pablo-martinesБир палатали Перу парламенти – конгресс – пайшанба куни кизгин мухокамалардан сунг мамлакат президенти Педро Кучинскининг коррупция можароси билан боглик импичментини эълон кила олмади. Кучинскининг истеъфоси учун 78 депутат овоз берди, импичмент учун эса 87 нафар депутатнинг овози керак булади.

Кучинскининг четлаштиришга доир таклиф бирйула бир неча парламент гурухлари томонидан парламентга киритилган эди. Хужжат муаллифларининг фикрича, давлат рахбари уз баёнотларида хакикатнинг бузилишига йул куйган. Бу Бразилиянинг Odebrecht курилиш компаниясининг гуёки консультацион хизматлар учун  президентга тааллукли фирмалар фойдасига 4,8 миллион долларлик туловлари билан боглик вазиятга тегишли.

Импичмент мухокамаси деярли 14 соат давом этди. Дастлаб президентнинг узи сузга чикди ва узининг айбсизлигини таъкидлади, шундан сунг унинг адвокати баёнот берди, бундан ташкари, конгрессменлар – Кучинскининг тарафдорлари ва унга каршилар чикиш килишди. Маълумотларга кура, давлат рахбари конгресс биносини кундузи – мухокамалар бошланишидан аввал тарк этган.

Перу президентининг сузларига кура, у 1992 йилда узи томонидан асос солинган, молиявий консультацион хизматлар курсатиш билан шугулланувчи Westfield Capital компаниясининг хозирги фаолиятига алокадор эмас. Кейинчалик компания фаолияти учун Херардо Сепульведа жавоб берган, Бразилиянинг Odebrecht компанияси билан тузилган шартномаларнинг бари у томонидан имзоланган.

Кучински Перунинг Odebrecht билан алокадорлик туфайли нокулай вазиятда колган иккинчи президенти хисобланади. Ундан аввалги президент – Ольянта Умала хам шунга ухшаш вазиятда колган эди.