Главные новости
Главная / Маданият / Пайгамбар тиббиётини урганган Елена — Россияда бахтини топган Бахром ака хикояси
<

Пайгамбар тиббиётини урганган Елена — Россияда бахтини топган Бахром ака хикояси

«Куръон тиловатини илк марта эшитганимда, жуда йиглаганман. Куз ёшларим дарёдек оккан. Исломни кабул килишдаги катъятимни курган ота-онам тугри тушунган».

Kun.uz мухбири Россияга ижодий сафар давомида, рус аёли билан турмуш куриб, хозирда олти фарзандни вояга етказаётган куконлик ватандошимиз хонадонида булди.

Бахром Раипов рафикаси Елена билан 2011 йилда оила курган. Еленанинг айтишича, илк бор Куръон тиловатини тинглаганида куз ёшини тута олмаган, кейинчалик пайгамбар тиббиёти – хижомани урганган. Бахром ака эса уй ва офис таъмири билан шугулланади.

«Буларнинг хонадонида мехмонхонасини таъмирлаш керак булиб колган. Таъмирлаш ишларини олиб бораётганимда оилавий муаммоларга хам дуч келиб, кучайиб, чукурлашиб кетган вактлари эди. Шунда Елена билан танишиб колдик. Гапимиз гапимизга тугри келди. Худо шуни хохлабди, оила курдик», – дейди Бахром ака.

Унинг айтишича, Еленанинг христиан динига эътикод килувчи ота-онаси уларнинг турмуш куришига аввалига карши булмаган.

«Аллохнинг фазли билан-да хамма нарса. Улар бизга «брачний контракт»ни таклиф килишди. Халигача узимиз хам кулиб эслаб турамиз.

Кейинчалик, рафикам намоз укий бошлаб, румол ураганида бироз каршиликлар булди. Вакт утиб бу муаммо хам бартараф булди. Хатто мехмонга борганимизда хам халол гуштдан овкат тайёрлашади», – дейди Бахром ака.

– Оила курганингизга канча вакт булди?

– 2011 йилда никох укитдик, 2015 йилда расман ЗАГСдан утдик. Кичиккина туй килдик. Акам, келинойим, дустларим келишди.

Иккимиз уртамизда 5 фарзандимиз бор. Аёлимнинг олдинги оиласидан катта угли алохида булиб, отасининг ёнига кетган. Иккинчи угли биз билан колган, унга Алижон деб исм куйганмиз. 6 нафар фарзандни катта киляпмиз.

– Россияга качон келгандингиз?

– 2006 йилда ишлаш ниятида келдим. Шундан буён бориб-келиб турдим. 2011 йилдан буён салкам муким булиб колдим, десак хам булади.

Асли Кукон шахриданман. Бу шахар хунармандлар шахри, узим хам устаман, уймакорлик килганман. Хозир хам хонадонлар ва офис таъмири билан шугулланиб келмокдаман.

Тугриси, Россияга халигача мослаша олганим йук. Чунки, бу ерда узингизни ватандагидек эркин тута олмайсиз. Менталитетимиз бошкачалиги боис, мослаша олганим йук.

Еленага юзланарканмиз, дастлаб у узбек тилини канчалик тушунишига кизикдик.

– По-узбекски понимаете?

– Совсем чуть-чуть. (Жуда оз)

– Энди, келинойи деймизми, келинми? Айтинг-чи, оилада узаро тушунмовчилик руй бериб колса, кандай йул тутасиз?

– Ён бера олишни билиш керак. Оилавий муносабатларнинг муваффакияти айни шу ён беришга боглик. Биринчи навбатда, Яратгандан тугри йулга йуллашни, яраштиришни сураш керак. Бундай холат биринчи навбатда Парвардигорга илтижо килишни талаб килади.

Алхамдулиллах, хозирча, Аллох тугри йулда кетишни насиб этмокда. Узимиз хам ён беришга харакат киляпмиз. Ёш чогингда кон кайнок булади, бирор нарса билан келишиш хам осон булмайди. Ёш утган сайин тажриба бор, колаверса, барча гашликларни йукотувчи фарзандлар хам булади.

– Ота-онангиз сизнинг Бахром акага турмушга чикиш карорингизни кандай кабул килишди?

– Улар жуда хурсанд булишди. Биринчи-иккинчи учрашувдаёк улар никох шартномаси тузишни таклиф килишди. Биз якинрок танишганимиздан сунг, Бахром Ислом динини тушунтира бошлагач, турли мураккабликлар хам пайдо була бошлади.

Бутун умр насронийлик эътикодида булган инсон бошка динни кабул килиши кийин булади. Шунинг учун кийинчиликлар булган. Албатта, барчасини тушуниш, англаш учун вакт керак.

Аёл ва эркак никохсиз учрашганида, шайтон уларга васваса солади. Биз муносабатларимиз узаро рухсат берилган булишини истаганмиз. Орадан йиллар утгач, никохимизни расмийлаштирганмиз.

Кейинчалик, ота-онам бизни тушунишди. Йуналишимиз тугри эканини англашди. Биз алкоголли ичимликлардан, бошка айрим ишлардан тулик воз кечдик. Биз хаётимизда урнак булиб курсатмокдамиз.

Баъзида отам, нега хар доим румолда юрасан, деб сурарди. Хозир буни тушунади. Онам муслималар учун либослар ва румол хадя килади. Байрам кунлари биз учун махсус халол гушт харид килади ва бугирсокчалар тайёрлайди.

– Бахром ака, Еленани Узбекистонга олиб бордингизми?

– Ха, икки марта бордик. 2014 йилда илк марта, 2016 йилда иккинчи марта бордик. Насиб этса, 2020 йилда яна борамиз.

Елена: – Ха биз бир неча марта бордик Узбекистонга. Болаларимизга суннат туй килдик. Жуда куп одам келди. Биринчи гал, эхтимол, 200 киши келгандир. Нахорги ошга 300 киши келди. Кечкурунги зиёфатга, 500-600 киши келди, шекилли.

Бу ердаги кариндошларимиз, биз сизларга ухшаб куп киши келишини, таниган-танимаганлар булишини истамаймиз, дейишди. Туйимизда чамаси 30 киши катнашди-а? Албатта, туйимиз кенг дастур асосида утказилди. Паркка боришга, кулда сайр килишга хам улгурдик.

– Россиялик келинни узбекистонликлар кандай кабул килди?

Бахром ака: – Кабул килмаган факат акам ва келинойим колган. Тога, жиянлар, амма-холам яхши кабул килишди. Колаверса, биз бошкалар учун яшамаймиз-ку. Ундай буладиган булса, бирор нарсани жойидан жилдириш хам кийин булади.

Бошкаларнинг гапидан кераклисини оляпмиз, кераксизига эътибор бермаяпмиз.

Еленага онамни куриш насиб этмади. Уйланган йилим онам огирлашиб, утиб колди. Лекин мен бориб, онамга айтганман. Дастлаб, бошка динда экан, деб норози булдилар, лекин кубба укитганимни айтганимдан сунг (Куконда никох – кубба дейиларкан), хайрли булсин деб, розилик бердилар.

– Келгусида хам Россияда колмокчимисиз ёки Узбекистонга кайтиш ниятингиз борми?

– Хозирча бир тухтамга келмадик. Аммо, ватанга тортиб туради. Энди, биргаликда мухокама килиб, фойдали-зарарли томонларини тарозига тортиб бир карорга келамиз.

– Бахром ака, сухбатимизни Елена келинойи билан давом эттирайлик. Узбекистон сизда кандай таассурот колдирди?

– Жуда чиройли, тогли худудлар экан. Багдод тумани, Риштон туманида инсонлар жуда гамхур. Россиядаги урф-одатларга ухшаш томонлари кам. Мехмон келганидан дастурхон ёзишаркан, зиёфат килишади. Мехмон кутишмаган такдирда хам, барча нарса шай турар экан.

У ерда бир неча кун булдик. Менга курпачада ухлаш жуда ёкди. Юза каттик, колаверса, болалар каравотдан тушиб кетади, деб хавотирланмас экансан. Хурмо, анжир ва бошка меваларни бевосита пишган жойида истеъмол килиш тугри булади, деб хисоблайман.

Интернет йуклиги ёкди. Кишлокда узаро муносабатлар жуда илик экан. Кир ювиш машинаси булмаса-да, кариндошларни чакирсанг, ёрдамга келишаркан. Бир зумда кир кийимлардан асар хам колмайди. Бу ерда куни-кушнилар уртасидаги муносабат ундай эмас.

– Узбекистонга кучиб утиш истикболини кандай бахолайсиз?

– Мен Узбекистонга бажонидил мехмон булиб борган булардим. Хозирча, факат мехмонга.

– Демак, бир карорга келмагансизлар?

– Йук, биз мехмонга борамиз, барчадан хол-ахвол сураймиз, зиёрат киламиз. Биз бу ерда уз хужалигимизни йулга куймокчимиз. Албатта, бу Узбекистонда кулайрок буларди, балки. Аммо, менимча, бу ерда максадга мувофик булади.

– Рус ошхонаси узбек миллий таомларидан кескин фарк килади. Узбек пазандачилигига хам урганиб кетдингизми?

 Мен узбекча таомларни узимизга хос тарзда тайёрлайман. Ёг камрок кушаман, камрок ковураман. Бирок палов, мастава, хоним, гулмантиларни бажонидил тайёрлайман.

Канчалик уддалаяпман, буни эримдан сурашимиз керак. Аммо, менимча, яхши тайёрлай оламан. Лекин, эрим тайёрлаган таом мутлак узгача булади. Шунчалик лаззатли ва мазали буладики, таърифга тил ожиз. Бу борада мен шогирдликка ярайман, холос.

– Аёл учун бахт нимани англатади?

– Оиладаги тинчлик-хотиржамлик. Болаларнинг бахт-саодати, уларнинг барчани хурсанд килиши. Эринг гамхур булса, оилада сокинлик булса, мана шу мен учун бахт.

– Ислом динини кабул килибсиз. Ислом хакида кандай фикрдасиз?

– Ислом жуда покиза ва тинчлик дини. Куръонда инсонлар тинч-тотув истикомат килишлари лозимлиги тушунтирилади. Рамазон вактида тугри муносабатларга куникма хосил килишади, ёмон сузларни сузламасликни урганади. Улар Рамазонда урганганларини бошка ойларда хаётига татбик килишади.

Ислом мен учун жуда кизик дин. Мен бу динни бажонидил урганмокдаман, Куръонни бажонидил укийман. Албатта, алхамдулиллах, биз умрбуйи укиб-урганамиз.

Исломда ота-онага булган муносабатдан, хурматдан хайратдаман. Эрим мисолида бунга гувох булдим. Бундан ташкари, Исломга кирмасдан олдин хам фарзандларимни хатна килдирган эдим.

Мен узим алкоголли ичимликларга Исломни кабул килмасимдан олдин хам карши булганман. Бир сафар ишхонада тугилган кунимни нишонлаганимда болалар шампанидан бир кути олиб борганимда, барчаси гуёки вазиятни тузатишмокчи булишган. Лекин мен кескин рад этганман. Ота-онамга хам тугилган кун байрамим алкоголсиз утади, деганман. Ахир, жуда куп фойдали ичимликлар бор.

– Насронийлик дини билан кандай ухшашликлари бор?

– Нималардадир ухшаш жихатлари бор, аммо фаркли томонлари куп. Исломда менга купрок мехрибонлик борлиги ёкади. Осонрок тушунтирилади. Насронийликда, мен бир неча маротаба Инжилни укишга уринганман, эски рус тилида булгани боис, тушуниш мураккаб. Куръонни кулингга олганингда хам бироз тайёрланиб олиш даркор, аммо мутолаани бошлагач, тухтата олмайсан, кизикишинг ортади.

Насронийликда рохиблар бирор ибодат маросимини 2-3 соатлаб утказганларида, чидаш бироз кийин булади. Айникса, чукинтириш маросимларида болаларга жуда кийин булади. Хам максади номаълум.

Куръон тиловатини дастлаб эшитганимда, жуда йиглаганман. Куз ёшларим дарёдек оккан. Узимга нима булганини тушунмаганман. Куз ёшимни тухтата олмаганман, вахоланки арабчани англамас эдим. Ислом одамга кандайдир ички хотиржамлик беради.

– Елена, сиз бирор университет ёки институтда тахсил олганмисиз?

– Ха, юридик ва тиббий маълумотларим бор. Исломни кабул килганимдан сунг, мен пайгамбар тиббиёти – хижомани ургандим. Бемор инсонга дори-дармонларсиз, ут-уланлар билан ёрдам бера олишимиз, баъзида инсон организмини бузадиган таблеткаларсиз даволай олиш жуда ажойиб. Давлатимизнинг айрим холларда болаларга бепул таблеткалар такдим этиши, аслида зарарлидир.

– Бахром ака кандай ота?

– Алхамдулиллах, жуда гамхур ота. Жуда каттиккул ота. Хакикат учун каттиккул. Яхши курса, бутун юраги билан яхши куради. Болалар хам уни жуда яхши куришади. Аммо, угил болалар учун, айникса улар бир неча нафар булса, каттиккуллик жуда керак. Хатто, бир нафар угил булса хам отанинг таянчи зарур булади, чунки угилларни она тарбия килиши нотугри.

– 6 фарзандни тарбиялаш огирлик килмаяптими?

– Огир албатта, аммо хар бир бола – бу бахтдир. Хар бири хурсанд килади, хар бирининг уз урни, характери бор. Кайфиятни кутаради. Турмуш уртогим хам ишга кетгач, орада бирровга келиб, хар бирини уйготади, уйнайди.

Уларнинг бирортасини озгина курмай колсак, жуда согиниб коламиз.

– Бахром ака, Россияда болаларга давлат томонидан канчалик эътибор берилади?

– Учинчи фарзанд тугилганида, куп болали оила макомини оласиз. Кулингизга хужжат берилади, поликлиникаларда махсус дафтарча билан, хатто онлайн навбатда хам навбатсиз кира оласиз.

Укийдиган болаларга мактаб формаси, сумкалар такдим этилади. Ижтимоий химоя дейишади, оиладаги ахволдан хабар олиб туришади. Кир ювиш машинангиз йук булса, олиб беришади, музлатгичнинг муддати утган булса, янгисини беришади. Телевизор булмаса, уни хам. Хатто, катта углимизга ноутбук такдим этишган.

Илгари Узбекистонда хам буларди. Хар ойда сут махсулотлари бериб туришади. Иккинчи фарзанд тугилганда махсус хисоб ракам очилиб, унга 450 минг рубль (тахминан 7,5 минг АКШ доллари) маблаг куйилади. Уни уй олиш максадида, онасига нафака сифатида ёхуд болалар эхтиёжига сарфлаш мумкин.

– Бахром ака, келажакдаги режаларингиз?

– Фарзандларга тугри тарбия бериб, уларни вояга етказиб, Узбекистонга кайтиб борган такдирда хам, ватанга фойдаси тегадиган инсонлар килиш. Колаверса, барча мусулмонлар сингари, келажакда, Аллох насиб этса, Байтига чакирса, Хаж ёки Умрага оилавий булиб бориш.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …