Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Паст Даргомда «1000 та жужа спектакли»: Бош ролларда прокурор ва углини камбагал килиб курсатган «махаллакум»
<

Паст Даргомда «1000 та жужа спектакли»: Бош ролларда прокурор ва углини камбагал килиб курсатган «махаллакум»

Kun.uz сайти Паст Даргом тумани «Кукони» махалласида «Темир дафтар»га кирган оила хакида макола эълон килганди. Аммо хозир гап жужа билан камбагалчиликдан чикиш хакида эмас. Хуллас, навбатдаги спектакль!

«1000 та жужа билан беш ойда камбагалчиликдан чикиш мумкинми?» сарлавхали маколада Достон Тиркашев исмли ёш йигитнинг тадбиркорликни бошлагани, секин-аста оила уз имкониятларини тиклаб бораётгани ва унинг отаси айни вактда Россияда (мехнат мухожиротида) эканлиги ёритилганди.

 Ушбу макола эълон килингач, уша кишлокдан куплаб эътирозлар булди. Сабаби, Достоннинг отаси Россияда эмас, шу ерда – махалланинг раиси эканлиги айтилди! Кизик, уша куни махалла раиси Хусниддин Турсуновнинг узи хам шу ерда, бизнинг ёнимизда эди-ку?!

Шу уринда укувчида тасаввур пайдо булиши учун уша кунги вокеаларга кискача тухталиб утсак. Сухбатга туман прокурори Асрор Валиев сектор рахбари сифатида бевосита гувох булганди. Таъбир жоиз булса, мазкур хонадонни камбагалчиликдан чикаришда бош-кош булаётганини тасдиклаганди.

Махалла раиси Хусниддин Турсунов туман прокурори Достоннинг тадбиркорлик килишига кумаклашаётгани, кудукка насос ташлаб бергани хакида гапирганди. Колаверса, оилага давлат томонидан накд пул куринишда моддий ёрдам берилгани, уйи эса хашар йули билан таъмирлангани хам маълум килинганди.

Тасаввур килинг: угил шу ерда, ота – махалла раиси шу ерда. Сектор рахбари (прокурор!) эса узи хакидаги илик гапларни эшитиб, тасдиклаб турибди! Йигилганлар камбагал оилани намунали килиб «темир дафтар»дан чикариш буйича спектакль «томоша киляпти»!

Бизга аввалги маколани укиган уша кишлокликлар мурожаат килишгач, Kun.uz мухбирлари иккинчи марта уша хондонга боришди.

«Кукони» махалласи катта бир мегаполис эмаски, махалла раисини биров танимаса. Кучада хамма махалла раисининг уйи шу, деб 1000 та жужа бокилаётган уйни курсатди. Достоннинг укаси билан сухбатлашдик. Буни карангки, ёш йигит махалла раисининг фарзанди эканлигини биздан яширишга уринди. «Дадам Россияда, махалла раиси бу уйда турмайди», деди.

Ойни этак билан ёпиб булмади. Бир муддат утиб махалла раисининг узи — Хусниддин Турсуновни учратдик. У уша куни шошгани, «Темир дафтар»га киритилган оила сифатида кимни курсатишни билмай колганини маълум килди.

Савол тугилади: Паст Даргомда хакикатда мухтож оила йукми? Давлатнинг кумагини сезган, камбагалчиликдан чикарилган, кузбуямачиликсиз курсатиш мумкин булган хонадон топилмадими? Умуман, бунака томоша кимга керак булди?

Хулосани биз килмаймиз. Аммо шуниси аникки, сектор рахбари булмиш прокурорларнинг куз олдида куйилаётган бунака спектакллар одамларнинг ишончи йуколишига, давлат томонидан олиб борилаётган ислохотларнинг шубха остида колишигагина хизмат килади, холос.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mgjuuNhk19OMEIxDe6hj-MnA1kiqi74i

«UzAutoMotors» судга махфий хужжатларни такдим этди. Суд давом этмокда

9 октябрь куни Тошкент шахар маъмурий судида «UzAutoMotors» АЖнинг Монополияга карши курашиш кумитаси махсус комиссияси …