Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Паст Даргомда корхона электр энергиясидан ноконуний фойдаланиб келган: МИБга хокимлик вакиллари тускинлик килишди
<

Паст Даргомда корхона электр энергиясидан ноконуний фойдаланиб келган: МИБга хокимлик вакиллари тускинлик килишди

«Урмон конунлари» амал киладиган Самарканд вилоятининг Паст Даргом туманида навбатдаги можаро: тугридан-тугри туман хокимлиги вакилларининг ноконуний аралашуви туманда чиндан хам Узбекистон Республикаси худудида белгиланган конун-коидалар амал килмаслигига яна бир бор яккол мисол була олади.

Паст Даргом тумани маркази Жума шахрида МИБ ходимлари ва давлат корхонаси уртасида содир булган ушбу можарони бориб ургандик.

Маълум булишича, Жума шахридаги «Катортерак» махалласига ёндош худудлардан бирида 2 гектардан ортик ерда жойлашган 64 йиллик тутзор шу йилнинг август ойида кесилиб, ободонлаштириш бошкармасига карашли бетон тайёрлаш корхонасига берилган.

Бу ерда тайёрланаётган бетон махсулотлари Жума шахридаги ободонлаштириш ишларига ишлатилмокда. Бу кайсидир маънода яхшидир, албатта.

Лекин икки ойча аввал уз фаолиятини бошлаган бетон тайёрлаш корхонаси узбошимчалик билан тармокка уланган, электр энергиясидан ноконуний фойдаланган ва энергия сотиш корхоналарига бир тийин туламасдан келган.

Кишки вактда ахоли электр энергияси етишмовчилигидан кийналмокда. Энергия сотиш корхоналари хужасизликка йул куймаслик, электр энергиясидан самарали фойдаланиш кераклигини бот-бот такрорламокда. Жойларда электр энергияси талон-торож булишига туман хокимлигининг узи бош-кош булаётгани кайси колипга сигади?!

4 декабрь куни МИБ ходимлари вокеа жойини урганиб, электр хисоблагичсиз ишлаётган трансформаторни мухрлашганда ва тегишли тартибда далолатнома имзолашганда уларга корхона ходимлари томонидан кескин каршилик курсатилган. Бунисига нима дейсиз?

МИБ Паст Даргом туман булими бошлиги уринбосари Сухроб Жалиловнинг сузларига кура, бетон тайёрлаш корхонаси иш юритувчиси Рамиз Аннабозоров намойишкорона тарзда пломба ва мухрларни юлиб ташлаб, автоматни ёкиб, корхонани яна ишга тушириб, МИБ ходимларига фаол каршилик курсатган.

МИБ ходими  Сухроб Жалилов

Чунки Паст Даргом туман хокими Шункор Худойбердиевнинг ёрдамчиси Асрор Мардиев ушбу вазиятда МИБ ходимларига босим утказиб, электрдан узмасликни талаб килган. Вокеа гувохлари жараённи видеотасвирга олишган. Видеотасвирда туман хокими Шункор Худойбердиев хам шу ерга келаётгани айтилганини куриш мумкин. Лекин хоким келмаган.

Туман хокими ёрдамчиси Асрор Мардиев ва корхона вакили Р.Аннабозоров

Вокеа жойига чакирилган туман ички ишлар органлари ходимлари давлат инспекторига каршилик килаётган безориларни тухтатиш урнига, «узларинг келишиб олинглар», дегандек килиб кетиб колишган.

Шунда трансформаторни изолятор нуктасидан узиш максадида туман электр тармоклари корхонаси рахбарига мурожаат килинган. Туман ЭТК рахбари Хикмат Хайитов ва корхона ходимлари вокеа жойига етиб келиб, турли бахоналарни рукач килиб, бетон тайёрлаш корхонасини ноконуний фойдаланилаётган электр тармогидан узишдан бош тортган.

Мазкур вазият юзасидан холислар иштирокида тегишлича далолатнома тузилган, корхона ходимлари далолатномани имзолашдан бош тортишган.

Ушбу вокеалардан хулоса килиш мумкинки, корхона бевосита туман хокимининг огзаки буйруги билан тармокка ноконуний уланиб, фойдаланиб келинмокда. Йукса, ЭТК рахбари, ички ишлар органлари ходимлари МИБ ходимларининг конуний талабини бажаришган, корхонада иш юритаётган Р.Аннабозоров давлат органи ходимларига бу кадар беписандлик билан каршилик курсатмаган буларди.

Узингиз уйланг, оркасида туман хокими турмаган исталган бошка корхонада шу холат юз берганида нима буларди?! Тадбиркор «онасини Учкургондан курарди!»

Мазкур худудда яшовчилар хам бу корхона ишга тушганидан норози. 64 йиллик тутзор кесилиб, урнига мактаб курилади, деб ваъда килинганда кутилмаганда сершовкин бетон тайёрлаш корхонаси ишга тушган.

Корхонага кум, шагал ва цемент огир юк машиналарида келтирилади. Корилган бетон хам миксер юк машиналарида ташилади. Огир юк машиналари махалла асфальтини уйиб юборган. Улар утганда уй деворлари зириллайди. Чанг тузон ва шовкин-сурондан хамма безор.

Ушбу худудда фермерлик билан шугулланувчи, кесилган тутзордан пилла етиштириш учун фойдаланиб келган фермер Норчучук Журакуловага кура, шунча йилдан буён усиб ётган тутзорнинг кесилган тутлари пахтага келган ёрдамчиларга овкат тайёрлаш учун утинликка суралганида хам Рамиз Аннабозоров томонидан берилмаган.

Мазкур вазиятда Паст Даргом хокимлиги жавоб бериши шарт булган бир неча уринли саволлар юзага чикади.

1. Юртимизда пилла етиштиришга катта эътибор каратилмокда. Пиллачиликда аскотиб турган куп йиллик тутзор нега кесилди? Бетон заводни куриш учун туманда ташландик майдон каммиди?

2. Ер майдони кимга, кайси корхонага ва кайси карор асосида ажратиб берилган? Хокимнинг ер ажратиш тугрисида карор чикаришига конуний асослар борми?

3. Биз борганимизда электр токига хисоблагич урнатилганини курдик. Бирок у базага киритилмаган ва корхона электр энергиясидан ноконуний фойдаланишда давом этмокда. Бунинг ортидан келадиган зарар ва жарималарни ким тулайди?

Можародан кейин электр токига хисоблагич урнатилган, лекин у базага киритилмаган

4. МИБ ходимларига каршилик килган ва зуравонлик килган кишиларга нисбатан туман хукук-тартибот идоралари бирор чора курадими? Улар кимга ишониб бу тарзда зуравонлик килган?

5. Нега туман Ички ишлар булими ходимлари МИБ ходимларининг конуний талабига зуравонлик ва каршиликни тегишли тарзда расмийлаштирмасдан кетиб колишди? Давлат уларга нима учун маош туламокда?

6. Туман ЭТК корхонаси рахбари Х.Хайитов ва унинг ходимлари нега корхона ноконуний фойдаланилаётган электр энергиясини тармокдан узиш тугрисидаги МИБ талабини бажармади?

7. Вокеа жойида булган туман хокими ёрдамчиси Асрор Мардиевнинг можарога аралашишига нима сабаб булган, нега у вазиятни ноконуний хал килишга, МИБ ходимларининг конуний талабларини бажармасликка интилган?

Kun.uz бу масалада республика, вилоят ва тумандаги тегишли органлардан жавоб кутади.

Эслатиб утамиз, бу Паст Даргом туманида яшнаб турган дарахтлар кесиб ташланиб, худуд хокимга якин тадбиркорларга бериб юборилаётган биринчи холат эмас.

Аввал хам туманда баликчилик билан шугулланаётган тадбиркорларга тегишли худудларни туман хокимининг якин уртоги, фермер Хамза Хожимаматовга олиб беришга бесамар уриниш булган эди.

Сунгра туман марказидан утувчи республика ахамиятидаги йул четидаги арчалар кесиб ташланиб, йулнинг химоя зонасидаги худуд туман почта алока булими собик рахбарининг хеч жойда ишламайдиган рафикаси номига расмийлаштиришга уриниш хам бесамар кетган эди. Кесилган арчалар учун етказилган 60 миллион сумдан ортик зарар эса хануз туланмаган.

Шухрат ШОКИРЖОНОВ, Kun.uz мухбири.
Фахриддин ХОТАМОВ, тасвирчи

Ҳаққимизда

Яна маълумот

e4ESdASH7P5SXfrmQsQv23heEWIgUYql

АИ-80 маркали бензин ишлаб чикаришдан бутунлай воз кечилиб, Евро-5 стандартига мос ёкилги ишлаб чикаришга утилади – “Узбекнефтгаз”

Узбекистонда нефтни кайта ишлаш заводларида АИ-80 маркали бензин ишлаб чикаришдан бутунлай воз кечилиб, Евро-5 талабларига …