Главные новости
Главная / Сиёсат / Пахта санкцияси. Кореяга чартер рейс. Россияга кета олмаган мехнат мухожирлари. Вазирнинг биринчи уринбосари билан интервью
<

Пахта санкцияси. Кореяга чартер рейс. Россияга кета олмаган мехнат мухожирлари. Вазирнинг биринчи уринбосари билан интервью

Кореяга кайта олмаган мехнат мигрантлари учун чартер рейслар уюштириладими? Пахта санкциясини бекор килиш учун Узбекистон хукумати кандай йул тутади? Россиядаги мехнат мигрантларига ёрдам берилиши кандай амалга оширилмокда? Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирининг биринчи уринбосари Эркин Мухиддинов шу каби саволларга жавоб берди.

28 май куни Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигида, вазирлик, Узбекистон фукаролик жамияти вакили, ХМТ, АКШ халкаро бизнес кенгаши, АКШ Мехнат департаменти, Америка кийим ва пойабзал ишлаб чикарувчилар уюшмаси, Адолатли мехнат уюшмаси вакиллари хамда Cotton Campaign координатори иштирокида вебинар булиб утди.

“Пахтадан сунг: урганилган дарслар ва Узбекистон учун истикболлар” мавзусида ташкил этилган вебинарда, Узбекистонда болалар ва мажбурий мехнатининг хар кандай куринишига буткул бархам беришга каратилган ислохотларнинг самараси, халкаро ташкилотлар билан хамкорлик натижалари, максадга эришишда фукаролик жамиятларининг роли хакида суз борди.

Иштирокчилар, шунингдек, томонлар уртасидаги келгусидаги хамкорликни давом эттиришга тускинлик килиши мумкин булган хавотирлар, Узбекистон хукуматининг келгуси режалари ва мехнат хукукларини таъминлаш, муносиб иш уринларини барпо килиш сохасидаги мухим кадамлари хусусида фикр алмашилди.

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирининг биринчи уринбосари Эркин Мухиддинов вебинар доирасида Kun.uz мухбирининг айрим саволларига жавоб берди.


Эркин Мухиддинов

Cotton Campaign БММВ вазири Нозим Хусановнинг Узбекистон пахтасига жорий килинган санкцияни бекор килиш буйича ташаббусини куллаб-кувватламади. Вазирлик ва умуман Узбекистон хукумати бу борада навбатдаги кадами кандай булади?

Cotton Campaign мурожаатимизни куллаб-кувватламади, дейиш кийин. Чунки уларнинг жавобини синчиклаб карайдиган булсак, биринчи маротаба, бойкотни олиб ташлаганимизда хам айрим хорижий ишлаб чикарувчилар бу карорни куллаб-кувватламаслиги мумкин, деган фикрни билдирди. Яъни, бойкотни бекор килишни ишлаб чикарувчиларнинг узларига колдирмокда.

Биз буни эшитганимиздан сунг, бевосита хорижий ишлаб чикарувчилар билан хамкорлик килишга карор килдик. Шу масалада вебинар хам ташкил этилди. Эндиликда, биз бевосита ишлаб чикарувчилар билан мулокот килиш, музокаралар утказиш имконига эга булдик.

Биз муаммони хал этиш буйича 4 томонлама механизм таклиф этяпмиз:

–      Бизга эътирози нима?

–      Уларнинг хавотири нима?

–      Бизнинг кластерлар нима учун улар билан хамкорлик кила олмайди?

–      Улар кайси боскичда мажбурий мехнат эхтимолини курмокда?

Биз уларни уйлантираётган саволларнинг барчасини урганиб чикишимиз керак. Бойкотни бекор килишнинг бошка йулини курмаяпмиз. Биз бевосита музокара олиб боргач, жахон бозорига эшиклар очилади, деб ишонаман. Колаверса, кластерлар фаолияти мажбурий мехнатдан холи эканини хам курсатиб беришимиз керак.

Бугунги кунда ишсизлик ишсизлик курсаткичи усганини вебинар чогида хам кайд килдингиз. Вазирлик сифатида ахоли бандлигини таъминлаш борасида кандай ишларни амалга ошириш зарур деб уйлайсиз?

Бу сафарги инкироз окибатлари жуда огир булмокда. У 2-Жахон урушидан кейинги даврда мехнат бозори учун энг огир инкирозга сабаб булди. Авваллари бу кадар ишсизлик даражаси намоён булмаганди. Вебинарда хам ишсизлик билан боглик ракамларни хам келтирдик. Узи ишсизлик курсаткичлари юкори эди, пандемияда янада кутарилди. Ишсизлар сони карийб 2 млн кишига ортди.

Шу боис, вазирлик ахолини бандлигини таъминлаш йуналишида фаол ишлаши керак, аммо бу маъмурий-буйрукбозлик усулидан фойдаланиш кераклигини англатмайди. Аксинча, карантин чогида мавжуд иш уринлари борасида иш берувчи ва иш кидираётган фукаро уртасида воситачилик ролини ижро этмокда.

Масалан, Сергели туманида курилиш ишлари бошланган булиб, уларга мутахассислар етишмаяпти. Бз бошка вилоятлардан кайси хунар эгаси лозим булса, уларни топиб, Сергелидаги курилиш пудрат ташкилотларига келтирмокдамиз.

Ёки булмаса, 230 минг киши жамоат ишларига олиб чикилиб, вактинча бандлиги таъминланди.

Бундан ташкари, шахсий томоркаларни ривожлантириш буйича субсидиялар беришни эълон килдик ва апрел-май ойларида 15 минг оилага шахсий томоркасида дехкончилик килиши учун маблаглар такдим этдик.

Яна бир гап, президент карори билан кишлок хужалиги кооперативлари ташкил этиладиган булди. Унинг гояси нимадан иборат? Бир тадбиркор атрофида камида 50 нафар махаллий ахоли вакиллари бирлашади. Уларга субсидиялар берилади ва тадбиркор маблаги билан биргаликда жамгарма ташкил этилиб, маълум бир фаолият тури йулга куйилади. Бу йул билан ахоли орасидан 18 минг киши банд килинди.

Коронавирус пандемияси куплаб сохаларда камчиликлар борлигини курсатди. Мехнат бозори учун пандемия холатидан келиб чиккан холда кандай хулосалар килинди. Келгусида шу каби эхтимоллар учун кандайдир стратегия ишлаб чикилмокдами?

Албатта, биз пандемияда даврида, куплаб фукаролар масофавий ишлашга тайёр эмаслигини билдик. Илк кунларда масофавий ишлаш буйича тартиб ишлаб чикиб, иш берувчиларга ва ишчи-ходимларга етказдик.

Карантин даврида иш берувчилар ва ходимлар уртасида иш хаки ва мехнат таътили борасида тушунмовчиликлар кузатилди. Мехнат муносабатлари кескинлашди. Шу боис, карантин чогида кандай йул тутишлари буйича тартиб ишлаб чикдик ва уларни хам иш берувчиларга етказдик.

Мехнат бозоридаги инкироз узок давом этиши мумкин. Шу билан бирга, мехнат бозорида хусусийлашган йуналиш пайдо булмокда. Яъни фукаролар уйда утирган холда узини-узи банд килиши мумкин булмокда. Улар учун алохида йурикнома ёки тартиблар керак булмокда.

Пандемия биз учун катта дарс булди, келгусида хозирда тайёрланган инструментлардан воз кечмаймиз, аксинча уларни саклаб коламиз.

Пандемия халкаро мехнат миграциясини бутунлай издан чикарди. Ватанга таътилга келган мигрантлар узлари ишлаб турган давлатларидаги иш жойларига кайта олмади. Иш берувчилар иш уринларини кискартиришга мажбур булди. Хорижга ишга кета олмаган мехнат мигрантларини иш билан таъминлаш буйича вазирлик кандай чораларни курмокда?

Пандемия даврида 2та йирик муаммога дуч келдик. Биринчидан, хорижга ишга кета олмаган фукароларни банд килиш, иккинчидан, хориждаги ватандошларимизга ёрдам бериш.

Демак, биринчи масала буйича “ишсиз, пандемия даврида ишсиз колган, мехнат миграциясига кета олмаган ёки кайтган” коидаси асосида ёндашаяпмиз. Яъни, 200 та бандликка кумаклашиш марказларимиз оркали хорижга ишга кета олмаган фукароларни иш билан таъминлаш масалаларига хам эътибор каратмокдамиз.

Бу борада Россия курилиш сохасида ишлаган ва ватанга кайтган курувчи-мутахассисларни топиб, уларни иш билан банд килиш амалга ошираётган булса, айрим мигрантларимиз, ер булганида дехкончилик килишини, чет элга иш кидириб кетмаслигини таъкидлаб келади. Хозирда, шундай фукароларга ер берилмокда. Тадбиркорлик килмокчи булганларга эса, субсидиялар такдим этиляпти.

Иккинчи муаммо юзасидан хорижда ишлаётган фукароларнинг купчилиги ишсиз колди, маблагсиз колганлари боис, ижарада турган уйларидан хам чикишига тугри келди. Биз шундай фукароларга арзон хостеллар топиб, бир ойлик пулларини 300 долларгача тулаб бермокдамиз.

Тураржойидан чикмаган, бирок ишсиз колган фукароларга эса, озий-овкат махсулотларини харид килиш учун маблаглар такдим этяпмиз.

Шу бугунги куннинг яна бир саволи. Кореядан ватанга дам олишга келган ва авиакатновлар бекор килингани боис, Кореяга кета олмаган ватандошлар масаласи. Улар уз вактида иш жойига кайта олмаса, ишларини, хатто Кореяга кириш изнини хам йукотиши мумкин. Вазирлик кореялик хамкорлар билан шу хусусда музокаралар олиб боряптими?

Биз бундай муаммоларга дуч келган фукаролар учун хавотирга тушдик. Шу боис, Корея Мехнат вазирлиги хузуридаги Инсон ресурслари департаменти билан музокаралар олиб бора бошладик. Эндиликда, Кореяга кетишни режалаштирган, яъни таътилга келиб, кайтиб кетиши лозим булган узбекистонлик Кореяда 14 кунлик узини изоляция килиши талаб этилади. Бунинг учун у манзилини такдим этиши керак. Сунгра, Инсон ресурслари департаменти курсатилган манзил буйича бориб, карантин талабига мос келиши ёки йуклигини аниклайди. Хулоса ижобий булсагина, етарли фукаролар булса, чартер рейслар ташкил этиш масаласи куриб чикилади.

Бунда яна бир масала хам хал этилдики, бу карантинда колиш учун маблагни ким тулайди, деган мавзудир. Бу харажатни ёки узбек мехнат мигранти ёки Корея иш берувчиси тулаши лозим. Бу туловни ишчиларимиз тулашга рози булди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон яна карантинга кайтмокда

Узбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика буйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси карорига кура, …