Главная / Маданият / Оталар насихатидан

Оталар насихатидан

otaУтган улуг зотлар, хоссатан, уламолар турмушга чикаётган кизларига зарур хаётий насихатлар беришни мухим деб билишган. Кизларга насихат килиш факат оналарнинг вазифаси эмас, балки оталар хам масъулдир. Зеро, аёлларнинг кайси фазилатларини эркаклар купрок эъзозлашини оталар яхширок биладилар. Оталарнинг уз кизларига берган насихатларидан баъзиларини сизларга хам такдим этамиз:

Абдуллох ибн Жаъфар ибн Абу Толиб кизига бундай насихат килган:

– Рашк килишдан узингни сакла, чунки у талокнинг калитидир;

– Эрнинг куп газабланишидан, уни ортикча айблашдан саклан, чунки булар нафратни келтириб чикаради;

– Доимо сурма куйиб юр, у зийнатларнинг энг гузалидир;

– Хушбуйлан. Хушбуй булишнинг энг яхши йули доимо тоза сувда ювиниб юришдир.

Абу Асвад Дуалий кизига айтади:

– Рашкдан саклан, у талокнинг калити. Доимо зийнатланиб юр, зийнатларнинг энг гузали сурмадир. Хушбуйланиб юр, бунинг энг афзали доимо пок ва тахоратли булиш.

Фарофисо ибн Ахвас кизи Ноилани Усмон (розияллоху анху)га узатаётганида насихат килиб, шундай деган:

– Эй, кизгинам, сен Курайш аёлларига кушиляпсан, улар хушбуйланишда сендан кура устунлар. Бас, ушбу икки угитни ёдлаб ол:

– Сурмани узингга лозим тут;

– Сув билан поклан, хушбуй буласан. Бу мисоли ёмгир тушган райхондан таркаган хушбуй ифор кабидир.

Ота-оналарнинг тугри панд-насихатлари ёшларнинг мустахкам ва бахтли оила куришларига сабаб булади.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …