Главные новости
Главная / Маданият / Онам жойларингиз жаннатда булсин
<

Онам жойларингиз жаннатда булсин

Бугун кунглим чуккан, кузларимда ёш,
Калбимда огрик бор кутаролмам бош,
Сахар тонги гулдек эди ул сирдош,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Келдим узоклардан кечикиб нодон,
Мендайин йукдира нонкур бир инсон,
Аммо дилимдадир уша хур иймон,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

mazor-qabriston

Сизни онам дедим, омонат билмай,
Бошимда бор дедим, саждалар килмай,
Нега дуо олмадим, бепарво кулмай,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Сочингизга ок тушса карилик дебман,
Не есам узим деб йигибман, ебман,
Эндичи пойингиз топиб хам бупман,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Киш келди совукмасми айтинг Онажон,
Сузлашинг илтимос мен билан бир он,
Узокларда юрибман, юрибман сарсон,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Аллох жаннатидан жой берсин сизга,
Тупрок уюмингиз суртаман юзга,
Охирги гапларимда, ёш олдим кузга,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Ҳаққимизда

Яна маълумот

FB_IMG_1571370818085

Тожикча фасонлар

Тожикча либос фасонлари