Главная / Спорт / Осиё чемпионати. 10та вазн тоифасидан 5тасида Узбекистон вакиллари финалга чикди
<

Осиё чемпионати. 10та вазн тоифасидан 5тасида Узбекистон вакиллари финалга чикди

Таиланд пойтахтида утаётган бокс буйича Осиё чемпионатида эркаклар уртасидаги ярим финал бахслари якунланди. Унда Узбекистон терма жамоасининг ушбу боскичга етиб келган 6 вакилидан 5 нафари финалга чикди.

Кечки дастур жангларини узбекистонлик боксчилардан Шукуржон Рахимов бошлаб берди. Рахимов, колган беш жамоадошидан фаркли равишда, рейтинги узидан анчагина баланд булган жиддий ракиб – мугулистонлик Тсендбаатар Ерденебатгага карши рингга чикди. Ерденебатга сунгги Осиё уйинларида Шункор Абдурасуловни маглуб этиб, чемпионликни кулга киритган ва вазн тоифасидан катъи назар хаваскор рингда дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири саналади. У Шукуржонни очколар хисобида енгиб финалга чикди, Рахимов эса бронза медали билан кайтадиган булди.

Бу – Узбекистон терма жамоасининг иккинчи бронза медали булди. Бунга кадар кундузги дастурда -69 кг вазн тоифаси вакиласи Шахноза Юнусова хитойлик Хонг Гу билан жангда маглубиятга учраб, терма жамоага дастлабки медални такдим этганди.

Шундан сунг Бобо–Усмон Батуров (-69 кг) ва Баходир Жалолов (+91 кг) финал йулланмаси учун жангларда мос равишда индистонлик Ашиш хамда суриялик Мухаммад Мулайесдан устун келиб, финал йулланмасига эга чикишди.


Бобо–Усмон Батуров / Фото: Узбекистон бокс федерацияси

Баходир Жалолов / Фото: Узбекистон бокс федерацияси

Шу тарика, эртага, 26 апрель куни эркаклар уртасидаги финал бахсларида 10та вазн тоифасидан 5тасида узбекистонлик боксчилар рингга кутариладиган булди. Бугун кундузги беллашувлардаНодиржон Мирзахмедов (-49 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-56 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) хам финал йулланмасини кулга киритишганди.

Эслатиб утамиз, Узбекистоннинг колган вазн тоифаларидаги вакиллари – Хасанбой Дусматов (-52 кг), Шункор Абдурасулов (-64 кг), Исроил Мадримов (-75 кг) ва Дилшод Рузматов (-81 кг) уз иштирокларини чорак финалда якунлашган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

latkPpq52pMQzIZ5u2O3sitoEOCnnH4y

Узбекистон миллий жамоаси Тошкентда йигин бошлади

Узбекистон миллий жамоаси 28 май – 12 июнь кунлари навбатдаги йигинни утказади. Унинг доирасида учта …