Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Пахтани асосан кимлар теради? Вазир уринбосари аниклик киритди
<

Пахтани асосан кимлар теради? Вазир уринбосари аниклик киритди

Мехнат вазири уринбосари Баходир Умрзоковнинг сузларига кура, пахта теримига биринчи навбатда «темир дафтар»дагилар, огир шароитда яшаётган фукаролар, куп болали хотин-кизлар, ишсиз йигитлар, айникса мехнат миграциясига кета олмаганлар факат шартнома асосида жалб этилади.

11 сентябрь куни Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигида мажбурий мехнатга карши курашиш мавзусида халкаро онлайн давра сухбати утказилди.

Тадбирдан сунг Kun.uz мухбирига интервью берган вазир уринбосари Баходир Умрзоков пахта терими даврида мажбурий мехнатга йул куйилмаслиги хакида тухталиб утди.

«Эрта-индин жуда катта пахта кампанияси бошланади. Бу йилдаги мавсумнинг утган йиллардагидан фарки шундан иборатки, бунда бирорта одам пахта теримига мажбуран бормайди.

Биз энди пахта терувчиларни хашарчи демаяпмиз. Авваллари уларни маош билан эмас, ваъдалар билан, буйрук, куполлик ва куркитиш билан теримга жалб килардик. Энди бу нарсаларга чек куйилди.

Узбекистонда бу йилдан бошлаб бирор пахта теримчиси мажбурий пахта термайди. Хар бир «мен пахта тераман» деган инсонга иктисодий манфаатларини кузлаб, уларни шартнома асосида, иш шароитларини яхшилаш ва кийин шароитларда тераётган пахтасининг хар бир килосига кушимча 200 сум кушиб туланади. Биринчи теримда 1000 сум, иккинчи теримда 1400, кийин шароит хам хисобга олиниб 200 сум кушилади.

Баходир Умрзоков

Яна бир янгилик – махсус бригадалар туздик. Энди ишчилар билан пахта теришлари буйича шартнома имзоланади, улар уз розилиги билан теримга боради. Шартномада мажбуриятлар бор. Масалан, иш берувчи транспорт воситалари билан таъминлаши, теримчилар ёток жойида тиббий текширувдан утказилиши зарур. Улар иссик овкат, нон-чой билан таъминланади.

Узбекистонда илк бор янги шартномавий асосда пахта терими ташкил киляпмиз. Теримчиларга барча шароитлар яратилади. Агарда мажбурий жихатдан бунга ёндашиладиган булса, у бригада рахбари жазоланади.

Болалар мехнати хам хисобга олиняпти. Болалар мактабдан кайтганидан кейин ота-онасига ёрдамга боришига йул куйилмайди. Ота-оналарга болаларни далаларга олиб келишни ман киляпмиз. 18 ёшгача булган болалар пахта даласига киритилмайди.

Пахта терими жараёнида биринчи навбатда махаллаларда тузилган «темир дафтар»лар бор. Огир шароитда яшаётган фукаролар, масалан 3-4 та болали хотин-кизлар, ишсиз йигитлар, айникса, мехнат миграциясига кета олмаганлар кабул килинади», – деди Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири уринбосари Баходир Умрзоков.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mgjuuNhk19OMEIxDe6hj-MnA1kiqi74i

«UzAutoMotors» судга махфий хужжатларни такдим этди. Суд давом этмокда

9 октябрь куни Тошкент шахар маъмурий судида «UzAutoMotors» АЖнинг Монополияга карши курашиш кумитаси махсус комиссияси …