Главные новости
Главная / Жахон / Песков Грузияда «мушт еб колиш хавфи» борлигини айтди
<

Песков Грузияда «мушт еб колиш хавфи» борлигини айтди

Песков Грузияда россияликлар учун хавф эхтимоли бор-йуклиги хакидаги саволга жавоб берар экан, у ерда «мушт еб колиш хавфи» канчалик хакикийлигини ВГТРК журналистларидан сураш кераклигини айтди. Бу хакда РБК хабар бермокда.

«Бу хавф эхтимолий эмас, балки жисмонийдир», — таъкидлади Россия президентининг матбуот котиби.

«Россия 24» телеканали журналистлари 22 июнь куни хужумга учрашганди. Улар Тбилиси марказида туристик агентлик рахбаридан интервью олаётганида бир гурух ёшлар уларга хужум килишганди.

gypa54ovp-sfesmac7zs6kujlsv9pldu

20 июнда Грузияда Православия парламентлараро ассамблеяси бош сессияси очилиши вактида Россия давлат думаси депутати Сергей Гаврилов Грузия парламенти спикери курсисига утиргани сабабли тартибсизликлар юз берган.

Гавриловнинг ушбу иши Грузиянинг “Умумий миллий харакат” ва “Европача Грузия” мухолиф партиялари депутатларининг норозилигига сабаб булган ва улар йигилишни тарк этишган.

Шундан кейин намойишлар бошланиб кетиб, Россия делегациясидан Грузияни тарк этиш талаб килинган. Намойиш иштирокчилари, шунингдек, мамлакат парламенти спикери Ираклий Кобахидзе ва ички ишлар вазири Георгий Гахариянинг истеъфосини талаб килишган.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Москвани намойишларнинг ташкиллаштирилишида айблаган. Зурабишвили Россияни “душман ва боскинчи” деб атаган. У Россия хукуматини Грузиядаги вазиятни издан чикаришдан манфаатдорликда айблаган.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев бундай баёнотларни нопрофессионал деб атаб, Грузия президенти ишнинг мохиятини англамай, атайин реал вазиятни бузиб курсатаётганини таъкидлаб утган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ReD9VIb6Sf55HLfp04yNf-RbJeZ8j8SJ

Тожикистонда 13 махбус нондан захарланишдан улди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга махбусларни кучириш вактида 13 махбус захарланишдан …