Главные новости
Главная / Спорт / Отабек Умаров халкаро ташкилот рахбарига айланди
<

Отабек Умаров халкаро ташкилот рахбарига айланди

Узбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров янги тузилган Урта Осиё ММА конфедерацияси президенти этиб тайинланди.

Узбекистон ММА ассоциацияси матбуот хизмати хабар килишича, Узбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси IMMAF (Халкаро аралаш жанг санъатлари федерацияси) таркибига киритилган.

«9 февраль куни Нур-Султонда Халкаро аралаш жанг санъатлари федерацияси кенгашининг якунига багишланган матбуот анжумани булиб утди.

Урта Осиё ММА конфедерацияси тузилиб, унинг рахбари этиб Узбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров, вице-президент лавозимларига эса Искандер Карим ва Валихан Тен тайинланди», дейилади хабарда.

Анжуман якунида Козогистонда биринчи марта Аралаш яккакураш буйича Осиё чемпионати 2020 йилнинг июнь ойида утказилиши белгиланган.

Эслатиб утамиз, 2019 йилнинг ноябрида Узбекистонда Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилган, Отабек Умаров эса ассоциация президенти этиб сайланганди.

Маълумот учун, Узбекистон президентининг иккинчи куёви булган Отабек Умаров 2019 йил мартидан буён Триатлон федерацияси раиси хисобланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

gettyimages-1223919616-2048x2048-680x470

UFC 249. Жастин Гетжи Тони Фергюсонни муддатидан аввал таслим килиб, енгил вазнда вактинчалик чемпионга айланди

АКШнинг Флорида штатида Тошкент вакти билан 10 май куни UFC 249 мусобакаси булиб утди. Фото: …