Главная / Маданият / Пайгамбар (Алайхиссалом) нинг нафл ибодатлари

Пайгамбар (Алайхиссалом) нинг нафл ибодатлари

 ibodatОйша (розияллоху анхо)дан: “Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) нинг амаллари кандай эди, ибодатлари учун бирор кунни хослармидилар”, деб сурашганларида, у зот: “Йук, Расулуллохнинг амаллари доимий эди. Кайси бирларингиз Расулуллох бажарган амалларни килиш кулингиздан келади?!” дея жавоб берганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) ибодат килиш билан халоват топардилар. Чунки у зот: Билол (розияллоху анху)га: “Тур эй Билол, бизларни намоз билан рохатлантир”, дердилар (Имом Ахмад ривояти).
Пайгамбар (алайхиссалом)нинг ибодатдаги услублари, агар бирор амални бажарсалар, уни давомли килганлар. Ойша (розияллоху анхо)дан ривоят килинади: Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам): “Токатларингиз етадиган амалларни уз зиммаларингизга олинглар. Зеро, Аллох таоло зерикмайди, узларингиз зерикиб коласиз, Аллох таолога бандалари киладиган амалларнинг энг яхшиси оз-оздан булса-да, давомли бажариладиганидир”, дедилар (Имом Абу Довуд).
Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) кечалари коим булардилар. Тунги намозни адо килиш учун купинча кечанинг иккинчи ярмининг аввалида турардилар. Ойша (розияллоху анхо) айтади: “Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) кечанинг аввалги кисмида ухлар, охирги кисмида эса бедор булардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Хадиси шарифда: “Тунда бедор булишнинг Аллох таолога энг махбублиси Довуд (алайхиссалом)нинг бедор булганидир. У зот кечанинг ярмида ухлар, учдан бир кисмида бедор булар ва олтидан бир кисмида яна ухлардилар”, дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ярим тунда ибодат килиб, кечанинг охирги кисмида ухлашнинг бедорлик чарчогидан дам олиш, бадандаги ланжликни кетказиш, бомдод намози ва ундан кейинги зикрларда толикиш сезилмаслиги ва тунги намозни риёдан холи килиш каби хикматлари бор. Яна туннинг охирги олтидан бир кисмида бир оз дам олган кишининг ранг-руйи ёркин, багри дили саломат холда тонг оттиради. Бу холат тунда бажарган амалларини узгаларга билдирмасликнинг энг яхши йули хисобланади (Имом Хофиз ибн Хажар Аскалоний. “Фатхул Борий”).
Зеро, бу пайт, яъни ярим тунда Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) тахажжуд намозини укиганлар. укиган киши Раббисидан ёгиладиган рахматларга эришади. Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) ухлашларидан олдин дуою зикрлар ва Куръони каримнинг айрим сураларини укирдилар (Имом Термизий ва Имом Ахмад ривояти). Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) Зухо (чошгох) намози укирдилар. Гохида икки ракат (Зухо намозининг энг оз микдори), купинча турт ракат баъзида олти, саккиз ёки ун икки ракат килиб хам укирдилар.
У зот бомдод намозини укигач, утирган жойларида то куёш чиккунига кадар Аллох таолони зикр килардилар (Имом Муслим ривояти). Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) шомдан кейин нафл намозлар укирдилар. Гохида шомдан кейин хуфтонгача укисалар, баъзида олти ракат укирдилар. Хадиси шарифда: “Ким бу олти ракат нафл укишни тарк этмаса, гарчи гунохлари денгиз купигичалик булса хам кечирилади”, дейилган (Ибн Можа ва Имом Термизий ривоятлари).
Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) куп дуо килганлар ва умматларини хам шундай килишга чорлаганлар. Аллох таолодан бирор нарсани сурасалар, икки кулларини елка баробаригача кутарардилар… Кулларини кутарганларида икки кафтлари билан юзларини силамагунларича туширмасдилар. Дуоларида киблага юзланардилар (Имом Термизий ва Имом Хоким ривоятлари).
“Дуоларини уч марта такрорлашни яхши курардилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Уч марта истигфор айтардилар ва маънолари кенг, киска дуо килишни афзал курардилар. Маъноси кенг ва лафзи киска айрим дуолари ушбулар: “Аллохумма Роббана аатина фид дуня хасанатав ва фил аахироти хасанатав ва кинаа азаабан нар. (Маъноси: Эй Аллох, Раббимиз, бизларга дунёда хам, охиратда хам яхшилик ато эт ва бизни жаханнам азобидан сакла)” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
“Аллохумма аслих лии динияллази хува ъисмату амрии ва аслиг лии дуня яллатии фиихаа маъашии ва аслих лии аахироти латии илайхаа маъаади важъалил хаяата зияадатан ли фи кули хоййр важъалил мавта рохатан ли мин кулли шарр. (Маъноси: Эй, Аллох динимни ислох кил (тузатгин), у ишларимнинг пок сакловчиси, химоя килувчисидир. Дунёмни ислох кил, унда мен хаёт кечираман. Охиратимни ислох кил, кайтиб борадиган жойим унгадир. Мен учун хаётимни барча эзгу амал ва яхши ишларим ортиб боришига сабабчи кил. Улимимни эса барча ёмонликдан кутулиб рохатга эришиш макоми кил)”.
Яна шундай дуо килардилар: “Аллохумма иннии ъауузу бика шикооки ван нифааки ва сууил ахлаки (Маъноси: “Эй Аллох, бузгунчилик, мунофиклик килишдан ва ёмон хулклардан панох беришингни сурайман”) (Абу Довуд ривояти).
Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) кечасида хам, кундузи хам куп-куп тасбех айтардилар. Кеч кирганида эшиклари олдига келиб, тунардим. Шунда то ухлаб колгунимча, Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам)нинг “Субхааналлох, субхааналлохи Рабби”, деб тинмай тасбех айтаётганларини эшитар эдим” (Имом Табароний ривояти).
Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) намозларда, намозлардан кейин ва бошка холатларда истигфорни куп айтардилар. Робиъа ибн Каъб айтади: “Мен кундузи Расулуллох (алайхиссалом)нинг хизматида булардим. Хадиси шарифда: “Аллохга касамки, мен бир кунда етмиш маротаба “Астагфируллоха ва атувбу илайхи (маъноси: Аллохдан гунохларимни кечиришини сурайман ва унга тавба киламан)”ни айтаман” дейилган (Имом Бухорий ривояти).
Ибн Умар (розияллоху анхо) айтади: “Биз бир куни Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) билан бир жойда утирганимизда у зотнинг: “Роббигфирлии ва туб алайя иннака антат тавваабур рохим (Раббим мени кечир ва тавбамни кабул эт! Албатта, Сен тавбаларни кабул килувчи ва мехрибон Зотсан)”, деб юз маротаба айтганларини санадик” (Абу Довуд ва Ибн Хибон ривоятлари – Бу хадисни Имом Термизий сахих, деб айтганлар). Бошка бир ривоятда “Иннака антат тавваабур рохим”нинг урнига “иннака антат тавваабул гофуур (Албатта, Сен тавбаларни кабул килувчи ва кечирувчи Зотсан)”, лафзида келган.
Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) нафл руза хам тутардилар. Баъзи вактларда кетма-кет руза тутганларидан атрофидаги сахобалар Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) огизлари очик холда юрмасалар керак, деб гохида эса руза тутмаганларидан, аксинча гумон килишарди.
Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) хар бир ойда уч марта ва хафтанинг душанба ва пайшанба кунлари руза тутардилар. “Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) тугилган муборак кунлари – душанба кунни улуглардилар. У кунда руза тутиб: “Мен бу кунда тугилганман”, дердилар” (Имом Муслим ривояти). Айникса, Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) Шаъбон ойида купрок руза тутардилар. Агар Рамазон ойи кирса, бу ойда бошка ойларга караганида кечалари купрок коим булишга жидду жахд килиб, айникса, охирги ун кунида эътикофда хар кечасини бедор утказишга харакат килганлар.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …