Главная / Маданият / Пайгамбаримиз (с.а.в.) фарзандлари

Пайгамбаримиз (с.а.в.) фарзандлари

farzandlarСаййидул мурсалийн жаноби Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам уч угил, турт киз, жами етти фарзанд курдилар. Навбати билан уларнинг исмлари: Косим, Зайнаб, Рукаййа, Умму Кулсум, Фотима, Абдуллох, Иброхим. Бу етти фарзанднинг олтитаси Хадичадан, еттинчиси мисрлик Мориядан тугилган. Куйида хар бирлари хакида кискача танишиб чикамиз:

1. Косим

      Расули Акрамнинг илк фарзандлари Косим эди. Шу сабабли Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламнинг кунялари Абул Косим (Косимнинг отаси) булган. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Абул Косим куняси билан чакирилишни хуш курар эдилар. Сахобалар хам у кишини шу ном билан чакирар эди. Ибн Саъднинг ривоят килишича, Косим икки йил яшаган ва Маккада вафот этган. Расули Акрам фарзандлари ичида илк вафот этгани Косим булди.

2. Зайнаб (601-631)

     Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламнинг энг катта кизлари, Косимдан кейин тугилган. Зайнаб тугилганда, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам уттиз ёшда эдилар. Маккада дунёга келган Зайнаб хижратнинг саккизинчи санаси Мадинада вафот этган. Уттиз ёшда эди.
Зайнаб олдин холасининг угли Абул Осга турмушга чикди. Абул Ос аввалига мушриклардан ажралмагани учун Бадр газотида мусулмонларнинг кулига асир тушган, кутулгач, Зайнабни Мадинага юборишга суз берган эди. Раусли Акрам оилаларини келтириш учун Хориса угли Зайдни юбордилар. Зайнабни Мадинага олиб борган Зайд булди. Зайнаб Мадинага кетди, бирок завжи Абул Ос Маккада колди.
Абул Ос сариййа асносида яна мусулмонларнинг кулига тушди. Ва факат Зайнаб уртага тушгани учун куйиб юборилди. Абул Ос иккинчи маротаба асирликдан кутулгач, Маккага кетди. Омонатларини уз эгаларига берганидан кейин мусулмонликка кирди. Мадинага хижрат килди. Мусулмон булгани учун Зайнаб билан никохлари янгиланди. Абул Ос Зайнабга яхши муомалада буларди. Шу сабабдан Расули Акрамнинг тахсинларига сазовор булди. Зайнаб завжи билан такрор топишганидан сунг куп яшамади. Вафот этганида, жанозасини Умму Айман билан Савда ювишди. Намозини Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам укидилар. Жасадини кабрга Абул Ос куйди.

3. Рукаййа (604-625)

     Расули Акрамнинг иккинчи кизлари. Тугилганида У Зот уттиз уч ёшда булганлар. Рукаййа отасининг пайгамбарлигидан аввал Абу Лахабнинг угли Утба билан турмуш курган эди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам одамларни Исломга даъват этишга бошлагач, Абу Лахаб уни чакириб:

– Углим, Мухаммаднинг кизи билан ажрасан. Йукса, мен сен билан орани очик киламан, – деди.

Утба отаси Абу Лахабнинг сузига кириб, Рукаййани куйиб юборди. Шундан сунг Рукаййа Усмон розийаллоху анхуга турмушга чикди. Хабашистонга хижрат килган илк карвонда Усмон розийаллоху анху билан завжи Рукаййа хам бор эдилар. Рукаййа Бадр газоти кунлари хасталанган, шу сабабли Усмон розийаллоху анху Бадр мухорабасида булолмаган, хатто завжасининг бошида колгани учун узрлилар сафига киритилганди.
Бадр газоти зафари хакидаги хабарни Хориса угли Зайд Мадинага етказган куни Рукаййа вафот этди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хам Бадр газоти туфайли кизлари Рукаййанинг жанозасида катнаша олмадилар.

4. Умму Кулсум (631 й. ваф.)

     Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг учинчи кизлари. Рукаййа Абу Лахабнинг угли Утба билан турмуш куриб ажрашганини айтдик. Умму Кулсум эса, Абу Лахабнинг бошка угли Утайбанинг никохида эди. Улар тез орада ажрашиб кетдилар. Бадр газоти ва Рукаййанинг вафотидан бир йил кейин – хижратнинг учинчи йили Усмон розийаллоху анхуга турмушга чикди. Имом Бухорийнинг ривоят килишича, Хафса тул колгач, Умар розийаллоху анху Усмон розийаллоху анхуга мурожаат этганида, Усмон розийаллоху анху тараддуланиб колади. Ушанда Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Умарга:

– Мен сенга Усмондан, Усмонга эса сендан хам яхши бир одам топаман. Кизингни менга бер, мен эса кизимни Усмонга берайин! – деганлар.

    Усмон розийаллоху анху билан турмуш курган Умму Кулсум у билан олти йил бирга яшади. Хижратнинг туккизинчи йилида вафот этди. Жаноза намозини Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам килдилар. Али, Фазл ва Усомалар кумишди. Усмон розийаллоху анху Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг икки кизлари – Рукаййа билан Умму Кулсумга уйлангани учун “Зиннурайн” (“Икки нур сохиби”) сифатига сазовор булган.

5. Фотима (610-633)

     Фотима Расули Акрамнинг энг кичик ва энг суюкли кизлари эди. Илохий вахий илк келган пайтда Маккада тугилган. Хижратнинг иккинчи санаси Али розийаллоху анхуга турмушга чикди. Турмуш куришганида Фотима ун беш, Али йигирма турт ёшда эдилар. Расули Акрам кизлари Фотиманинг сепига ёток чойшаби, икки тегирмон, бир сув тулуми хозирлаганлар. Фотима оталари берган тегирмонлар билан сув тулумини бутун умр ишлатганлар.
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Али билан Фотиманинг осуда хаёт кечиришларини истар, ораларида ихтилоф чикса, уларни дарров яраштириб куяр эдилар. Бир куни Али Фотимага каттик муомалада булди. Фотима Расулуллохга мурожаат этиб, эридан шикоят килди. Шу пайт Али кириб келди ва у хам Фотимадан шикоят килди. Аммо Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам иккаласини хам яраштириб куйдилар. Бир дафъа Али иккинчи бор уйланишга харакатга килади. Бундан хабар топган Расули Акрам жуда хафа буладилар. Бир хутбаларида:

– Менинг кизим менинг жигарпорамдир. Кизимни ранжитган хар кандай нарса мени хам ранжитади! – дедилар.

       Шундан сунг Али розийаллоху анху фикридан кайтади ва Фотима хаётлигида бошка бир хотинга уйланмади. Фотима розийаллоху анху хижратнинг ун биринчи санаси, оталаридан олти ой кейин вафот этди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам вафот этганларида кизлари Фотима йигирма беш ёшда эди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг наслларини давом эттирган Фотима розийаллоху анху булди. Фотима беш фарзанд курди. Булар: Хасан, Хусайн, Мухсин, Умму Кулсум, Зайнаблар эди. Булардан Мухсин жуда ёшлигида вафот этган.

6. Абдуллох (607 й. туг.)

     Хижратдан олдин, Хадича билан турмушларининг ун биринчи санаси Маккада тугилган. Уч ойгина яшади. “Тохир” ва “Тоййиб” Абдуллохнинг бошка исмлари эди. Аммо Ибн Исхок уларни Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг бошка икки угиллари эди, дейди. Абдуллох вафот этгач, Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг угил фарзандлари колмади. Араблар эса кизни бола урнида курмас эдилар. Шунинг учун Курайш мушрикларининг бошликларидан Ос ибн Воил шундай деди:

– Мухаммаднинг тухуми тугади, насли узилди, номи учди, энжи дунёдан боласиз утади (арабчаси“фахува абтар”, насли узилди, оти учди), – деди. Шунда Мехрибон Аллох таоло Уз пайгамбарига тасалли бериш учун Кавсар сурасини нозил килди. Унда ва бошка ояти карималарда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламни “насли кесилди” деётганларнинг аслида ортлари кесик экани, улар улиб кетишгач, хеч ким томонидан тилга олинмасликлари. Аксинча, Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламни эса, Киёматга кадар зикрлари юкори ва мартабалари улуг экани, Киёматда хам олий даражаларга дохил булишлари айтиб утиб, у кишига башорат берилди.

7. Иброхим (630-631)

      Расули Акрамнинг энг кенжа фарзандлари ва энг кичик угиллари. Хижратнинг саккизинчи санасида Мадинада тугилган. Ибн Исхокнинг хабар беришича, Расули Акрамнинг Иброхимдан бошка барча болалари пайгамбарликдан олдин тугилган. Иброхим мисрлик Мориядан дунёга келган булиб, Оиша розийаллоху анхунинг ривоятига кура, ун етти ёки ун саккиз ойлигида вафот этган. Расули Акрам Иброхимнинг тугилганидан жуда хурсанд булдилар, еттинчи куни бир зиёфат бердилар, факирларга садакалар таркатдилар, угилларига Иброхималайхис саломнинг исмини куйдилар. Расули Акрамнинг Хадичадан тугилган угил фарзандлари ёшлик чогларида вафот этиб кетишган, бошка завжаларидан эса, фарзанд булмаганди.
Абу Рофиънинг завжаси Салмо янги тугилган Иброхимга сут оналик килди. Имом Бухорий Иброхимни Умму Сайф эмиздирганлигини айтади. Расули Акрам сут онанинг уйига борар, Иброхимни курар, бошини силар, упар эдилар. Иброхим Умму Сайфнинг уйида улди. Пайгамбаримиз угилларининг хасталанганлигини эшитгач, Абдурахмон ибн Авф билан бирга уни кургани келдилар. Иброхимнинг улим панжасида тулганаётганини куриб, чидаёлмадилар, йигладилар. Шунда Абдурахмон:

– Эй Расулуллох! Нима килаяпсиз? – деганида, Расули Акрам:

– Шафкат туйгуларим галаёнга келди! – деб жавоб бердилар.

     Расули Акрам угилларининг жаноза намозини укидилар. Фазл ибн Аббос, Усома ибн Зайд, Усмон ибн Мазъун Иброхимни кабрга куйишди. Иброхим Бакиъ кабристонига кумилди. Иброхим улганида куёш тутилган эди. Одамлар:

– Куёш Иброхимнинг улими туфайли тутилди, – дейишди. Шунда Расули Акрам:

– Куёш билан Ой Аллохнинг оятларидандир. Бир кишининг улими туфайли тутилмайди! – деб хитоб килдилар ва мусулмонларни бундай ботил эътикоддан кайтардилар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Курбон Хайити куни харакатланиш кун давомида тулик тухтатилади, байрам оила даврасида утказилади

Узбекистонда 2020 йил 31 июль куни бутун сутка давомида республика микёсида харакатланиш, автотранспорт воситаларининг, йуналишсиз …