Главные новости
Главная / Жамият / Отаси Россияда ишлаëтган 8 яшар кизча йуколди
<

Отаси Россияда ишлаëтган 8 яшар кизча йуколди

Хоразм вилоятининг Хива тумани Пишканак кишлогида 8 яшар кизча бедарак йуколган. Кизнинг отаси Хушнуд Ёкубов Озодлик билан сухбатда унинг Диана исмли кизи 3 октябр куни куни уйи олдида изсиз гойиб булганини айтди. Хоразм милицияси йуколган кизни курган-билганлардан маълумот беришни сурамокда, йирик микдорда суюнчи пули хам ваъда килмокда.

Хушнуд Ёкубов саккик ёшли кизи йуколгани хакидаги маълумотни ижтимоий тармокларда эълон килди ва одамлардан кизини топишга ёрдам суради.

Озодлик билан сухбатда Ёкубов кизи 3 октябр куни соат 16.30лар атрофида кучада уйнаб юрган пайтда гойиб булганини айтди.

– Уша куни дадамни уйида Худо йулига эхсон берилаётган булган. Кизим мактабдан келиб, дадамникига борган. Бизни уй билан дадамни уйини ораси 400 метр. Дадамни уйи олдида уйнаб юриб гойиб булган. Мана ун кун утди дараги йук, – дейди Ёкубов.

Кизнинг отаси ун йилдан буён Россияда ишлайди. Киз бобоси ва бувиси карамогида колган.

– Кизим йуклганини эшитиб 5 октбярда келдим. Узим Россияда курилишда ишлайман. Тирикчилик. Онаси хам эрталаб 7да ишга кетади, кечкурун келади. Кизим мени дадам ва онамни карамогида. Ягона фарзандимиз, – дейди Хушнуд Ёкубов.

Хоразм вилояти ИИБси кизчани кидириш ишига Ички ишлар вазирлигидан муьахассислар жалб этилганини айтишди.

Милиция йуколган кизни курган-билганлардан маълумот беришни сурамокда, йирик микдорда суюнчи пули хам ваъда килмокда.

– Кизалокни кидириш ишлари давом этмокда. Уни курган-билганлар махаллий милициянинг 998623753654 телефонига кунгирок килишлари мумкин, – деди Хива ИИБсининг Озодлик богланган ходими.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ULqyj8r8e5gmdbxF4vz84IC13xlAo0v8

Узбекистонда ишлаб чикарилувчи янги автомобиль такдимоти булиб утди. У аввалгиларидан бутунлай фарк килади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили такдимоти булиб утди. Бунинг узига хос …