Главные новости
Главная / Жахон / «Пойга тугади» – Байден президент сайловида галаба козонганлигини эълон килди
<

«Пойга тугади» – Байден президент сайловида галаба козонганлигини эълон килди

Аввалрок Жо Байден америкаликларга мурожаат килиб, сайловларда голиб булишга шубха килмаслигини ва камида 300 та овоз туплашга ишонишини айтганди.

Фото: REUTERS/Kevin Lamarque

Демократ Жозеф Байден АКШ президенти сайловида галаба козонганлигини маълум килди ва америкаликларни бирдамликка чакирди. У баёнотини уз Twitter сахифасида эълон килди.

“Америка, мени бу мамлакатга рахбарлик килиш учун сайлашгани мен учун шараф. Олдинда огир вазифа турибди, аммо мен учун овоз берган-бермаганлигидан катъи назар барча америкаликлар учун президент буламан”, – дея кайд этди у.

“Пойга тугади, газаб ва кескин баёнотларни унутиш хамда ягона мамлакат сифатида чикиш вакти келди. Америка учун бирлашиш ва тузалиш вакти келди”, – дея таъкидлади Байден.

 CNN, NBC, Fox News ва Associated Press (AP) прогнозларига кура, Байден Трамп устидан галаба козониш учун талаб килинадиган танловчиларнинг 270та овозига эга булди.

Аввалрок Жо Байден америкаликларга мурожаат килиб, сайловларда голиб булишга шубха килмаслигини ва камида 300 та овоз туплашга ишонишини айтганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xPfedXB5XmoKwJP-kftYj1axjdXuV_Md

Ливаннинг собик бош вазирига Байрутдаги портлаш иши буйича айблов билдирилди

Ливан прокуратураси 4 августда Байрутда юз берган портлашни тергов килиш давомида Ливаннинг собик бош вазири …