Главные новости
Главная / Жамият / Пенсионер полицияга 3 кун давомида кунгирок килиб, уларни кушиклари билан безор килди
<

Пенсионер полицияга 3 кун давомида кунгирок килиб, уларни кушиклари билан безор килди

Британиялик пенсионер полициячиларни мархум кушикчи Фил Коллинзнинг кушиклари билан безор килди.

У полицияга 3 кун давомида кунига 17 марта кунгирок килган. Бу хакда The Sun нашри хабар берди. 

62 ёшли Энтони Холмс полицияга маст холда кунгирок килган. Полициячилар машхур кушикчининг кушикларини 36 марта эшитишларига тугри келган.

Улар уч кунлик “концерт”га дош беролмай, охири пенсионернинг уйига келишган. Полицияни маст холдаги Холмс кутиб олган. Таъкидланишича, эркак якинда бирга яшаган аёли билан орани очик килган. Шу сабабли у ичкиликбозлик килиб, маюс куйлар ижро этган. У уз “ижоди”нинг тингловчилари сифатида полицияни танлаган.

Эркакнинг спиртлик ичимликларга ружу куйиши узок давом этмаган. У хозирда муаммосини хал килишнинг турли усулларини изламокда.

Судья Жеральд Хутон Холмсга полициячилар бекорчи эмасликлари ва бундай кунгирокларни кабул кила олмасликларини эслатиб куйган. Эркак судда айбини тан олган. Судья “кушикчи”га шартли жазо муддати тайинлаб, 85 фунт стерлинг жарима тулашни буюрган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

n5aFd6Cf70jDzH24iG6Z0D_1YcIxXtdC

Куролли Кучлардаги харбий унвонларда узгариш юз беради

Узбекистон Куролли Кучларидаги харбий унвонларда узгариш юз беради. “Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва …