Главные новости
Главная / Жахон / Пойтахтдаги “16” ва “1-горбольница” шифохоналари ёпилгани ростми?
<

Пойтахтдаги “16” ва “1-горбольница” шифохоналари ёпилгани ростми?

РШТЁИМ шифокорлардан бири узида коронавирус аломатлари борлигидан шубха килгани боис у ишлаётган булим маълум муддат ёпилди. 1-клиник шифохона эса Туркияга борганини яширган беморда вирус тасдиклангани учун карантинга олинди.

Фото: policliniki.uz

Ижтимоий тармокларда пойтахтдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) ва Тошкент шахар «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси карантин туфайли ёпилгани хакидаги хабарлар таркалди.

Kun.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш учун Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими бошлиги Фуркат Санаевдан изох суради.

«Бу маълумотларда факат кисман асос бор. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бир булимидаги шифокор узида коронавирус инфекциясига шубха килганлиги боис уша булим маълум муддат эхтиёт чораси сифатида карантинга олинди. Аммо ихтисослашган тахлиллар натижаси шифокорда ушбу инфекция йуклигини курсатгандан кейин марказ булимидаги ушбу тартиб бекор килинди. Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази одатдагидек узлуксиз фаолият курсатмокда.

1-сон шахар клиник шифохонасига келсак, коронавирусга гумон килиниб, кейинчалик Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасида ушбу ташхис тасдикланган фукаро маълум вакт шу шифохонада булган.

Аммо бир нарсани таъкидлашни истардимки, бу айни уша пайтда коронавирус таркатди, деган якуний хулоса эмас. Факат Жахон согликни саклаш ташкилоти талабларига мувофик равишда ва катъий эхтиёт чораси сифатида бу шифохона маълум муддат карантинга олинди. Якин кунларда даволаш ишлари яна уз изига туширилади.

Имкониятдан фойдаланиб, яна бир бор эслатиб утамиз, вазирлигимиз бу борада барча расмий маълумотларни очик, ошкора соатма-соат оммавий ахборот воситаларида эълон килиб бормокда. Шу боис, ахолидан миш-мишларга ишонмасликларини сураб коламиз», дейди вазирлик расмийси.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» рахбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслахатчиси, журналист Иван Сафроновнинг химоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тугрисидаги …