2d86390c50a01c61da2c35f0f95c79b2Перу терма жамоаси 2018 йилги жахон чемпионатида иштирок этиш хукукидан махрум этилиши мумкин. Махаллий Libero нашрининг ёзишича, перулик сиёсатчи Палома Носеда мамлакат футбол федерацияси тулик давлат назоратига утиши кузда тутилувчи конун кабул килинишини таклиф килган.

Маълумки, футбол федерацияларининг хукуматлар томонидан назорат килиниши ФИФА томондан такикланган. Шу сабабли агар таклиф килинаётган конун кабул килинса, ФИФА Перу футбол федерациясини уз таркибидан чикаришга карор килиши мумкин ва бунинг окибатида Перу жахон чемпионатидаги иштирокидан махрум булади. Унинг урнини жахон чемпионатига чика олмаган бошка бир терма жамоа эгаллаши мумкин.

Маълум килинишича, ФИФАда ушбу холатдан ташвиш билдирилган ва Перу хукуматига таклиф килинган конун буйича батафсил маълумот такдим килиниши илтимоси билан мурожаат килинган.

Перу плей-офф боскичида Янги Зеландияни маглуб этиб, жахон чемпионатига йулланмани кулга киритганди.