Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Пахта иши»: Бир вилоятнинг узида хирмоннинг чорак кисми кушиб ёзилгани маълум булиб колди
<

«Пахта иши»: Бир вилоятнинг узида хирмоннинг чорак кисми кушиб ёзилгани маълум булиб колди

2019 йилда республика буйлаб карийб 143 минг тонна пахта кушиб ёзилган. Шундан 120,6 минг тоннаси пахта ишлаб чикаришлари ва кластерлари хиссасига тугри келади. Сурхондарё вилоятида эса «расман етиштирилган» деб курсатилган пахта хосилининг 26,5 фоизи факатгина когозларда мавжуд булган.

Фото: REUTERS/Stringer/Files

Узбекистонда «пахта иши» ва кушиб ёзишлар хамон давом этмокда. Хусусан, Kun.uz тахририятига келиб тушган маълумот, республиканинг Сурхондарё, Фаргона, Тошкент, Жиззах, Наманган ва Андижон вилоятларида «Пахта-2019» мавсумида йирик микдорда кузбуямачиликлар булганини курсатмокда. Жумладан, Сурхондарёда вилоятидаги 7та масъулияти чекланган жамиятларда умуман кабул килинмаган 22,3 минг тонна ок-олтин «кабул килингани» хакида хисобот берилган.

Kun.uz тахририяти ихтиёрига Давлат солик кумитасининг 04.01.2020 йилда Давлат статистика кумитасига йуллаган 04/14-01-1-32/14-8-2020-сонли хати нусхаси келиб тушди. Унда Узбекистонда 2019 йилги пахта хосили йигим-терим мавсумига доир хисоботида кушиб ёзишларга йул куйилгани хакида суз боради.

Жумладан, хатда шундай дейилади:

«…37та пахта тозалаш корхоналари, 76та пахта тукимачилик ишлаб чикаришлари ва кластерлари хамда 7та масъулияти чекланган жамиятда 2019 йил хосилидан кабул килинган пахта хомашёси статистик хисоботлар ва мавжуд хужжатларга мувофиклиги юзасидан назорат тадбирлари утказилди. Назорат тадбирларида пахта тозалаш корхоналари хамда пахта тукимачилик ишлаб чикаришлари ва кластерларининг статистик хисоботларида 2019 йил 1 декабрь холатига кабул килинган пахта хомашёсининг микдори 2 млн 830,3 минг тоннани гашкил этган ёки Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 22 декабрдаги «2019 йилда навлари буйича жойлаштирган ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз хажмлари тугрисида»ги 1037-сонли карори билан тасдикланган 2 млн 958 минг тонна прогноз хажмларига нисбатан 95,7 фоизга бажарилган. Шундан пахта тозалаш корхоналарига 775 минг тонна, пахта тукимачилик ишлаб чикаришлари ва кластерларига 2 млн 33 минг тонна хамда масъулияти чекланган жамиятларга 22,3 минг тонна тугри келган.

Утказилган назорат тадбирлари натижасида хакикатда кабул килинган пахта хомашёсинниг микдори 2 млн 697,1 минг тоннани ташкил этган булиб, шундан пахта тозалаш корхоналарига 775 минг тонна хамда пахта тукимачилик ишлаб чикаришлари ва кластерларига 1 млн 922,2 минг тонна тугри келди.

Пахта тукимачилик ишлаб чикаришлари ва кластерлари хамда масъулияти чекланган жамиятлари томонидан кабул килинган пахта хомашёси микдорининг статистик хисоботларида кабул килинган пахта хомашёсига нисбатан 142,9 минг тоннага (4,5 фоиз) куп кушиб курсатилиб келинган. Шундан 120,6 минг тоннаси пахта ишлаб чикаришлари ва кластерлари томонидан курсатилган булса, 22,3 минг тонна умуман пахта хомашёси кабул килмаган Сурхондарё вилоятидаги 7та масъулияти чекланган жамиятларига тугри келади.

Худудлар (вилоятлар) кесимида тахлил килинганда: Сурхондарёда 71,9 минг тонна (26,5 фоиз), Фаргонада 37 минг тонна (15,5), Тошкентда 22,9 минг тонна (10,4). Жиззахда 7,7 минг тонна (3,7), Наманганда 2,6 минг тонна (1,3), Андижонда 0,821 минг тонна (0,3) пахта хомашёси хакикатда кабул килинганга нисбатан куп курсатилган.

Сурхондарё вилоятида:

–        «Chinoz textile» МЧЖ 11,1 минг тонна;
–        «Asg-angor paxta tozalash» МЧЖ 7,4 минг тонна;
–        «Сурхондарё Агрохизмат» МЧЖ 9,3 минг тонна;
–        «Шашмохкашоб» АСФ 7,5 минг тонна;
–        «Termiz jayxun cluster» МЧЖ 3,4 минг тонна;
–        «Surxon sifat textil» МЧЖ 1,1 минг тонна.

Фаргона вилоятида:
–        «Global textile solutions» МЧЖ 6,7 минг тонна;
–        «Bulut textile» МЧЖ 6,6 минг тонна;
–        «Fergana-oseana» МЧЖ 6,4 минг тонна;
–        «Baxodir log’on tekstil» МЧЖ 5,2 минг тонна;
–        «Expo Kollor Prin Teks» МЧЖ 4,8 минг тонна;
–        «Fergana spinning» МЧЖ QK 4,4 минг тонна;
–        «Real Trans Logistics» МЧЖ 2,9 минг тонна.

Тошкент вилоятида:

–        «Maxim Gold Тех» МЧЖ 7,9 минг тонна;
–        «Nature Cotton» МЧЖ 7,9 минг тонна;
–        «Abc Oqqorgon Agro Classter» МЧЖ 7,1 минг тонна.

Жиззах вилоятида:

–        «Жиззах Индустриал тукима» МЧЖ 5,2 минг тонна;
–        «Жиззах кентекс» МЧЖ 2,5 минг тонна кушиб ёзилган.

Сурхондарёдаги 7та масъулияти чекланган жамиятларда умуман пахта кабул килинмаган булса-да:

–        «Bandixon Zarafshon agrofirma» МЧЖ 6,9 минг тонна;
–        «Muzrabot gallakori agrofirma» МЧЖ 4,4 минг тонна;
–        «Oq toshobodlik gallakor agrofirma» 3,5 минг тонна;
–        «Sariosiyo meva sabzavot» МЧЖ 1,9 минг тонна;
–        «Surxon eksport» МЧЖ 4,1 минг тонна;
–        «Uz trade agro» МЧЖ 0,7 минг тонна;
–        «Surxon gold fresh» agrofirmasi МЧЖ 1,4 минг тонна кабул килгани хакида хисобот такдим этган.

Юкоридагилардан келиб чикиб, статистика хисоботларига мавжуд бошлангич хужжатларга асосан ортикча пахта хомашёсини курсатган пахта тукимачилик ишлаб чикаришлари ва кластерлари, масъулияти чекланган жамиятлари мансабдор шахсларига нисбатан чоралар куриш ва статистика хисоботларидан чикариш буйича тегишли чора-тадбирлар куришингизни ва натижаси юзасидан 15 кун муддат ичида ахборот беришингизни сураймиз», – дейилади расмий хатда.

Айни мазмундаги хат Молия вазирлиги томонидан хам, вазир уринбосари Ёркин Турсунов имзоси билан Давлат статистика кумитасига юборилган. Kun.uz мухбири мазкур маълумотлар канчалик хакикатга мослигини аниклаш максадида Давлат статистика кумитаси билан богланди. Кумита вакили хакикатдан хам ушбу хатлар идорага келиб тушганини тасдиклади.

Шу уринда, эътиборингизни хатда кайд этилган 2та ракамга каратиш оркали уларнинг иктисодий зарар куламини тасаввур килишга харакат килиб курамиз.

Республика буйича жами 142,9 минг тонна пахта кушиб ёзилгани аникланган. Такрорлаймиз, бу хали кайд этилгани. Пахта пунктларида «иссигида содир булган» ёнгинлар боис когозда «ёниб кетган» пахта хосилини билмаймиз.

Хуллас, тахририятда мавжуд маълумотларга ишонадиган булсак, 142,9 минг тонна – 142 900 000 кг йук пахтани давлат харид килган булиб чикмокда. Ушбу терилмаган пахта учун иш хаки, йул-транспорт ва ёкилги-мойлаш харажатлари хам амалга оширилгандир, эхтимол.

Юкоридаги килограмни пахта теримчиларига туланган иш хакининг уртача микдорига купайтирсак, хакикатда терилмаган пахта учун туланган маблаг кулами келиб чикади. Биз терилган 1 кг пахта учун уртача иш хакини 1000 сум деб олдик:

142 900 000 * 1000 сум = 142 900 000 000 (142 млрд 900 млн) сум терилмаган пахтага хак туланган.

Маълумки, 2019 йилда 1 тонна пахтанинг давлат хариди нархи кушимча киймат солиги билан бирга 4 млн 300 минг (1 кг – 4300) сум этиб белгиланган.

Шундан келиб чикиб хисобланганда 142 900 000 * 4 300 сум = 614 470 000 000 (614 млрд 470 млн) сум терилмаган пахтанинг давлат харидига ажратилган булиб чикади.

Иккита холатдаги жами сумма 757 370 000 000 (757 млрд 370 млн) сумни ташкил этмокда.

Давлат рахбарияти томонидан амалга оширилаётган шаффофлик, пахта хосилини йигиб олиш ва кушиб ёзиш билан боглик холатлар буйича назорат кучайтирилишининг Хукумат карорида таъкидланиши, онлайн электрон тарозилар урнатилгани хакида бонг урилганига карамай, «кушилган» пахта хосилининг кулами кишини хайратга солмай куймайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

fwPLAwtgHNc_RgXmo2RRmKsdb2GKpvGR

Катор вилоятларда хам жамоат транспорти харакати тухтатилмокда

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида 22 мартдан Тошкентда жамоат транспортларига куйилган вактинчалик такик 23 мартдан …