Главная / Жахон / Перунинг собик президенти хибсга олиниш вактида уз жонига касд килишга уринди
<

Перунинг собик президенти хибсга олиниш вактида уз жонига касд килишга уринди

Перунинг собик президенти Алан Гарсия полициячилар томонидан коррупция айблови буйича кулга олинмокчи булганда узига ук узди. Айни вактда сиёсатчи кома холатида, деб хабар берди America телеканали.

fdft69 ёшли Гарсия Лимадаги уйида кулга олинмокчи булганда уз жонига касд килган. Дастлабки маълумотларга кура, у буйнига ук узган.

Собик президент Лимадаги шифохонага етказилган. Перу сохликни саклаш вазири Сулема Томас Гарсия огир ахволда эканини тасдиклаган. Таъкидланишича, унинг юраги уч марта тухтаган ва шифокорлар уни жонлантиришган.

Гарсия Перу президенти лавозимини икки марта – 1985-1990 ва 2006-2011 йилларда эгаллаган.

Перу хукук-тартибот идоралари Гарсияни Бразилиянинг Odebrecht курилиш компаниясидан пора олишда гумон килмокдалар. Компания Лима метроси учун электр поездлар ишлаб чикаришда иштирок этган. Умуман олганда, Бразилия компанияси наф келтирувчи давлат шартномаларини олиш учун Лотин Америкасида юкори лавозимли амалдорлар, вазирлар ва президентларни сотиб олиш учун юзлаб миллион доллар сарфлаган.

2018 йил ноябрда Алан Гарсия Уругвай элчихонасида бошпана сураган. Бундан олдин эса Перу суди унга мамлакатни 18 ой ичида тарк этишни такиклаб куйган. Бирок Уругвай хукумати Гарсияга бошпана беришни рад этган.

2018 йил мартида Перунинг бошка президенти Пабло Кучински импичмент тахдидидан кейин уз лавозимидан кетишга карор килган. Кучинскининг импичмент килинишига уринишга олиб келган можаро у билан боглик иккита фирма Odebrecht’дан катта суммада пуллар олгани хакида маълумотлар эълон килингандан кейин авж олган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZdzMUd7pBUuk2U8eBWNosow3dCg4vALt

Дубай амирининг угли Узбекистонда лочин билан ов килди

13 октябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Хамдан бин Мухаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация …