Главные новости
Главная / Жахон / “Осиё айиги”га кимлар хужум килгани аниклангани хабар килинди
<

“Осиё айиги”га кимлар хужум килгани аниклангани хабар килинди

12

Аралаш жанглар устаси Мурод Хонтураевни пичоклаган шахслар кимлиги аникланди. Бирок Жиноят-процессуал кодексига асосан жиноят иши буйича лозим булган тергов харакатлари буйича бошка маълумотлар ошкор килинмайди. Бу хакда Тошкент ИИББ Ахборот-мультимедия маркази вакилига таяниб махаллий ОАВ хабар килди.

“Осиё айиги” лакаби билан танилган аралаш жанглар устаси Мурод Хонтураевга номаълум одамлар унинг офисига бостириб кириб хужум килишган.

Махаллий нашрларнинг уз манбаларига таяниб хабар беришларича, Мурод Хонтураевнинг Чорсу майдонидаги «Тошкент» савдо марказига туташ килиб курилган бинодаги Silver Power компанияси офисига 26 ноябрь куни махсус кора кийимларда ва никобларда булган 6-8 киши бостириб кирган.

Спортчининг пичокланиши билан боглик холат юзасидан уша куннинг узида Тошкент ИИББ хузуридаги тергов бошкармаси томонидан Узбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-кисми «б» ва «в» бандлари (безорилик, бир гурух шахслар томонидан совук курол ёки кишининг соглиги учун амалда шикаст етказиши мумкин булган нарсаларни (курол сифатида) намойиш килиб, уларни куллаш билан куркитиб ёхуд куллаб) буйича жиноий иш кузгатилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Ned5JuMvkZvIdqgfdSvozJ2HNhGNJd-P

Табиат ёнгинлари боис бутун Калифорнияда фавкулодда холат эълон килинди

Аввалрок Сонома округи шерифи офиси йирик табиат ёнгини сабабли 180 минг киши эвакуация килинишини эълон …