Главная / Жамият / Паст Даргомда кузи ожиз пенсионернинг уйи олдидаги куприкни ким ва нима учун бузди?
<

Паст Даргомда кузи ожиз пенсионернинг уйи олдидаги куприкни ким ва нима учун бузди?

Самарканд вилояти Паст Даргом тумани Шомбулок кишлогида истикомат килувчи биринчи гурух ногирони, 60 ёшли кузи ожиз пенсионер Гулсара Хасановадан мурожаат келиб тушди.

Маълум булишича, Г.Хасанованинг уйи олдидан утган арикни 18 март куни казиб, кенгайтириш бахонасида «Чортут» фермер хужалиги раиси Гулом Хожимаматовнинг буйруги билан арик устидаги куприк бузиб ташланган.

Г.Хасанованинг фарзандлари Россия Федерациясида мехнат миграциясида булиб туришибди, бу куприкни кайта тиклаш учун шароитиям, имкониям йук.

«Келган одам яхшилик килиш, ёрдам курсатиш урнига менга зарар етказиб кетаверадими?» — деди Г.Хасанова йигламсираб.

Махалла фаолларидан бири, собик фермернинг хикоя килиб беришича, бу арик 2–2,2 метр кенглик ва чукурликда казилган. Холбуки бу арикдан бор-йуги 50 гектар дала сув ичади. Боз устига, арик янги килиб казилгач, гарчи сугорадиган жойнинг узи булмаса хам, бир хафта мобайнида арик тулдириб сув хайдалган ва сув тошиб одамларнинг уйини сув босган.

Хуп, арик ахоли зич истикомат килаётган худудда бехудага кенгайтирилган, дейишмокда. Энди узингиз уйланг, бирор ёш бола уйнаб келиб, арикка тушиб чукиб кетса нима булади? Унинг хунини ким тулайди? Холбуки, бу арик ёш бола у ёкда турсин, катта одамни хам окизишга кодир булиб турибди.

Г.Хасанованинг айтишича, у кизи етовида туман прокуратурасига ушбу масала юзасидан бориб, Мутал исмли ходимга учрашган. Прокуратурада уларнинг аризаси кабул килинмаган. Бу иш билан туман сув хужалиги бошкармаси шугулланишини айтган. «Сизлар водхозга — Махмуд аканинг олдига утаверинглар, оркаларингдан етиб бораман», деб алдаган сектор учун масъул прокуратура ходими. Сув хужалиги бошкармаси ходимлари хам «борамиз, далолатнома тузамиз», деб кузи ожиз аянинг куйнини пуч ёнгокка тулдириб юборишган.

Махалла профилактика инспекторидан ёрдам сурашганда «Фермерга мен нима дея оламан, у одамга менинг гапим утмайди», дея жавоб кайтарган.

Аянинг «Халк кабулхонаси»га мурожаати эса йулсозлар кулига тушган. Улар келиб, далолатнома тузиб, «бу бизнинг ишимиз эмас», деб кайтиб кетишган.

Кизиги шундаки, кишлокдаги бошка инсонларнинг уйи олдидаги куприклар бузилмаган. Чунки кенгайтирилаётган арик устидаги куприк остини уйнинг эгалари узлари тозалаб беришган. Фермер кузи ожиз аёлнинг уйида эркаги йуклигини (турмуш уртоги вафот этгани, угиллар Россиядалиги) кура-била туриб, куприкни буздириб ташлаган.

«Угилларим шу ерда булганида буза олишмасди. Махалла фукаролари йигинидан раис ва посбон келиб, тухтатиш урнига «сенинг купригингга одам топиб келайликми, сенга муттахам эмасмиз», деб бакириб кетишди», — дейди Г.Хасанова.

Куприк бузилганидан кейин бир хафта утгач арикдан сув оккан. «Шунча вакт ичида бирортасини ёллаб тозалатган булардим», — дейди ая. Устига-устак, шунчалик чукур килиб казилган арикдан сув окиб, барибир одамларнинг уйини сув босган. Буниси энди хеч кандай колипга сигмаса керак.

Кузатмокдамиз: Паст Даргом туманида 2019 йил бошидан рисоладагидан бошкачарок конун-коидалар амалиётга жорий этилмокда. Унинг бирор бандида: «туманнинг кузи ожиз фукаролари кучага чикмаслиги керак; хеч кимга халакит бермасдан уз уйида утириши керак»,деган коида хам булса керак, хойнахой.

P.S. Паст Даргомда «Чортут» фермер хужалиги раиси Гулом Хожимаматов ва туман хокими Шункор Худойбердиевдан арз килаётган фукаролар талайгина. Биз кейинги чикишларимизда Kun.uz мухбирлари урганган бошка мурожаатчиларнинг мураккаб ахволидан пайдар-пай хикоя киламиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистоннинг 3 аэропорти бошкаруви хорижий компанияга берилмокда – сабаб? Транспорт вазирлиги баёноти

Узбекистоннинг Самарканд, Наманган ва Урганч аэропортлари бошкаруви «Новапорт» компаниясига утиши тугрисидаги хабарлар пайдо булиб, меморандум …