Главные новости
Главная / Жамият / «Ота-бобомиз шу сувдан ичиб келган». Янгикургон хокимлиги мутасаддиси минглаб одамлар арикдан сув ичишига хотиржам карайдими?
<

«Ота-бобомиз шу сувдан ичиб келган». Янгикургон хокимлиги мутасаддиси минглаб одамлар арикдан сув ичишига хотиржам карайдими?

Водийдаги энг сулим, хавоси тоза, табиати бетакрор масканлардан бири Наманган вилоятида жойлашган. Бу – Янгикургон туманидаги Нанай кишлогидир. Катта кишлок. Унда 13 минг нафардан зиёд ахоли яшайди.

Эътиборлиси, Нанайда хаво харорати йилнинг турт фасли давомида водийнинг бошка жойларидагидан 10 даража паст юради. Ёзи доим гир-гир шаббода, киши доим корли булган тог кишлоги. Бир вактлар нафакат кушни республикалардан, балки узок юртлардан хам одамлар Нанайга дам олгани, соглигини тиклагани келишган. Туризм гуллаб-яшнаган.

Бирок бугунги Нанайда камчиликлар жуда куп. Муаммолар бисёр булган жойда туризмни ривожлантириш хакида уйлаб хам булмайди.

Мурожаат ортидан Наманганнинг чекка кишлоги томон йул олдик. Водийнинг бошка худудларида яшовчи одамлар «гарчиллаган» корни курмаганига бир неча йил булди. Нанайда эса хаммаёк оппок корга бурканган эди.

«Халиям арикдан сув ичамиз. Ичимлик суви тизими иншоотлари йук булиб кетди»

Нанайда булиб, минглаб ахолининг огрикли муаммоси буйича кишлок одамлари, нуронийлар билан сухбатлашдик. Улар тузалмас дардга айланиб кетаётган ичимлик суви муаммоси хакида гапириб беришди.

«Сизга Нанай кишлоги тоза ичимлик суви билан таъминланмаётгани хакидаги муаммолар билан мурожаат килдик. Бир неча йилдан бери туман ва вилоят хокимлари, прокурорларига, ички ишлар тизими мутасаддиларига арз килиб келяпмиз.

Кишлокдаги мавжуд сув тортиш насослари йук булиб кетган. Иншоотлар атрофидаги майдонлари дача сифатида карор чикариб, бериб юборилди.

Худудимизда туртта мактаб, туртта богча, поликлиника ва шифохона бор. Улар хам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Арикда окаётган сувни тортиб ичишади. Нанайга шахарча макоми берилган. Лекин кишлогимизда на канализация бор, на ичимлик суви. Мана шу Киргизистондан окиб келаётган сув бахор ва ёз ойларида лойка холда окиб келади.

Уни ичиш учун аввал бир неча кунлаб тиндиришга мажбурмиз. Одамларга кувур оркали берилаётган сув хам тепадаги ховуздан берилаётган арик суви. Фильтрланмаган, ичида турли нарсалар окиб келаётган ифлос сув. Кандай сув ичаётганимизни узимиз биламиз, лекин иложи йук, ичамиз. Бошка нима хам килардик. Кишлокда шу арикдаги сувдан булак санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган тоза сувнинг узи йук.

Кишлогимизнинг табиати гузал. Курорт жойлар. Одамлар ёзда саёхатга келишади мана шу сойда чумилишади. Кишда кордан завклангани келишади. Табиати ва хавоси узгача булгани учун узок йиллар Нанайни тоза сув билан таъминлаган «насос»лар урнидаги майдонлар дала ховли сифатида хусусийлаштирилиб олинди. Мутасаддилар ун минглаб ахоли сув билан таъминланиши буйича качон уйланишади, хайронмиз», дейди Баёзбек Шарипов.

Мутасадди идораларга худуддаги ичимлик суви муаммоси ва ховузлар атрофидаги мавжуд ерлар дала ховлилар учун бериб юборилгани буйича ёзилган аризаларни «Янгикургон кишлок ичимлик сув» унитар корхонаси урганган. Ташкилот йуколиб кетган ховузлар урнига янги иншоотлар курилиши учун ноконуний берилган ерлар масаласи 2019 йил охиригача бартараф килиниши буйича жавоб хати хам берган.

2019 йилнинг августида Янгикургон тумани хокимлиги томонидан юборилган ахборотда хам «Сой буйи» МФЙдаги иккита тик кудук ва 600 м3 хажмдаги сув саклаш иншооти (резервуар) буйича лойиха тайёрлангани ва ишлар 2019 йилнинг 3-чорагида амалга оширилиши режалаштирилгани айтилади.

Айни пайтда Нанайдаги бешта махалла – «Кайроки», «Намуна», «Сой буйи», «Зарбдор» ва «Дустлик» махаллаларида ичимлик суви муаммоси жуда долзарб.

«Ичимлик суви тизими эгасиз булиб колди. Ахоли ариклардаги сувни ичиб, ишлатяпти. Куп марта катталарга мурожаат килдик. Биров кулок солмади. Аризаларимиз деярли ижросиз колди. Очик хавзада окиб келган сувдан фойдаланиш турли юкумли касалликларни купайтиради», дейди Зухриддин Абдувалиев.

Кишлокнинг юкори кисмидаги арикдан келаётган сувни саклаб узатиш учун бир вактлар бунёд этилган ховузни бориб курдик. Ташландик ховуз ичига лойка утириб тулиб булган. Ховузни тозалашнинг иложи йук. Атрофидаги ерлар дала ховли куриш учун бериб юборилган.

Кишлок ахолиси рузгорда фойдаланаётган арикнинг бошланиш жойини хам курдик. Чикинди тула арикдан ичиш ва ишлатиш учун ярокли булмаган сув окиб келмокда.

«Энди Президентимизнинг олдига боришимиз колди, холос…»

Нанайдаги шифохонада хам холат ачинарли эди.

«Намуна» МФЙда жойлашган тиббий муассасада ишлатиладиган сув арикдан «насос» оркали сув минорасига тортилиб сунг таркатилади. Тоза ичимлик суви йук. Ходимлар бошликларидан хайикишди чоги, интервью беришдан кочишди.

Узбекистон ва Янги махалла кучаларида арикдан ичишга яроксиз сувни ташиб ичаётган одамлар билан сухбатлашдик.

Арикдан сув ташиётган Рахимжон Маннонов неча йилдан бери махалла ахли ичиш ва рузгор учун сувни мана шу очик хавзадан олишини таъкидлади.

«Каналда сув купайганда баъзида тиндирилган сув келиб колади. Ёз, бахор ойлари лойка, ифлос сувни истеъмол килиб яшаяпмиз. Ичимлик суви тизими анча вактдан бери йук», дейди у.

Кишлок улугларидан булган Бекмирза хожи ота Абдураззоков туман хокимига кайта-кайта мурожаатлардан наф булмаганини таъкидлади.

«Нанай кишлогининг энг катта муаммоси – ичимлик, яъни тоза сув таъминоти масаласидир. Ахоли турли чикиндилар тушиб ётган очик сувни ичиб, яшаб юрибди. Туман хокими худудимизга неча марта келган булса, хар сафар дардимизни айтамиз. Ун марта келган булса, ун марта айтгандирмиз. Фойдаси йук. Ун беш йилдан бери шу ахвол. Бир вактлар зур ишлаган сув тизими, ускуналар электрдаги узилишлар бошланганидан сунг насос куйиб колди. Тузатиб келамиз», деган важлар билан секин-секин йук булиб кетди. Майдонлари дала ховли килиб бериб юборилди.

Ичимлик суви муаммоси буйича туман хокимига, вилоят хокимлигига бир неча бор мурожаат килдик. Натижа йук. Энди Президентимизга боришимиз колди холос.

Махалланинг йуллари хам жуда ёмон. Туман хокими жуда куп келади. Айтамиз. Хеч булмаса шагаллаб бермайди. Кейинги сафар яна уялмай келаверади», дейди у.

Вахобжоннинг стадиони

«Намуна» МФЙда яшовчи Вахобжон Исмонбоев махалла ахли ёрдами билан ташландик жойда стадион ташкил килибди. Стадион атрофига панжара килиш, турли спорт анжомлари учун Вахобжон уз маблагидан 7 миллион сумдан зиёд пул сарфлаганини айтди. Лекин, шугулланиш бепул экан.

«Атрофдаги ёшлар ёз ойлари бу жойда футбол, теннис уйнашади. Кишда бошка шугулланадиган жой йук. Ёгинли кунлар учун навес курдик. Бирок устини ёпишга маблаг етмади. Кишлок гузарида реконструкция килинаётган маданият марказининг эски шиферларини сурадим, беришмади. Туман хокимлигига хам стадионни ривожлантириш учун кумак сураб мурожаат килганман. Когозда ёрдам берилишини ёзиб жунатишибди. Амалда эса йук», дейди Вахобжон.

Махалла ёшлари учун ташаббус билан чиккан Вахобжон кумакка мухтож.

Янгикургон тумани мутасаддилари Нанай муаммоларидан хабардорми?

Туман хокимлигида хоким уринбосари Нодирбек Косимхоновга учрадик. Мутасадди мазкур масалада «Янгикургон кишлок ичимлик сув» корхонаси рахбари Миркамол Мирсайдуллаев тулик маълумот беришини айтди.

Янгикургон худудидаги ичимлик суви тармокларига масъул булган Мирсайдуллаевнинг Нанай кишлоги буйича берган изохи тушунарсиз булди.

«2019 йили Нанай кишлогидаги махаллаларни ичимлик суви билан таъминлаш буйича катта ишлар килинди. Кишлокнинг факат битта махалласида сув тортиш ишларини килиш керак. 13 минг ахолининг 85 фоизи ичимлик суви билан таъминланган. Факат «Мамай» ва «Кайроки» махаллаларида муаммо бор, уларни хам 2020 йилда хал киламиз. Бошка барча махаллаларда ичимлик суви мавжуд», дейди мутасадди.

«Сой буйи» ва «Кайроки» махаллаларидаги сув таркатиш ва саклаш иншоотлари худуди дала ховлилар куриш учун бериб юборилгани хакидаги саволга хам Мирсайдуллаевнинг икки хил маънодаги изохи куйидагича булди: «Бу хакда мен тулик маълумотга эга эмасман. Уларнинг кулида эгалик хукукини берувчи карори бор… Бор дейишяпти… Лекин, халкнинг талаби тугри. Уша сувни етказиш иншоотларини «водазабор» деймиз. Чинданам кишлокка сув етказиш учун яна битта «водазабор» кушсак ахолига сув етарди. Хозир худудда 13 минг ахоли бор. Битта иншоот 6,5 минг ахолига етади. Яна битта иншоот кушсак, барчани таъминлаймиз. Жойларни хам кайтариб оламиз».

Буни карангки, ахоли вакиллари бизга айнан «Янгикургон кишлок ичимлик сув» рахбари М.Мирсайдуллаев имзоси билан йуколиб кетган ховузлар урнига янги иншоотлар курилиши учун ноконуний берилган ерлар масаласи 2019 йилнинг охиригача бартараф килиниши буйича жавоб хатини такдим килишган эди.

Ушбу мутасадди Нанайнинг 85 фоиз сув билан таъминланганини каналдан окиб келаётган сув таъминотидан келиб чикиб айтган экан.

«Ота-бобомиз шу сувдан ичиб келган. Шу йил сув иншоотларини таъмирлаймиз. Ноконуний берилган жойларни кайтариб оламиз. Жорий йилда барча камчиликларни бартараф этамиз», дейди у.

Тугриси, ичимлик суви таъминоти рахбарининг сузларидан сунг унинг ваъдаларига ишониш-ишонмасликни билмай колдик.

Нанай ахли эса таркиби санитария холатларига жавоб бермайдиган окин арикдаги сувни 10 йиллардан бери истеъмол килиб келмокда. Туртта мактаб, учта богча, иккита тиббиёт муассасаси хам тоза сувга мухтож.

Бугунги кунда рахбарлар олдига ахоли дардини тинглаш ва муаммоларни тезлик билан хал килиш талаби куйилган. Уйлаймизки, Нанай кишлогидаги ичимлик суви масаласи тез орада хал булади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

l-JH59ME3f6WhckZhgLLz523fdsG58eE

«Korzinka»да картошка нархи канча? Зафар Хошимов игволардан огох булишга чакирди

Коронавирус эпидемияси таркалгач, ижтимоий тармокларда кунда-кунора вахимали хабарлар таркалмокда. Бу эса хозирги шароитда ахоли кайфиятига …