Главная / Спорт / Осиё уйинларининг дастлабки кунларида 8-уринда булган Узбекистон 11-уринга тушиб колди

Осиё уйинларининг дастлабки кунларида 8-уринда булган Узбекистон 11-уринга тушиб колди

Индонезияда булиб утаётган Осиё уйинларининг туккизинчи кунида узбекистонлик спортчилар учта медални кулга киритишди. Бу хакда Миллий Олимпия кумитаси хабар берди.

Каратэ буйича мусобакаларда Бахринисо Бабаева Хитой Тайпейи спортчиси Шиашуанг Гуга билан олтин медал учун татамига чикди. Бирок узбек спортчиси 2:3 хисобида имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор булди.

75a3805e-653e-4ab9-8fd7-51f6412afaef_w1023_r1_s

Бадиий гимнастиканинг жамоавий бахсларида иштирок этган Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усмонова, Дилдора Рахматова ва Асал Икромова умумий хисобда 155,3 балл туплаб кумуш медалга эгалик килди.

Огир атлетикада +105кило вазн тоифасида катнашган Рустам Джангабаев даст кутаришда 203, силтаб кутаришда эса 252 кило тошни узига буйсундира олди. Умумий хисобда 455 кило натижа курсатган Рустам бронза медални олди.

27 август холатига кура, Узбекистон спорт делегацияси 6та олтин, 13та кумуш ва 12та бронза, жами 31 медалга эгалик килиб, Осиё уйинларида 45 давлат орасида 10 -уриндан 11-уринга тушиб колди. Осиё уйинларининг дастлабки кунларида Узбекистон 8-уринда эди.

Сешанба кунигача 11-уринда булган Козогистон терма жамоаси эса 7та олтин, 8 кумуш, 28та бронза медал билан 10-уринга кутарилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

habib-1

Нурмагомедов уни куркок деб атаган жангчига жавоб кайтарди

Аралаш йуналиш (ММА) буйича жангчи Хабиб Нурмагомедов уни куркок деб атаган америкалик Нэйт Диасга жавоб …