61572747b6f4e86c95dae7a19491e88dАКШнинг 30 сентябрь холатига кура, Афгонистондаги харбий хизматчилари сони 15,3 минг кишини ташкил этади. Ирокда 8,9 минг америкалик харбий хизмат килаётган булса, Сурияда эса, америкалик харбийлар сони 1,72 минг кишини ташкил этади.

Пентагон маъмурияти томонидан эълон килинган маълумотларга кура, Афгонистондаги харбий контингент жанговар харакатлар давом этаётган мамлакатлардаги энг купидир. Бу президент Дональд Трамп томонидан эълон килинган сондан бирмунча куп эканини англатади.

2016 йил охирида АКШнинг уша вактдаги президенти Барак Обама даврида Афгонистондаги америкалик харбийлар сони 8,4 минг кишини ташкил этган. Жорий йил августида Пентагон Афгонистонда 11 минг харбий хизматчиси бор эканини билдирган эди.

Кейинчалик, Трамп уларга яна 3 минг аскарни кушишни режалаштираётгани хакида хабарлар пайдо булган эди.

2015 йил 1 январидан Афгонистонда НАТОнинг жанговар булмаган миссия фаолият юритади.

Таъкидланишича, Американинг хорижий мамлакатлардаги энг катта миссияси Японияда булиб, бу ерда 45 мингга якин америкалик харбий бор. Германияда 36 минг аскар, Жанубий Кореяда 25 мингга якин. АКШнинг хорижий мамлакатлардаги аскарларининг умумий сони 257,3 минг кишини ташкил этади.