Главные новости
Главная / Маданият / Озодлик хабари ортидан Маданият вазирлиги Тошкент циркидаги ахволни урганмокда
<

Озодлик хабари ортидан Маданият вазирлиги Тошкент циркидаги ахволни урганмокда

Тошкент цирки
Тошкент цирки

Узбекистон Маданият вазирлигининг масъул мулозими Тошкентдаги Узбек давлат циркидаги вазиятни вазирлик назорат кила олмаётганини эътироф этди. Исми ошкор этилишини Озодликка гапирган вазирлик мулозимига кура, узбек циркида “вазият ута абгор, цирк биносиннг ички кисми ахлатга тулиб кетган, ходимлар орасида муносабатлар таранг”.

7 ноябр куни Озодлик Тошкент циркида артист хайвонлар “кун сайин озиб, уласи холга келган“и хакида хабар берган эди.

Вазирлик мулозимининг айтишича, 8 ноябр куни Маданият вазирлигида булиб утган мажлисда циркдаги вазият мухокама килинган ва “бундай цирк бизга керакми?” деган савол уртага ташганган.

Унинг кушимча килишича, Озодлик ёритган муаммо “пирамиданинг учи” холос.

– Хозир сизлар пирамиданинг бир учини куряпсизлар. Аслида узбек циркида вазият бундан-да абгор. Хозир масала шундай куйиляптики, бу цирк бизга керакми, йукми? – деди Маданият вазирлигининг масъул мулозими.

Тошкент цирки ахлатлари.
Тошкент цирки ахлатлари.

7 ноябр куни Озодлик билан сухбатба булган цирк ходимлари давлат тарафидан маблаглар ажратилаётгани ва томошалардан катта даромад курилаётганига карамай цирк худуди ахлатга тулиб тошгани, хайвонлар каровсиз колиб кетаётгани хакида шикоят килишган эди.

– Цирк ахлатхонага айланган. Тезак хидидан ишлаб булмайди. Икки йил олдин бошлигимиз хамма дрессировшикларни бушатиб юборди. Хайвонларга карайдиган одам йук, уларга овкат хам берилмайди, таги хам тозаланмайди.Каровул хайвонларга онда-сонда караб туради, лекин хайвонлар озиб уласи холга келиб колган, – деди циркнинг исми очикпанмасилигини сураган ходими.

Озодликка юборилган суратларда цирк худудида ахлатлар йигилиб колгани, йирткич хайвонларнинг ута ночор ахволдалигини куриш мумкин.

Тошкент циркида хайвонлар ургатувчиларисиз колган.
Тошкент циркида хайвонлар ургатувчиларисиз колган.

Сентябр ойида циркда дельфин томошасига деб 100-150 минг сумдан билет сотилган, лекин томоша булмаган, цирк одамларни пулини кайтариб бера олмаяпти.

– Хар куни цирк биноси олдида жанжал. Одамлар пулини сураяпти, – дейди йирк ходими.

Аммо, Узбекистан Давлат Циркини вактинча бошкараётган Рустам Мажидов дельфин томошаси булишини айтди, хайвонларга вактида озука берилмаётгани хакидаги иддаоларни рад килди.

– Техник муаммолар булганди, шунинг учун кечикди, лекин дельфин томошаси албатта булади. Энди циркдаги ахволга келсак, хаммаси яхши, давлатдан пул оламиз, хеч канака муаммо йук, – дея гапни киска килди Мажидов.

Озодликнинг цирк худудидаги ахволини куздан кечириш ва тасвирга олиш суровига эса Мажидов ёзма ариза билан мурожаат килиш зарурлигини айтди.

Рустам Мажидов циркнинг собик директори, ИИБ томондан цирк мол-мулкини талон-тарож килганликда гумонланиб кидирувга берилган Бахром Мажидовнинг укасидир.

Циркнинг исми сир колишини истаган бошка бир ходими Бахром Мажидов рахбарлиги даврида хам циркдаги хайвонларнинг белгиланган меъёр буйича мол гушти билан эмас, балки эшак гушти билан бокилганини айтади.

Узбекистон Маданият вазирлигининг Озодлик сухбатлашган масъул мулозими “кандай килиб циркнинг жиноий кидирувда булган собик рахбарининг укаси уни урнига рахбар этиб тайинланганини биз тушунолмаяпмиз“, – деб таъкидлади.

Тошкентдаги циркга 1914 йилда асос солинган эди.

Циркнинг илк биноси 1966 йилда Тошкентда руй берган зилзила окибатида вайрон булганидан сунг Хадра майдонида янги цирк биноси курилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Хотин хакида шерлар

Уйга хоты агар булмаса Гулзорлардан гул тополмаймиз. Ертандирга нон ёполмаймиз. Экин экиб ер чополмаймиз. Уйда …