Главные новости
Главная / Жамият / OzodMikrofon: 24 йил пахта чопган аёлимга конунда белгиланган пенсия туланмаяпти
<

OzodMikrofon: 24 йил пахта чопган аёлимга конунда белгиланган пенсия туланмаяпти

Бухоро вилоятининг Коракул туманидан мурожаат килган 57 яшар Сотлик Зулфикоров совет замонидаги колхозда 24 йил ишлаган ногирон рафикасига конунда белгиланган микдорда пенсия туланмаётганидан арз килди.

OzodMikrofon рукнига мурожаат килган тингловчига кура, 24 йил давомида хафтасига 7 кун колхознинг пахта даласида ишчи булиб ишлаган хотини – Халима Менглиева шу кунда 240 минг сум пенсия олмокда.

– Менинг аёлим 24 йил иш стажи бор. Шунга хужжатларини туплаб олиб борсам, ижтимоий таъминот булимини бошлиги, имтиёзли пенсия олиши учун бир йилда 365 иш куни булиши керак, деяпти. Кандай килиб, 365 иш куни булиши мумкин – дам олиш кунлари бор, байрам бор, бу кунларда прокурор дам олади, сиз дам оласиз, дедим. Лекин, барибир пенсиясини оширишмаяпти – 240 минг сум. Аслида, 20 йилдан ортик стажи булган аёлларга пенсия 400 минг сумдан кам булиши керак эмас. Хозир аёлим ногирон, 24 йил колхозда ишлаган – кани энди адолат?! – дейди Сотлик Зулфикоров.

Пенсия жамгармасидан олинган маълумотга кура, Менглиевага, агар зарур хужжатларни тулик такдим этган булса, ойига камида 400 минг сумдан ортик пенсия туланиши лозим.

“Бу аёл агар 24 йил ишлагани хакида мехнат дафтарчаси ва шу йиллар ичида иш куни белгиланган колхоз раисининг карорлари булса, у холда бу аёл учун минимал пенсия микдори 400 минг сум булиши керак. Аммо, аник жавоб бериш учун бу аёлнинг хужжатларини куришимиз лозим. Мархамат, бизга ариза билан мурожаат килсинлар”, деди жамгарманинг узини таништирмаган мутахассиси.

Шунингдек, бу мутахассиснинг кушимча килишича, шу йилнинг 1 октябридан бошлаб, собик совет даврида ишлаган колхоз ишчилари учун пенсия тайинлаш тартиби узгарган.

“Совет даврида колхозда бир йилда бир марта карор чикарилган ва мисол учун, 3 болали аёл учун минимум иш куни 150, 2 болали аёлга 160 кун килиб белгиланган. Агар ана шу карорлари кулида булса, ушандан келиб чиккан холда йиллик иш куни хисоблаб чикарилади. Агар, шундай карор булмаса, совет давридаги минимум 150 иш куни олинарди ва у 30га булинарди, шунда 5 ой чикарди. Лекин, Вазирлар Махкамасининг янги карори билан 1 октябрдан бошлаб, энди бир хафтадаги иш кунлари 7 кун эмас, 6 кунга кискартирилди – шунда энди йилига 150 кунлик минимум иш кунлари олиниб, 25,4 га булинади ва бир йилдаги иш куни 5 ой 9 кун булади – 9 кун кушилди”, дея изох берди жамгарма мутахассиси.

Узбекистонда 1 октябрдан бошлаб, собик совет даврида кишлок хужалиги сохасида ишлаган оддий ишчилар учун пенсияни хисоблашнинг янги тартиби жорий этилгани, эндиликда бу даврда ишлаган пенсия ёшидаги кишилар пенсиясини кайта хисоблатиш учун ариза топшириши мумкинлигини билдирди.

Узбекистон Вазирлар Махкамаси шу йилнинг 25 сентябрида “Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Узбекистон Республикаси хукуматининг айрим карорларига узгартириш ва кушимчалар киритиш тугрисида”ги карорни кабул килган.

Пенсия жамгармасидан олинган маълумотга кура, собик совет даврида кишлок хужалиги сохасида ишлаган оддий ишчи-хизматчилар пенсияси, 1 октябрдан бошлаб, кайта хисобланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди

Ижтимоий тармокларда жорий йил 23 сентябрь куни кураш буйича тренер Аббос Хасановнинг 21 сентябрь кунги …