Главные новости
Главная / Жамият / Ота-оналарнинг 45,2 фоизи болаларни жисмоний жазолаш мумкин деб хисоблайди – «Оила» маркази тадкикоти
<

Ота-оналарнинг 45,2 фоизи болаларни жисмоний жазолаш мумкин деб хисоблайди – «Оила» маркази тадкикоти

«Оила» илмий-амалий тадкикот маркази матбуот хизматининг маълумот беришича, марказ томонидан утказилган тадкикот натижалари 44,4 фоиз синф рахбари, 39,5 фоиз фан укитувчиси, мактаб психологи ва 45,2 фоиз ота-она болани жисмоний жазолаш мумкин деб хисоблашини курсатди.

Мазкур тадкикот Тошкент шахри ва Наманган, Тошкент вилоятларида утказилган.

Тадкикот иштирокчиларидан уз фикрларига  изох суралганда, жисмоний жазолаш оркали гапга кулок солмайдиган болани тарбиялаш жамиятда хукукбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олади, деб таъкидлаган.

 Бундан ташкари, болага нисбатан оилада бешафкат муносабатнинг сабаблари сифатида респондентларнинг 46,8 фоизи ота-оналарнинг носоглом турмуш тарзи хамда улардаги педагогик, психологик ва хукукий билимлар пастлиги, 26,5 фоиз ота-она ва фарзанд муносабатларида низоли вазиятларнинг пайдо булиши, 6,6 фоиз оиланинг моддий ахволи деб айтган булса, 20,1 фоиз иштирокчи  болаларнинг узини сабабчи килиб курсатган.

«Бундан ташкари, жисмоний жазолаш билан тарбияланган болаларда салбий психологик окибатлар пайдо була бошлайди, ишончсизлик, куркув ва рухий тушкунлик комплекслари ривожланади, жумладан, уларда бировлар фикрига тобе булиб колиш юзага келади ва уларда мустакил фикрлаш йукола боради.

Натижада, бундай болалар жамиятда узига муносиб уринни эгаллаш борасида кийинчиликларга дуч келади», – дея маълумот беради «Оила» маркази.

Жумладан, марказ олим ва мутахассислари ана шундай жазолаш туфайли болаларнинг жамиятда тан олинишида кийинчиликка учрашлари ва окибатда тарбияси огир булган болалар сафига кириб колишларидан хавотирда эканликларини билдиришди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Пенсия ва нафакалар микдори оширилмокда — Президент фармони

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги булган шахсларга, зарур иш стажига эга булмаган …