон булган ва тузалиш йулига катъий утган озодликдан махрум килиш жазосини утаёган инсонлар гурухини афв этиш хакидаги фармонни имзолади.

 Хужжатга кура, Конституциямиз кабул килинганининг 27 йиллиги ва бош комусимизнинг 93-моддаси 23-бандига кура эхтиётсизлик окибатида жиноят содир этган, бирок килмишидан чин юракдан пушаймон булган ва тузалиш йулига катъий утган 92 нафар махбус афв этилган.

Афв этилганлардан 20 нафари жазодан тулик озод этилади, 37 нафари — шартли равишдан муддатидан аввал озод этилади, яна 16 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилрогига алмаштирилади, бир суз билан айтганда, жазони ижро этиш муассасаларидан хамда пробация хизмати органлари хисобидан чикариладиган фукаролар сони 73 нафарни ташкил этади. Бундан ташкари, яна 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан махрум этиш куринишида белгиланган жазо кискартирилади.

Афв этилганлар орасида 3 нафар эркакнинг ёши 60 дан ортик, 3 нафар аёл бор. 79 киши мукаддам такикланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишган.

Карорни ижро этиш доирасида вазирликлар ва идораларга афв этилган шахсларга оиласи ва якинлари багрига кайтиш, ижтимоий мослашув, фойдали мехнатга жалб килиш, соглом турмуш тарзини танлаш ва жамиятда муносиб урин эгаллашда ёрдам курсатиш вазифаси юклатилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …