Главные новости
Главная / Жамият / Пенсия ва нафакалар микдори оширилмокда — Президент фармони
<

Пенсия ва нафакалар микдори оширилмокда — Президент фармони

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги булган шахсларга, зарур иш стажига эга булмаган кекса ёшдаги ва мехнатга лаёкатсиз фукароларга бериладиган нафакалар микдори 1,1 баробар оширилади.

8fb3eb2hsmcokaw_sw6gyp46bx2evta6Бу Узбекистон Республикаси президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий химояга ва ёрдамга мухтож ахоли катламларини моддий куллаб-кувватлашга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги фармонида уз аксини топган.

Фармонига кура Узбекистон Республикаси худудида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • пенсияни хисоблашнинг базавий микдори – ойига 262 470 сум;
  • ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сум;
  • болаликдан ногиронлиги булган шахсларга бериладиган нафака – ойига 513 350 сум;
  • зарур иш стажига эга булмаган кекса ёшдаги ва мехнатга лаёкатсиз фукароларга бериладиган нафака – ойига 315 030 сум этиб белгилансин.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хамда Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг якунига кадар:

  • 14 ёшгача болалари булган эхтиёжманд нафака олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказишни;
  • бола икки ёшга тулгунга кадар бола парвариши буйича нафака олувчи эхтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш;
  • моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини 89 мингдан 100 мингтага етказишни таъминлайди.

Тулаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари булган оилаларга ва бола парвариши билан шугулланадиган оналарга нафака тулаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган холатда) давом эттирилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RGh_NfShTb2X4AmksDYQdKDAO8cZTE-h

Узбекнинг «шум бола»си — Абдурайим Абдувахобов якинлари хотирасида

14 июль куни узбек халкининг катта-ю кичигига кадрли булган актёр Абдурайим Абдувахобов упка раки туфайли …