Главные новости
Главная / Спорт / «Пахтакор»нинг йиллик бюджети 20 млн евро, улар Адебайор ва Оби Микелни олиб келишмокчи». Черан клубни ким молиялаштираётгани хакида
<

«Пахтакор»нинг йиллик бюджети 20 млн евро, улар Адебайор ва Оби Микелни олиб келишмокчи». Черан клубни ким молиялаштираётгани хакида

Фото: Tribuna.uz

Сербия пойтахти Белграддаги таътили давомида Драган Черан «Mozzartspor» нашрига интервью бериб, серб журналистларига клуб хомийси, бюджети ва трансфер кизикишлари хакида гапириб берди.

«Пахтакор» клубини ким молиялаштиради?» – дея берилган саволга 32 ёшли форвард куйидагича жавоб берди:

Алишер Усмонов
Фото: EPA / TASS

«Бош хомий – Алишер Усмонов. У россиялик миллиардер булса-да, Узбекистонда тугилган. Бир неча йил аввал Лондоннинг «Арсенал» клубидаги улушини 600-700 миллион еврога сотганди. Усмонов «Пахтакор»нинг бош хомийси саналса-да, клубга деярли келмайди – узи тайинлаган одамлар оркали бошкаради. Клубнинг йиллик бюджети хозирда 20 миллион еврони ташкил этмокда. Жамоа маркетинг борасида хам ишларни бошлаб юборган. Имконкадар купрок хомийларни жалб килишмокда. Сиз яхши уйнашда давом этсангиз, хомийлар топилаверади. Биз Узбекистонда барча совринларни ютдик ва яхши хомийларга эга булдик. Улар Адебайор, Оби Микел сингари таникли футболчиларга кизикаётганликлари хакида хабарлар бор. Чинданам, улар бу икки футболчини таклиф этмокчи. Шахсан бош мураббий Шота Арвеладзе бу футболчиларни таркибда курмокчи» – дейди Драган Черан сухбат давомида.

Эслатиб утамиз, Драган Черан 2019 йилги мавсум якунига кура, «Суперлиганинг энг яхши футболчиси» дея эътироф этилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

WbxfqwK6HsWKp_kifzkc6Dultgn3kBcC

Испания Кубоги. «Барселона» 90+3-дакикада гол утказиб юбориб, мусобакадаги юришини тухтатди

Фото: AP Испания Кубоги чоракфиналида «Барселона» Бильбаода «Атлетик» мехмони булиб, 90+3-дакикада Иньяки Уильямс томонидан киритилган …