Главные новости
Главная / Маданият / Оналар хакида шерлар
<

Оналар хакида шерлар

ОНА…

Куз очиб оламга келгандан бери
Неларни курмади бу бошим менинг.
Озми-куп танидим хаётнинг сирин,
Киркка хам етибди бу ёшим менинг.

Йилдан-йил орттирдим талай дусту ёр,
Хурматлаб дедилар, «дустим», «уртогим»,
Улгайдим: куксимга бош куйиб дилдор,
У деди: «Бахтимсан, суянган тогим!..»

О она, хеч бири эмасдур ширин
«Болам!» деб бир оКиз айтган сузингдан!
О она мехрингда куёш яширин,
Не ажаб гул унса хар бир изингда!

ona-s

ТУРТЛИК

Дунёда энг яхши, мехрибон она,
Бу менинг онамдир, билинг, ёронлар!
Эй, угил-кизларим, булинг парвона
Онамда колмасин дарду армонлар!

ОНАМГА

Ойи, деб кирганим чок кунгил боладек кувнок,
Дилдан кетар кудурат, дилим сочингиздек ок.
Сиз борсизки, мен бола, яшнайман нак гул-лола,
Ташлансам тизингизга мисли эрка кузичок.

Оромижон тизингиз, мехр тулик кузингиз,
Куёшимдир юзингиз, сиз бор икболим порлок.
Бокишингиз доимо менга бахш этар сафо,
Шундан дилим мусаффо, хар сузингизда сабок.

Сизданмасми ёшлигим, «ёш» булсам-да бошлигим,
Элга киприк-кошлигим, ок сутингиздек кайнок.
Сиз бор, орзуларим ёш, олтмишга кирса хам бош,
Улкан хаёллар йулдош, орзуларим аргумок.

Ойи, десам дилимда, бол мазаси тилимда,
Она сузи эмасми хаётимда шамчирок.

Ёнингизда бузласам, сизга кунглим сузласам,
Юз ёшингиз кузласам, кунгил кунгилга мушток
Мен эсам жонингизда, юлдуздек ёнингизда,
Сизнинг осмонингизда нур эмиб турсам порлок.

Бахтимга булинг омон, бошимизга соябон,
Сиз борсиз, Шоисломжон сайрок, кувнок, шаркирок.

ОНА САН

Жон десам, жондан азизсан, мехрибонсан, онасан,
Танга жон, калбимга нур берган, куёшсан, яна сан.
Навнихол, нозик нафас мургакка айлаб жон фидо,
Кечалар уйку харом, бир неча бор уйгонасан.

Гар тикан кирса оёкка йулга кирган чогида,
Кипригинг бирла чикармок буласан, тулгонасан.
Урмагай калбинг менингсиз, томиримиз хам бир тепар.
Шодлигимда шодмонсан, гамда бирга ёнасан.

Одаму олам безак истар эса ул сенда жам,
Одамийлик парвариш топган кучок — гулхонасан.
Куп авайлаб хамда эъзозлаб мени ер багридан
Ифтихор бирла учирдинг бул куни осмона сан.

Кондириб мехринг булогидан менга бердинг хаёт,
Дер Шоислом, онажон, мехримга сен хам конасан.

ОНАЖОН

Онангни севгин, деб ургатмок галат,
Хоин калб шу суздан унгланармиди?
Сут билан кирмаган булса мухаббат,
Номусни биларми, тулганармиди?
Жонидан жон олиб, киркиб умрини,
Хуснини угирлаб кочгучи бола
Кошки бир онанинг булсайкан шури…
У хамманинг шури, хаммага бало.

Новвот ичидаги ипмиди она,
Шимиб-шимиб туфлаб ташласанг локайд.
Калб эмас, хаттоки дарз тушар тошга,
Унинг кузларига укинч кунган пайт.

Онангни севгин, деб ургатмок галат,
Андиша солади танамга титрок.
Одам тугилишининг узи мухаббат —
Булса-ю, юкмаса бу унга бирок —

Фарзанд аталарми, дерларми инсон,
Соялар кирарми хеч качон сафга.
Севгисиз вужудда не килсин виждон,
Булар арзимайди насихат, гапга.

ОНАМ ДЕРМАН

Бу оламда улуг зот ким,
Десанг, ёрим онам дерман.
Хаётим устуни мунис,
Вафодорим онам дерман.

Гул умрим машъали учмас,
Хаёлдан сурати кучмас.
Дилимга о, дили пайваст
Мададкорим онам дерман.

Бу оламда улуг зот ким,
Десанг, ёрим онам дерман.
Кузим нури-ю дармоним
Неча шодлик ва армоним

Кеча-кундуз нигохбоним
Шифокорим онам дерман.
Бу оламда улуг зот ким,
Десанг, ёрим онам дерман.

Она фарзандга бол бергай,
Мухаббат гулларин тергай,
Хам ардоглаб, хам ургилай,
Чаманзорим онам дерман.

Узок кетсанг, колар догда,
Кутар бедор сахар чогда.
Мукаддас она тупрокда
Умидворим онам дерман.

Аё, Ёнгин онангни эт шод,
Ёзиб мадхин ва килгин ёд.
Она бирлан хаёт обод
Мададкорим онам дерман.

Бу оламда улуг зот ким,
Десанг, доим онам дерман.

МЕН КАЛЪАДА УКИГАНИМДА

Дарслардан кеч чикар эдик,
Мен калъада укиган кунлар.
Куёш ботар, овулдан келиб,
Кутар эди онам хам шунда.

Пахта завод деворларига
Суянганча ул турар эди.
Бутун дунё хаёлларида
Мени, деб, у йул карар эди.

Буйларимни куриб узокдан
Бир ширин суз топиб турарди.
«Чарчадинг-ов, айланайин», деб,
Бошим сийпаб, упиб куярди.

Кайта туккан каби кувониб,
Олди-ортга карамасданок,
Она-бола йулга тушардик
Коронгуда… яп-яланг оёк…
Ит куринса олдинда, э вох,
Куркиб, узни босиб турардик.
Одам булиб чикса ул «кора»,
Йулдан четга кочиб турардик…

Мана, энди машинадаман,
Зувлаб утсам мен уша ердан.
Ок румолли мехрибон онам
Курингандай булади бирдан.

Хозир мени куриб колар у
Ва, кулини силкийди шодон.
«Чарчадингми, айланайин-ов»,
Деб, бошимни силар мехрибон…

ТАВАЛЛО

Нелардандир кунгил булиб гаш,
Хам эгилиб бу эгилмас бош,
Кузларимда калкиб турса ёш,
Бу холимга беролмай бардош
Муштипар бир Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.
Кайтар булсам курук кул овдан,
Кора козон колса кайновдан,
Хам айрилиб улжа, уловдан,
Карзга ботар булсам бировдан
Таскин бериб Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.
Бирда хакдин, бирда нохакдин,
Жабр курсам бир бетавфикдин.
Ортда турсам калби курокдин,
Кадрим хароб булса тупрокдин.
Охлар уриб Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.
Ога-ини уртасида гап…
Алхол, келиб чикмиш ихтилоф:
Бири иззат, бири мулк талаб.
Бу ок сутим, мехримга хилоф, —
Дея шурлик Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.
Синалмокнинг гали келганда,
Нохак маглуб булсам майдонда,
Номим колмас булса жахонда,
Ким дуст-душман билинар онда
Ахволимга Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.
Ханим бир ён, мен бир ён булсам,
У устивор, мен урён булсам,
Бу хам камдай ногирон булсам —
Ёгоч отга ёнма-ён булсам
Ой тутилиб, Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.
Булсам гумрох, булса гунохим,
Вужудимга солмасдин вахм,
Кабул айла тавалло-охим,
Дариг тутмай мехринг, илохим,
Йиглатмагил мушфик Онамни,
Волидаи Мухтарамамни.

ОНА ХАКИДА ШЕЪР

Фарзандига булиб парвона
Тунлар алла айтар:
— Усгин, оппогим.
Оналик завкига кона ва кона
Юпатар,
Эркалар умр чирогин.
Йигласа гам чекар,
Шодланар кулса,
Дилига пайванддир хар бир нафаси.
Бола тез улгайса,
Чин одам булса —
Шудир онаизор орзу-хаваси!
Шу ният йулида тунлари бедор,
Фарзанди мехрига гарк булар аёл…
Бола усган сари сочга куниб кор,
Узин кексайишин килмайди хаёл.

ОНА НАВОСИ

Кечалар узундир, кечалар узок,
Гох кузим илинмас тонг кадар, болам.
Кунгил мавжларига солганда кулок,
Хаёлга не келиб, не кетар, болам.

Фарзанддир онанинг умрига гултож,
Дардига малхам-у, бахтига йулдош,
Хеч кимни этмасин хеч кимга мухтож,
Миннат ёш жонингни огритар, болам.

Майли, ултирмагин тун-кун бошимда,
Етар пайдо булсанг тез-тез кошимда,
Балки ризкинг бордир бир кафт ошимда,
Гап-сузни айласам мухтасар, болам.

Гох борсам уйингга узимдан ортиб,
Яйрар набиралар сакрашиб, йуртиб,
Кутарсам, кулимдан олмагин тортиб,
Менга хам ярашар гунчалар, болам.

Азиз умринг булиб шохона бир байт,
Кушиклар ичингдан тошиб кетган пайт
Арзингни менга хам тушунтириб айт,
Колмайин дардингдан бехабар, болам.

Уз инин ватан деб севаркан турна,
Сен хам хар заррасин кузга эт сурма.
Ичмагин, чекмагин, бемахал юрма,
Булсин босган изинг бехатар, болам.

Хайр-хуш килармиз бир кунмас-бир кун,
Тонгларим хуснини тусганда хам тун,
Бахтингни курсам бас — мамнунман, мамнун,
Сен борки, бизлар хам муътабар, болам.

УЗБЕК ОНАСИ

Муштипар хам узинг, буюк хам узинг,
Куйинчак хам узинг, куюк хам узинг.
Оламга татирлик суюк хам узинг,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Сени Тумарис деб, мактаганим бор,
Сен Темур бешигин тебратган бедор,
Сенсан Бибихоним, Нодираи зор,
Пайти келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Ватанни Она деб бекор айтилмас,
Она буюрганда йулдан кайтилмас,
Сен узинг Каъбамсан, Байтул мукаддас,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Бошингдан нималар утмади ахир,
Ватандек такдиринг булди гох тахир,
Бобур шох булсада, кошингда факир,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Гохида балкидинг Барчиндек тулиб,
Кузадек куридинг Турсуной булиб,
Тимсолинг яловда юлдуздек кулиб,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Фарзандинг кувонса — сен хам кувондинг,
Факат болам дединг, яшадинг, ёндинг,
Нокаси учраса, уртандинг, тондинг,
Пайт кеди айтмокка, гапнинг хонаси,

Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.
Келажак тойчогу тойингиздадир,
Жаннат хам, албатта, пойингиздадир,
Ватан-ку Сиз турган жойингиздадир,
Пайт келди, айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Сизга таъзим килиб турибман бу пайт,
Сизга бахшидадир энг шохона байт,
Азиз Юртбошимга дуоларинг айт,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

ОНАЖОН

Неча кунки йук оромим,
Келолмайман хушимга.
Онажоним кечалари
Кириб чикар тушимга.
Кулларида ок елпугич
Ой нурида ялтирар.
Онажоним имлаб мени
Кошларига чакирар.
Келтирарлар гохо бешик
Кузларида хаяжон.
Ётар пайтинг булди-ку дер,
Кела кол, дер болажон.
Кайларгадир югураман,
Фигонимдан чикар дуд,
Йиглама деб кулларимга,
Тутказарлар сунг тобут,
Тонгда рухсиз куз очаман,
Ковурилар танда жон.
Онажоним, бундай килма,
Бундай килма, онажон.
Ахир узинг дер эдинг-ку,
Силаб уксук бошимни:
— Энди сенга берсин умр,
Сенга берсин ёшимни.
Афсус, узинг эрта кетдинг,
Эрта кетдинг оламдан.
Укаларим багрим эзар,
Ажралдик, деб, онамдан.
Бевакт хазон булмай хар ким
Яшаб утсин дунёда.
Онажоним, хар ким ошин
Ошаб утсин дунёда.
Гарчи фано хар кимсага
Азалий бир кисматдир.
Лекин, она, тириклик хам
Билсанг, ярим хикматдир.
Тушларимда, майли, бошим
Силаб тургин, онажон
Колганларга энди умр,
Тилаб тургин, онажон.

II

У кун четда ох чекардим
гуссаларнинг дастидан.
Сен отамга пул берибсан
Ёстигингнинг остидан.
Айтибсанки, онасизлик
Келмасин хеч уйига.
Сарф килингиз, менга эмас,
Абдулланинг туйига.
О, углингга сен шафкатни
Билардинг-ку, онажон.
Бундан кура багрим уйсанг,
Буларди-ку, онажон.
Заррагина рахм этгали
Сабринг менга йукмиди?
Онажоним, бундан узга
Жабринг менга йукмиди?
Йукмиди хеч узга гапинг, —
Нола килиб суйласанг.
Нахот, ахир сунгги дам хам
Фарзандингни уйласанг.
Ахир орзу кочиб кетмас,
Битказар-ку тириклар.
Онажоним, бир кунини
Утказар-ку тириклар.
Унутилар гуссалар хам,
Орзулар хам чузар буй.
Онажоним, балки бир кун
Айтганингдай булар туй.
Балки сенинг кабринг узра
Кукарганда гул чечак,
Остонамга кадам куяр,
Сен истаган келинчак.
Кимдир унинг йулларига
Балки гул хам сочади.
Балки мунис опажоним
Кел, деб кучок очади.
Балки дустлар даврасида
Камим булмас хеч качон.
Лекин сени уша дамда
Кайдан топай, онажон.

III

Эсимдадир, титрар эдим —
гамгин, болиш пастида.
Китобимни курдим ногох
Бошгинангнинг остида.
Тошдай котдим ушал они
Бор токатдан айрилиб.
— Шоир углим, — дединг менга

екингина кайрилиб.
Онажоним, сунг бор менга
Нафас килдинг у замон.
Шоир булгин, дея балки
Хавас килдинг у замон.
Онажоним, балки мен хам
Бу кун шавкка туларман.
Балки мен хам айтганингдай
Бир кун шоир буларман.
Куйлай десам хурматингни
Ушбу кунда тилим лол.
Балки факат шу сабабли
Шоир булсам эхтимол.

Балки сарсон — аросатда
Колиб кетмас бу таним,
Камолимни курар балким,
Юртим, она Ватаним.
Пайти келиб тулар бир кун
Паймона хам беомон.
Кузатарлар мени хам сунг
Сенга томон, сен томон.
Балки у кун бошим узра
Дустлар бош хам эгадир,
Уша дамги икболим хам,
Онажоним, сенгадир.
Дилда неки журъатим бор,
Дилда неки хаяжон —
Бари, бари сенга булсин,
Сенга булсин, онажон.
Сенга булсин бор хаётим,
Номим, шоним бир йула,
Хотирангга ушбу шеърни
Ёзди углинг Абдулла.

ОНАМГА ХАТ

Кайтгим келди, онам, ёнинга,
Юрагимда исмсиз дардлар.
Совук хонам, соат чик-чики,
Ташкарида хазонрез боглар.
Ёмгирнинг жим хониш килиши…
Бариси хам нечундир бу дам
Туширмокда сени ёдимга…
Кайтгим келди, онам, ёнингга.
рагимни очиб гапирсам,
Кам-кам булар менда бундай хол.
Шодмон юрсам, менинг ёдимга
Сен тушмайсан ростдан, онажон.
Ногахоний бундай холда-чи,
Шундай кургим келади сени.
Айтсам сенга бор гапларимни
Орзуларим, хасратларимни
Йиглаб, кулиб айтгим келар, ха,
Одамларнинг кадру кимматин,
Англамаймиз бирга булганда,
Аммо ногох узокка тушсак,
Ё танхолик хасратин чексак,
Баъзан шундог,
Одам зотининг
Тирногига зор буламиз, ха!
Тушунмайман бул хакикатни,
Сен-ку ахир онасан, она…
Она, ранжимагил хатимдан,
Мен ростини ёздим, шод дамим
Сен тушмайсан асло эсимга.

ммо умр узи, биламан,
Солар сени ёдимга бот-бот,
Яъни, бошимизни доим хам
Она булиб силамас хаёт.

ОНА ДЕГАН НОМ…

Дейдилар, кахрли баходирлар хам
Жангларда жон берар чоги мардона,
Бехад азобларга чидаб сунгги дам,
Битта суз дермишлар шивирлаб: Она.
Улуг бир донишманд оламни шархлаб,
Ахийри танибди туккан элини.
Забон бахш этганга эхтиром саклаб,
Она, деб атабди илк бор тилини.
Дунё шоирлари Ватан шаънига
Сифат ахтармишлар катор ва катор.
Нихоят, келмишлар битта маънига:
Она Ватан дея битмишлар ашъор.
Бисёр булса агар бол хам бекадр,
Такрор айтилганда рангсиздир калом.
Бу ёруг оламда Ватан биттадир,
Биттадир дунёда Она деган ном!

ОНА

Кимдир савол берди: — Айтгил, Мухаммад,
Ёлгиз сен Расулсан буткул оламга.
Кимга куп яхшилик айлай, узинг айт,
Ота онамгами ёхуд боламга?

Расул жавоб килди: — Тингла биродар,
Гапимни уч бора кулокка илгил.
Имкон топа олсанг дунёда агар,
Энг аввал онангга яхшилик килгил.

Бу хикмат шархини уйладим узок —
Ростдан она эрур киблаи олам.
Гарчи барчамиз хам падармиз, бирок
Онадан тугилган пайгамбарлар хам.

ОНА

Каъба копкасида турган эй, посбон,
Аввал оналарнинг очгин йулларин.
Оналар пойига тиз чук ушал он,
Тавоф кил, кузга сурт, упгин кулларин.
Хожар онамизнинг нидоси сабаб
Каъбада куз очган оби зам-зам хам.
Бир умр талпинмиш онага караб
Не-не пайгамбарлар, кузларида нам.
Кавмимни ранжитиб куймайин, аммо
Тобут ясаб келган эр зоти доим.
Оналар багрига факат бешик жо,
Хаётбахш аллалар айтган, мулойим.
Шурлик одамзоднинг толеи учун
Энг аввал оналар килсин ибодат.
Зора, гунохлардан пок булгай очун,
Оналар утинчи топиб ижобат.
Каъба копкасида турган эй, посбон,
Аввал оналарнинг очгин йулларин.
Оналар пойига тиз чук ушал он
Тавоф кил, кузга сурт, упгин кулларин.

ОНАМНИ ЭСЛАБ…

Шамол увиллайди,
Кор, бурон тошиб,
Тепалик тушига узни уради.

У ерда тупрокка багрини босиб
Танхо бир сагана маъюс туради.
Кошига чикай деб бузлаб йул юрдим,
Кукрагимни тилди изгирин, тикан.
…Нетай, онажоним, канча одам курдим,
Сендан якин кишим йук экан…

ОНА
Кукда юлдуз учса ногахон,
Битди, дерлар кайси бир такдир.
Бундай гамни кутармак осон,
Бу эхтимол, бизлар хакдадир.

Баъзи тунлар кукка тикиб куз,
Эслаб дейман онамни шу он:
Она кетса, юлдуз-ку юлдуз
Кулаб тушса арзийди осмон.

ОНАМ ВАФОТИГА

Маконда номаконсан, энди кайдан излагайдурман,
Фигоним кимга айтиб, кимга сендан сузлагайдурман.
Бировлар мотамида оху фарёд айлаган эрдим,
Сенинг-чун, эй гарибим, ич-ичимдан бузлагайдурман.

ОНА ДЕГАН СУЗ

Юлдузлардан сиркилиб шабнам,
Уфк билан куришганда ер,
Офтобга кипригим билан
Она сузни ёздим гуё шеър.

Аму окар мисоли булут,
Уфк булиб окади Аму,
Киргогини этса хам унут,
Майсаларни унутмайди у!

Хар кукат, хар баргнинг номига
У элтади тоглардан таъзим,

Она деган сузнинг ёнига
Чизгим келди МАЙСАнинг расмин.
Капалак ранг, булбуллар оханг
Кашфи билан маст булган лахза,
Она сузин каватига ман
Ёзиб куйдим БАХОР деб аста…

Мен жо этдим Она номига
Ерни сунгги гардигача то.
Энди Она сузи ёнига
Дадил ёзиб куяман: ДУНЁ!

Мен юлдуз деб уни куйлайман,
У Ватандир, У Арши аъло.
Мен унга минг ташбех уйлайман,
Етказурман миллионга хатто…

Ерда, лекин минг-минглаб одам
Она номин билса мукаддас.
Уруш деган биргина суздан
Оналарни саклай олур бас!

НАМГА МАКТУБ

Эшитдим, онажон, хафа эмишсан,
Кечир, ойлаб сенга ёзолмадим хат.
Гарчи мухаббатдан тилардим эхсон,
Ёруг кунларимга булгандим илхак.

Юзимга нафасинг урилар илик,
Ажиб ёругликка тулмокда хона.
Суратим кошида дуолар килиб
Тагин йигладингми, муштипар она?

Уша гап, севганим шу азиз Ватан,
Бу кадар ташвишлар ютмагил, багрим,
Уксук отам каби хали хам зотан,
Калкиниб-калкиниб турибди шахрим.

Биламан… сирни бой беришлик ёмон,
Углингга бу йулда бардошлар тила.
Баъзан топганимни ичиб куяман
Сирни бой бермасдан улфатлар ила.

Бирок эх, билмайман, гуёки зимдан,
Кимдир таъкиб этар мени беомон.
Кандайдир бир кимса балки хакимда
Хунук латифалар тукийди, ёлгон…

Она, куйланмаган бир куй истайман
Ва лекин алдогчи хислар олур жон.
Эхтимол, каламни бекор кистайман,
Нетайин, ростини айтгил, онажон.

Яшил дарахтзорни ечинтирар куз,
Пойимда бахорнинг алвидо уни.
Бепарво ёшликни илгамайди куз,
Кайлардан ахтарай, онажон, уни.

Билурман… йулимда гичирлар тошлар,
Заъфарон куз янглиг хаёлим такир.
Шахарнинг гавголи тинчини ташлаб,
Узок вакт ёнингга бормадим ахир.

Эшитдим, онажон, хафа эмишсан,
Кечир, ойлаб сенга ёзолмадим хат.
Гарчи мухаббатдан тилардим эхсон,
Ёруг кунларимга булгандим илхак.

Бахтсизликка ухшаб кетар бу холим,
Сенсиз бахтсизликка ухшайди кисмат,
Сенсиз ёришмасди менинг хаёлим,
Дунёнинг лакаби булурди хасрат.

ОНАМГА МАРСИЯЛАР

Бу кун курликмиди ё гафлатдими,
Нечун билмай колдим, ё офатдими,
Хак бизга атаган бир кулфатмиди,
Ох, сиздан айрилиб колдик, онажон!

Жонимда бир нима узилиб кетди,
Юрагим кон булиб эзилиб кетди,
Куз унгимда олам бузилиб кетди,
Ох, сиздан айрилиб колдик, онажон!

Жон олгани кепти Азроил, эвох…
Бизларни гамдан хеч этмабсиз огох?
Дардингиз тог экан, демабсиз бир ох,
Ох, сиздан айрилиб колдик, онажон!

Куз узсам, эгилиб келиб кошимга,
Кулдингиз кузимдан оккан ёшимга…
Куз очсам, топмадим яна каршимда,
Ох, сиздан айрилиб колдик, онажон!

Дод деб уйгонарман тунлари бирдан,
Жонимда бир зарра колмай сабрдан,
Ёнма-ён жой олгим келар кабрдан,
Ох, сиздан айрилиб колдик, онажон!
Нечун сузларингиз дурга битмадим,
Нечун бир опичиб хажга элтмадим.
Нечун сиздан олдин гурга ётмадим,

Ох, сиздан айрилиб колдик, онажон!
Туйми, аза — яхши-ёмон кунимда,
Ким туради энди менинг ёнимда?
Ким юпанч беради кийналганимда?
Ох, сиздан айрилиб колдик, онажон!

Ажалнинг дастидан корайди юзим,
Оллох, юрагимга Узинг бер тузим.
Жаннатингга куйгин онамни, Изим,
Жойингиз жаннатда булсин, онажон!

Сиз учиб кетдингиз кайси дунёга,
Нечун ерга колдим ёлКиз, онажон.
Сузларингиз истаб боксам самога,
Бутун олам жимжит сассиз, онажон.

Нега уз вактинда англай билмадим,
Армонли дунёда колдим, онажон.
Дардингизни пайкаб тинглай билмадим,
Согиниб инжиниб толдим, онажон.
Камида туксонга кирасиз девдим,
Оламда гуркираб юрасиз девдим,
Невара туйларин курасиз, девдим,
Мен кимга ишона колдим, онажон.
Ненга катъий-катъий суйлаб хакимлар,
Кучли дейишганди юрагингизни.
Девдимки гапирар уйлаб хакимлар,
Бакувват дегандим билагингизни.
Сиз бевакт учдингиз кай бир дунёга,
Сиз-ла кетган кушлар кайтди, онажон.
Сиз нечун колдингиз кай бир дунёда,
Оллох сунгги гапни айтди, онажон.
Оппок сочларингиз оппок ипаклар,
Бехи юзларингиз, киприкларингиз…
Ок румол, сажжода батис куйлаклар
Дафтарларда колган битикларингиз…
Кунгилларда накшин нафис табассум,
Ингичка ингичка сузлар угитлар…
Йигинларда барин эслашар хар зум,
Зотингиздан чиккан кизлар, йигитлар.
Сиз кетган ёклардан бизга хабар йук,
Аммо сиз бизларда яшайсиз хамон.
Сизнинг охиратдан менинг кунглим тук
Жойингиз жаннатда булгай, онажон.

«ОНАМГА ХАТ»ЛАРДАН

Онагинам, бедор бокиб юлдуз тула самоларга,
Согинчимни, саломимни сузламайман саболарга.
Тонг нурига беланганча юмганда хам тун кузини,
Мен бедорман, бедорликда дарс бергайман дарёларга.
Кучогингда бахтинг булиб тулсам деган гудагингман,
Кузларинг бир туйса дейман рангин-рангин жилоларга.
Багри сахро бир сен эмас, куча ялло бир мен эмас,
Оналарнинг насибаси — бардош бермок жафоларга.
гамим чекма, юрагини угирлатиб куймаса деб,
Мухаббат деб топинмасман мен дуч келган руёларга.
Келар хали дуоларининг ижобатга утажак кун,
Нукта булиб боргум албат куксингдаги нидоларга.
Саломини етказгайсан юзларига шамол пардоз,
Пахта гардин сурма килган барча нозик адоларга.
Бу нотугал кушик учун авф айлагин Машрабингни,
Согинчиму мухаббатим сигмас ахир хижоларга.

Иккинчи хат

Йулларимда кузлари турт
Кузлари турт онажон,
Дориломон кунларни кут,
Кунларни кут, онажон!
Заккумларинг пинхона ют,
Пинхона ют, онажон!
Нодустларни этма хушнуд,
Этма хушнуд, онажон!
Углинг бу кун толиби юрт,
Толиби юрт, онажон!
Корни хам тук, усти хам бут,
Усти хам бут, онажон!
Юрар гох худ, гохо бехуд,
Гохо бехуд онажон!
Лов-лов ёнар куксида ут,
Куксида ут, онажон!

Орзулари кукда бургут,
Кукда бургут, онажон.
Ушаларми, йукми ёхуд,
Йукми ёхуд, онажон!

Узбекистон мисли ёкут,
Мисли ёкут, онажон,
Нигохларга калайди ут,
Калайди ут, онажон!

Унга фидо жону вужуд,
Жону вужуд, онажон!
Йукса харом сен берган сут,
Сен берган сут, онажон!

Саф боради. Саф бехудуд,
Саф бехудуд, онажон!
Улуг сафда кулимдан тут,
Кулимдан тут, онажон!
Дийдоримдан узма умид,
Узма умид, онажон!
Армонларинг булар унут,
Булар унут, онажон!

Йулларимда кузлари турт,
Кузлари турт, онажон,
Дориломон кунларни кут,
Кунларни кут, онажон!

ОНАМ (Марсия)

Улди-кетди, эй вох, гамгузорим онам,
Кайтиб келмас энди беозорим онам.
Кайга урай энди бу хайрона бошимни,
Бизга туймай кетди зори-зорим онам.
Куз ёшларимда колган фоний хамрохим онам,
Тунлар уйкусиз кузим, тонгларда рохим онам.
Холи хароблар йиглар, мехрибоним онам,
Багри кабоблар йиглар, жону жахоним онам,
Бу гамларни бошига тушганлар билар бир кун,
Сиз йук, хувиллаб колди кенг хонадоним онам,
гамларим кимга сузлай Гамгузорим онам,
Охир дафтарга тукдим дилдаги зорим онам.
Кайлардасиз энди киблагохим онам,
Излаб тополмай колдим саждагохим онам,
Изларингиз ахтариб кабрингиз бошидаман,
Кояларни титратгай оху вохим онам,
Тонг келдим, окшом келдим тингламас зорим онам,
Сизсиз харидорим йук, кухна бозорим онам.
Хижрон эзар, сузлашга токат-имконим кани,
Суратим тирик факат, тандаги жоним кани.
Уйим тури буш колди, алласиз колди бешик,
Маслахатгуйим кани, тоза виждоним кани,
Кимлар кечирар энди килган гунохим онам,
Кокилганда суянчик, пушти панохим онам.
Улим шоху гадога тенг экан бу дунёда,
Онамни топарманми, жахон кезсам пиёда.
Онам улгани билан ер туймас-ку, одамлар,
Улимга улми борми бу вафосиз дунёда,
Найлайин олис кетди, олис даргохим онам,
Утарга куприклар йук, йулларда чохим онам.
Беш киз бешта шахарда дийдорингиз излайдур,
Гохи пинхон, гохида ошкора бузлайдур,
Учокда ёнса олов, ёзилса гар дастурхон
Сизнинг насибангиз бор, насибангиз излайдур
Набиралар сурашса, не дей, устозим онам,
Ох, чалинмай чанг босди дутору созим онам.
Ёлгиз угил, келин хам колдилар изтиробда,
Кекса отам гами чекар биздан зиёд хунобда,
Набиралар бувисиз, дастурхонлар дуосиз,
лам хам мотам ичра назаримда шу тобда.
Чунки оламда йуксиз бахтим-эъзозим онам,
Дардим ичимда колди янгрок овозим онам.
Сизни олиб кетган ул ажални хам ел олсин,
Сизга тор булган бундай оламни хам сел олсин.
Онасиз утган умр, умрмикин ёронлар,
Онасиз колган гариб, у кандай кунгил олсин,
Сиз йуксиз жахон хам йук, бахтим-тождорим онам,
Сиз йуксиз, карвон хам йук, улуг сардорим онам.
Сиз йуксиз, яна кулгай ям-яшил бахорлар хам,
Сиз йуксиз, яна отгай бу сулим сахарлар хам.
Э вох, кузим ёшидан сув ичиб унар гуллар
Куз ёшим селобига гарк булиб кабрлар хам,
Бир умр ошиккайман кутлуг даргохим онам,
Шеърларим билан хаёт яшар, оллохим онам.
Бир умрга яшайсиз шеърларимнинг сатрида,
Бир умрга яшайсиз гулларимнинг атрида,
Окшомлар ёксам чирок, нур ёйилса хонамга
Сиз яшайсиз тоза кон, юрагимнинг катида
Сиз илхомим, газалим ёруг осмоним онам,
Угил-кизга сузласам битмас достоним онам.

СЕНИ КУРГИМ КЕЛАР, ОНАЖОН

Шодликдан осмонга етганда бошим
Бир жойга тупланса дусту кариндошим.
Ё бошимга тушса бирор мусибат,
Ёки биров айтса отамга рахмат.
Учраб колса йулда таниш аёллар,
Дилдан тилга кучса маъсум хаёллар.
Деса: «Куринишда магрур булса хам,
Йук эди онангдай муштипар одам».
Сени кургим келар, онажон.
Ёр билан бог кезсам ойдин кечалар,
Кунглимда тугилса янги режалар.
Сирли куйлаб окса жигалар пастда,
Бахтимга юлдузлар бокса хавасда —
Шаббода силаса гулнинг юзини,
Тингламок истайман айтган сузини.
«Боламнинг буйини курай деб бир дам»,
Эхтимол гул булиб чиккансан ердан.
Шу сабаб согинч-ла богаман гулга.
Армон фарёд килар уксиган дилда,
Сени куз олдимга келтиролмай, гох!
Эслолмай юрагим уртанар ногох.
Кандай бахтиёрдир онаси борлар,
Улар етимлардай чекмас озорлар.
Узинг кетдинг менга бериб умрингни
Согиниб асрайман дилда мехрингни.
Сени кургим келар доим, онажон.

МОТАМСАРО ОНА

Качон кутаргайсиз хам бошингизни,
Маъюс кузингизда ёш тинар качон?
Калбингизда котган гам тошингизни
Качон иткитасиз, мунис Онажон!
Олтмиш йил бурунги уша кора хат
Каддингиз дол этмиш мангуга нахот!
Нахот алгов-далгов оловли дахшат
Хамон хаёл ичра кезади, хайхот!
Биламан, шум уруш — жирканч бу номни
Бизлар-да ёш эсак тортдик жафосин,
Тун буйи кутардик навбатда нонни,
Кахат хам йукчилик уруш балосин…
галаба садоси келди бу ёкка,
Ким кайтди, кайтмади жанг майдонидан,
Кай углон бош куйди узга тупрокка,
Фарёд эшитилди хар хонадонда…
Канча сувлар окди, ювилди гардлар,
Осуда осмон хам хаёт кучоги.
Нахот дилингиздан кетмади дардлар,
Айрилик азоби, фарзандлар доги.
Каддингизни ростланг, магрур, Онажон,
Ватан омонлиги — саодат хакки!
Дуога кул очиб айтинг, тинч замон
Йигитлар бор булсин, яшашга хакли.
Бугун утмиш ёди хотирдан учмас,
Хам шодлик, хам алам туйгусин туйдим.
Кечиринг, волидам, гулларни эмас,
Сизнинг пойингизга шу шеърни куйдим.

МАРМАРТОШ

«Улганимда кабримга куярмидинг мармартош».
Гохи она нолирди шух углидан койиниб.
Хушёр тортиб фарзанди бирдан чимиради кош:
«Куйинг, улманг, онажон, куриб кетсин мармартош».
Инсон хаётга мехмон, тошчалик эмас йулдош,
Она хам ёшин яшаб бу оламдан куз юмди.
Мисли калбдан куйди сел, аёлдай тукди кузёш,
Ёш тукди угил, аммо куёлмади мармартош.
Куёлмади мармартош, кайгуга бермай бардош,
Кабр бошида хар кун мармартошдай туради.
Гуллар билан бузлашар, сузлашар у эгиб бош:
«Жонимдан куяй сизга, онажоним, ёдгор тош».
Она кабри бошида гул оралаб юрар у,
Она кабри бошида мармартошдай турар у.

СЕВГИМ ВА ОНАМ

Факат мен уйгокман,
Кукда ой уйгок.
Сайёр
Хануз ёнар хонамда чирок…
Онам уйгок, кукда ой уйгок…
Уйимга ёр кузатди илк бор,
Кулим унга узатдим илк бор,
Илк бор деди: «Хайр, сурма сочим,
Навбахорим, хайр, калдиргочим».
Олам узра сочилди кундуз,
Куёш булди, гуё хар юлдуз.
Олов сочар куш ёнокларим,
Сузга кирмас кул-оёкларим…
Аргумчокда учади юрак,
Онам ахир уйда жонсарак…
Куш мисоли босардим кадам,
Пешвоз чикиб колди-ю онам…
Кузларимга тикди кузини,
… Айтолмади бирок, сузини…
— Кизим ухла, ором ол, деди,
Ширин тушлар билан кол, деди,
О, багри кенг бегубор онам,
Илк севгимдай улугвор онам!
Узим колдим хонамда якка,
Уйку кайда, уйку фалакда…
Онам ухлар, ёнмайди чирок
Мен уйгокман, кукда ой уйгок.

ОНАЖОНИМ

Онажоним,
Кузларингизда
Куннинг нафаслари бор эди,
Онажоним, юзларингизга
Ойнинг хаваслари бор эди.
Онажоним, сиз билан жахон
Бехигулдай ифорли эди.
Тунлар ойдин, кунлар шодмон,
Шабадалар дуторли эди.
Тушларимга кириб чикасиз
Сочларимни уриб чикасиз.
Фариштадай бошим узра гох
Оромимни куриб чикасиз.
Талпинаман, кучсайдим кани?
Согинчлардан кочсайдим кани?
Куз ёшларим гулга айланса,
Пойингизга сочсайдим кани?
Онажоним!
Жонажоним!

ОНА ДУОСИ

Углонни харбийга кузатаётиб…
Одам Ато химматидан сурадим,
Сени жоним пардасига урадим.
Тулпичадай йулга кирдинг сен качон, —
Камзулчангга жийда-бодом курадим.
Кизил гулдай тарзи булсин йигитнинг,
Билаклари гурзи булсин йигитнинг.
Каторинда нори булган халк улмас,
Юрт куриклаш фарзи булсин йигитнинг.
Ол булсин-а, ол булсин-а, ол булсин,
От танласанг — офтоб нури ёл булсин.
Тангрим сени панохинда асрасин,
Пешонангда борса-келар фол булсин.
Бошимдаги олмос жигам, омон кел,
Белимдаги кумуш тугам, омон кел.
Келгунингча канча тойлар от булар,
Буйларингга жон садагам, омон кел.
Суксур болам, сархадларда сергак тур,
Чорлок болам, денгизларда чаппар ур.
Каклик болам, тогликларда сайрон юр,
Кийик болам, кумликларда равон юр.
Тукайларда арслон каби ариллаб,
Дараларда бурон булгил гуриллаб.
Кайругига сир айтмайди кулонлар,
Коплон булгин, ёвинг кочсин зириллаб.
Сен ох десанг, киркта жоним чиккудай,
Тогларимни кора гурбат йиккудай.
Товонингга тикан кирса баногох,
Менга тегар замбаракнинг укидай.
Момо хаво химматидан сурайман,
Сени жоним пардасига урайман.
Аркдай булиб, остонангдан кириб кел,
Яратгандан хар кун шуни сурайман.
Мен дуогуй йулларингга карайман…

СЕН ОНАЛАР ДУОСИНИ ОЛ…

Бу дунёнинг хилкати аёл,
Маъно бирла хикмат аёл,
Одамзодга тилаги — икбол,
Курмай десанг умрингда завол,
Сен оналар дуосини ол.
Аёл жони киркта деган зот
Унинг бахтин айлагай барбод.
Бу кандайин кабохат, хайхот!
Курмай десанг умрингда завол
Сен оналар дуосини ол.
Гувох эрур замин-замонлар:
Аёлга бош эгмиш султонлар.
Каттик сузлар унга нодонлар,
Курмай десанг умрингда завол,
Сен оналар дуосини ол.
Кадам боссанг балки титрар ер,
Хайикадир балки сендан шер,
Битта сузга лекин, кулок бер,
Курмай десанг умрингда зввол,
Сен оналар дуосини ол.
Фаришта хам аёл сиймодир,
Бир жонига минг мехр жодир,
Уйу фикри вафо, хаёдир,
Курмай десанг умрингда завол,
Сен оналар дуосини ол.
Йигит булсанг, улимдан куркма,
Таъкиблардан, зулмдан куркма,
Бухтончилар тилидан куркма,
Курмай десанг умрингда зввол,
Сен оналар дуосини ол.
Аёл — она, мушфики зордир,
Аёл — сингил, вафоли ёрдир,
Вафодорга вафоси бордир,
Курмай десанг умрингда завол,
Сен оналар дуосини ол.

ОНА

Хассами тукиллар кенг коридорда
Сунг секин очилди хона эшиги.
Нуроний бир она кимнидир сураб
Турар остонада — комати эгик.
— Она! — деб отилди бир киз багрига,
Юзларин куйдирар оташ нафаси.
Она-бола чуммиш кувонч нахрига,
Кизлар тикилишар келиб хаваси…
Куксига босади фарзандин она,
Тушмиш пешонага оппок соч толи.
Хушбуй таратади саватда, ана,
Фаргонадан келган луччак шафтоли.
— Нега этмадингиз мени хабардор
Кутиб олардим-ку вокзалда узим.
— Йук, бунча ташвишнинг не кераги бор,
Ахир…
вактгинангни кизгандим, кизим…

ОНАЖОНИМ КОШИДА

Бир умр карздор эрурман онажоним кошида,
Давлатим, тогдай панохим, соябоним кошида.
Бойлигим хам толеим деб курсатурман изларин,
Узга бойлик на керак жону жахоним кошида?
Хулки хушлигу хаёдан бердилар менга сабок,
То абад таъзим этай рохи равоним кошида.
Не дея изхор этай шаънига ёник хисларим,
Жонажондай жонажонрок жонажоним кошида?
Дерлар, офтоб мехридан жон олур руйи замин,
Лекин, офтоб мехри надир мехрибоним кошида?
Мен волидам жонидаги жон эрурман, бегумон,
Садка булсин хонумоним, садка жоним кошида!

ТУРТЛИКЛАР

Оналарнинг оёги остидадир
Равзаи жаннату жинон боги.
Равза боги висолин истар эсанг
Бул онанинг оёгин туфроги.
* * *
Бошни фидо айла ато кошига,
Жисмни кил садка ано бошига.
Тун, кунингга айлагали нурпош
Бирисин ой айла, бирисин куёш.
Гафур Гулом

ОНА

Тугилган дамимни эслай олмайман,
Ташаккур дейилса арзигулик тонг.
Танам йургакланган, муштим тугилган,
Олтин рудасидай ишланмаган онг.
Хали бепардозман, олам жамолин
Кура олмасликка кузим хам ожиз.
Танглайим кутарган бибим бечора
Ким эди, билмайман улгандир, эсиз.
Биринчи тамшанган она сут кадрин
Асл угил булиб оклаш эътибор.
Теварак оламга зийнат саналур
Она юрт багрида куркам хар чинор.
Кирк йил хадегунча утиб хам кетди,
Углингни курсайдинг етук камолин.
Кутиб етишолмай бизга колдирган
Шунчалар мухайё олам жамолин.
Дунёдай алвон ранг дастурхон ёзиб,
Сенинг оилангда хаммамиз обод.
Кумуш узугингни бармокдан олиб,
Ушбу шеърим билан сени килдим ёд.
Худди юрак устида
Эркалаган кулинг бор.
Сочимни силаб куйган
Панжанг изи — йулинг бор.
Уфклардан кенг эдинг
Багрингга олган чоги.
Узлигимни танитган
Онагинам кучоги.
Мингга кириб улсам хам,
Кулокда куйма алланг.
Куёшга кушнимиз, деб
Курсатганинг минг-минг ранг.
Узинг, ахир, нимасан,
Коямисан, тогмисан?
Узинг ахир нимасан,
Жахонмисан, богмисан?
Рангмисан, куёшмисан,
Уаммасидан улугсан!
Етук-етук сузимни
Шаънингга айтгуликсан.
Хойнахой, бир китобсан,
Минглаб комусдан баланд.
Хойнахой офтобсан,
Мен эса сенга фарзанд.
Хамид ОЛИМЖОН

ЙИГИТЛАРНИ ФРОНТГА ЖУНАТИШ

Поезд тайёр жунамокка,
Вокзал тула йигитга:
Она бу кун узатади
Уз углини фронтга.
— Хайр углим, ок йул булсин,
Хайр, кузим кораси.
Билким, жангда билинади
Мард йигитнинг сараси.
Бола экан тиш чикардим,
Ёвларни тишласин, деб.
Тогдай огир билак бердим,
Душманни муштласин, деб.
Яна икки куз хам бердим,
Ёв келганда кургани.
Оёк бердим лозим келса
Ёв устига юргани.
Акл бердим, ёв босганда
Енгишга йул топсин, деб.
От хам бокдим, маврид келса
Жангга миниб чопсин, деб.
Мана бу кун буюк халкинг
Сени чакирди жангга:
Фашист деган бир аждахо
Ёв келибди Ватанга.
Отангнинг номини айтиб,
Болам, мард бул, жангга кир.
Душманни кув элимиздан,
Кетидан елдай югур.
Кукдан келса, килич билан
Оёгини киркиб ол;
Ёрдан чикса, кундог билан
Аблахнинг бошига сол.
Хамла килса гавдасини
Танк билан мажаглаб ут.
Кукка чикиб улим ёгдир,
Колсин бегур, бетобут.
Хужум чоги чекинма хеч,
Тулкини шер булиб бос.
Тирнок билан багрини йирт.
Кулингни дор килиб ос.
Агар жангда иш бермасанг,
Олмасанг ботир деб ном,
Душманни енгиб кайтмасанг
Берган сутларим харом.
Хайр, углим, ок йул булсин,
Хайр, кузим кораси.
Билким, жангда билинади
Мард йигитнинг сараси.
Йигит касамёд килади
Милтикни олиб кулга.
Паровоз хам кичкиради,
Поезд тушади йулга.
Она йулга тикилади:
— “Болам, йулинг булсин ок…”
Поезд куздан йуколгунча
Тикилади у узок.
Миртемир

СЕН ОНА…

Алишерга алла айтиб ухлатган
Сен — она.
Огушида Бобур камолга етган
Сен — она.
Торобийни огир жангга жунатган
Сен — она.
Оламни нурида мунаввар этган
Сен — она.
Йигласа, дунёни расо титратган
Сен — она.
Кулгиси саодат парвариш этган
Сен — она.
Дохийлар бешигин бедор тебратган
Сен — она.
Мехри бахорида элни яшнатган
Сен — она.
Ягона углингни жунатдинг жангга,
Бул бардам, она!
Онадай ошик йук она Ватанга,
Мухтарам она…

ОНАГИНАМ

Товонимга чакир тиканакдай ботувчи — гашлик,
Бедаво сизловикдай сизлатгувчи — гашлик.
Жигаримни киймалаб ахён-ахён,
Чучварага чеккувчи — гашлик.
Мени уйлаб нотавон ва нимжон,
гашимга теккувчи — гашлик.
Суякларимни сиркиратиб,
оч теватдай гажигучи,
Кузимга ёш тиркиратиб,
жигилдонимда аччик бузадай ачигувчи гашлик…
Дунёга кайта келишимга кузим етсайди,
Йигит ёшим тулмай туриб,
Айрилик зайлида кок ёгочдай куриб
Жон берган онамни куришимга
кузим етсайди,
Тиззасига бир нафас бош куйишимга
кузим етсайди,
Оналик мехрига убдон туйишимга
кузим етсайди,
Ок сутингни оклай, дейишимга
кузим етсайди,
Менда гашлик нетарди?
Янток утинидек,
Тамаки тутунидек,
Тонг пайтида таралган бадбахтлик тунидек —
Чексиз фазоларга таркаб кетарди!
Онагинам!
Одам булдимми менам?
Йигит ёшимгача бир челак сув келтириб
бермаган булсам,
Ё ташналигингда бир коса шарбат тулдириб
бермагам булсам,
Ё нон ёпишинг учун,
Хатто бир йула, бир кун
Сахродан утин оркалаб келмаган болангман…
Огзингдан суз чикмай, елмаган болангман…
Сенинг арзимас бир юмушингни адо этолмаганим,
Сенинг бир ишорангга юз умбалок ошиб кетолмаганим!
Сени жиндак хушвакт килгани,
Сени жиндак хушбахт килгани –
Тагсиз жарлардан утолмаганим,
Сени сунгги йулга узим кузатолмаганим —
Тогдай зил.
Абадиятдай чексиз армон булиб колди дилимда,
онагинам!
Одам булдимми менам?
Ха, одам санашар мени элимда,
Сенга килолмаган хизматим,
Сен деб чеколмаган захматим —
Жиндак зехним, жиндак шеърим, жиндак газалхонлигим
Оналик мехрига туймаган мехрим,
жиндак яхшилик ва ёмонлигим
Мени одам санаган элимга бахшида,
жафодийда онагинам!
Элга хизматим — сенга хизматим эмасми ахир,
Эл мени фарзандим демасми ахир!
Рози бул, одам саналай менам…
Дунёга кайтиб келурман,
Лекин бошка угил булиб…

ОНАГИНАМ

… Она багрин кумсаб утди гудаклик,
Такдир олиб кетмиш эди йирокка.
Гох уксуклик, гохи шухлик, тентакли,
Тагин бир ёз кайтиб келдим кишлокка.
Не курайин? Кетмон ётур занг босиб,
Сопи синик, караб булмас урокка.
Огил, четан, кудук боши чанг босиб,
Онам шурлик ухшар жонли курчокка.
Куз ёшини артиб румол учида,
Манглайимдан упиб, тутар сурокка.
Синглим кузи милт-милт, ховли бурчида,
Ховли ухшар хозир юз бир курокка.
«Куз ойдин!» деб олис-якин келишар:
«Келдинг чоги тагин турт кун кунокка?»
Вакт тигиз-да, булар кайдан билишар,
Бири уйга, бири чорлар овлокка.
«Тулпор тугри чорток томон чопармиш,
Сен хам ахир чопиб келгунг чортокка.
От айланиб, козигини топармиш,
Сен хам ахир топиб келгунг шу ёкка…»
Бири у дер, бири бу дер, хушвактлик,
Сакраб кетгум келар ухшаб тайлокка.
Яхши тилак, яхши орзу, хушбахтлик,
Майли борсам бориб келай яйлокка.
Вакт тигиз-ку, лекин анча тургим бор,
Тагин тушгум, кайдам, кандай сукмокка.
Онагинам куз олдида юргим бор.
Кетмам, тулкин итгитгандай киргокка.
Тонг отмайин урокни хам соплагум,
Кетмонни хам дуч килгайман кайрокка.
Лой киламан, лойга сомон коплагум,
Эрта билан дустлар келур шувокка.
Кайдан билсин не савдолик ёш бошим,
Она калби ухшар ойдир булокка.
Хаёлларда совиб колар сук ошим…
Онагинам утин калар учокка…
* * *
Онам! Сенинг иссик, азиз жонингни,
Заррадек чогимдан бошлаб биламан,
Узим хам зарра-ю, лекин конингни
Янгилаб жисмингдан узни узганман.
Сен гул жувон хали мендан бехабар,
Булутдай гудаклар тортди хавасинг,
Энди мен сен десам кайнок, муаттар
Ховрин хис киламан илик нафасинг…

ОНАМ БОКИ

Кечагина борлик эди мовий кор,
Севгидайин кун тафтидан эриди.
Эсда:
Биз ёш, кор бахордан сервикор,
Танимизда минг бир офтоб бор эди.
Хамма гузал:
Ёши утган онам хам
Хушбуй эди хиёл сулик гул мисол,
У билганни пари билмас бир олам,
Унга келиб ечиларди барча фол.
Нафасидан нафас олиб усдик биз:
Фарзандлару, гулу китоб хамрохи.
Гулдан жозиб эди бизнинг онамиз,
Бир жахон бахт багишларди нигохи…
Онам боги орзусимон турфа ранг,
Локайд, бачки безакларга эди ёт.
Бор мавжудот ракиби-ла килиб жанг
Устирди бог, угил ва киз — зурриёд.
Шу эрам бог замонанинг зайли-ла
Эл утгувчи равон йулга айланди.
Онам!
Сизнинг умр хаёт майли-ла
Менинг жисму жахонимга жойланди…
Неча аждод кечган богдан йул колди,
У йулларда Сизу мендан йукдир из!
Сизни Мену,
Мени Оналик олди,
Аёл зоти кетмас хаётдан изсиз…
Аскад МУХТОР

АЯЖОНИМИЗ

Титраб янграр эди уфклар тонгда,
Гузал куйлар эди аяжонимиз.
Булутлар тулганар эди осмонда,
Жажжи юракларда — хаяжонимиз.
Куйни кари картанг мукка тинглаган,
Бунда ожиз эди хар канака суз.
Уруш мураларди кулсиз енглардан,
Юпун хирмонлардан — бебарака куз.
Аям кукка кушдай интилар эди,
Этагидан ушлаб дийдирардик биз.
Яшил кузакларда мултиллар эди,
Чала колган куйдек болалигимиз.
Булутлар безовта эди осмонда,
Жажжи юракларда — хаяжонимиз.
Дадамизни эслаб шундай хар тонгда,
Мунгли куйлар эди аяжонимиз.
Куй булиб учмокни киларди орзу,
Дадамизни эслаб шундай хар тонгда.
Аммо, канотларин ёзолмасди у,
Чунки биз бор эдик канот остида.

ОНА

(Фарзандларимнинг мархума оналари
хакидаги сузлари)
Она, тарк этдингиз ёруг оламни,
Билдик, айриликдек дарду аламни,
Фил хам кутаролмас бундайин гамни,
Ховлимиз сахнида,учок бошида
Гуёки онажон, изингиз колди…
Сиз окилу доно эрдингиз, она,
Диёнат измида юрдингиз, она,
Ортимдан колинглар, дердингиз она,
Айтганингиз келди, фарёдлар чекиб,
Ортингиздан учта кизингиз колди.
Бошимиз силарди кулингиз мудом,
Дуоларда эди тилингиз мудом,
Юмуш эди унгу сулингиз мудом.
Мунглиг кизларингиз кулокларида
Жонбахшу пурмаъно сузингиз колди.
Сизсиз гариб булиб куринур дунё,
Канийди бу кунлар булса бир руё,
Дунёда йук экан онадай сиймо
Кузимиз олдида фариштасурат
Офтобдайин иссик юзингиз колди.
Гарчи охимиздан чикса-да тутун,
Уксиниб кузёшлар туксак-да беун,
Бизларнинг онажон, жисмимиз бутун,
Бизга хаёт ила идрок бергансиз,
Жисмимизда берган тузингиз колди.
Бизлар учун доим хаётсиз, она,
Парвоз этар булсак канотсиз, она,
Биз учун кушигу баётсиз, она,
Гуё нигохингиз бизларда доим,
Кузимиз олдида кузингиз колди…
Ховлимиз сахнида изингиз колди!
Тулан НИЗОМ

ШЕЪР АЙТГИМ КЕЛЯПТИ, ОНАЖОН

Рост гап, факат сигинаман Онамга,
Онам берган муъжизакор оламга,
Олам берган бу мукаддас каламга…
Онам утиб кетди ёруг оламдан,
Мен ушлаган бу мукаддас каламдан —
Элга сузлаётир бархаёт Онам.

ОНАМ РУХИ

Онам улган. Булди неча йил,
Хаётимнинг шами-ку сунган.
Чидаб келдим, охким, сагир дил,
Хижрон гами юракда тулган.
Мозорига бораман гохи,
Тиз чукаман, тиззамда титрок.
Эшитмас у углининг охин,
Орамизда сунгги йук киргок.
Пойига ок гуллар куяман,
Кунглим кутарилар тоглардай.
О, мехрига качон туяман,
Онам эди тукин боглардай…
Пешонамни силаган у кул,
Тирикманки чикмас эсимдан.
Мен онамсиз босдим канча йул,
Болаларим келар изимдан.
Тонгларимни ёритур у Нур,
Мен-ла яшар ушал улуг Рух.
Онажоним, минг бора шукур,
Менинг бахтим, Сиз буюк шукух…
Онам утган. Булди неча йил,
Хаётимнинг шами-ку сунган.
Уни кумсар етим шоир дил,
Хижрон дарди кунгилда тунган.

ОНАМ СУРАТИ

Бугун яна термуламан, Онажон,
Сен томонга интиламан, Онажон,
Айтгил, энди нима киламан, Онажон.
Не утганин мен биламан, Онажон,
Садо чикмас, согинаман, сурат жим.
Шоир булдим хасратингни айтгани,
Армонингни мен боламга битгани,
Вактим етмас ухлагани, ётгани,
Опам келар йиглаб-йиглаб кетгани,
Сикиламан, укинаман, сурат жим.
Зиёратга бордим кеча кабрингга,
Зор йигладим, киролмадим багрингга,
Рахминг сира келмасми сагирингга,
Биласан-ку тайёр эдим амрингга,
Ёлбораман, утинаман, сурат жим.
Мехнат билан элда топдим эътибор,
Бунёд, Озод — углим ва турт кизим бор,
Мен яшайман изларингга интизор,
Согинганда Узбекистонда менга тор,
Юрак босиб, ютинаман, сурат жим.
Куз ёшим — сув, бог унар чаман-чаман,
Ок сутинг, деб илхомимни ичаман,
Сен — Туркистон, Она-ер, Она Ватан,
Узингдадир, узинг берган жону тан,
Бош куяман, сигинаман, сурат жим.

ТУШИМГА КИРДИ ОНАМ

Тушимга кирди онам:
Хассасига таяниб —
Остонада турибди.
Сочлари оппок, тол-тол,
Ва бокади жовдираб —
Бир хавотир курибди.
Кийган либоси гариб,
Индолмайман, забон йук
Тилим какшаб, курибди.
Кулингни оч, дер шу дам,
Куйнигимга яширдим —
Билмам, недур берибди.
Сунгра, алкади роса,
Яна бир разм солсам —
Ховлимизда юрибди.
Чучиб турдим, болиш нам
Кузларимда аччик ёш —
Юрак бежо урибди.
Кабрига бордим тонгда,
Атиргулга сув куйдим —
Битта шохи курибди.
Кечиринг, деб ёлбориб,
Саганага тикилсам:
Мангулик уй сурибди.
Тулан НИЗОМ

ШЕЪР АЙТГИМ КЕЛЯПТИ, ОНАЖОН

Каро тун таркалур, нур якин,
Жисмимни куйдирар бир чакин,
Согинчдан юрагим зур окин,
Ларзага келтириб кук токин —
Шеър айтгим келяпти, онажон!
Суратинг хеч кузимдан кетмас,
Дод десам-да овозим етмас,
Ер-ку бориб хабарим айтмас,
Дардим битмас, шеърларим битмас,
Шеър айтгим келяпти, Онажон!
Мозорингга утказдим бир гул,
Эртаю кеч йиглаб турар ул,
Бош кутаргил, унга караб кул,
Шохларига кунсайди булбул,
Шеър айтгим келяпти, Онажон!
Колдим баъзан гам ичра нолон,
Шунчалар хам тормикан жахон,
Кунгил огрир, жигарим хам кон,
Садо килмас ер билан осмон,
Шеър айтгим келяпти, Онажон!
Отам утди курмай рушнолик,
Ундан мерос — дустлик, ошнолик,
Отасизлик — аччик ташналик,
Ота булиб йулга бошладинг,
Шеър айтгим келяпти, Онажон!
Бола эдим, кетмонни олиб,
Далаларга чикдим йул солиб,
Кечда кайтдим чарчаб ва толиб,
Сунг ром этди, шеър экан голиб!
Шеър айтгим келяпти, Онажон!
Навоий тушимга кирди неча кур,
Бобур куз олдимда тик, магрур.
Машраб деди: юр, мен билан юр,
Кулларимдан тутди Миртемир,
Шеър айтгим келяпти, Онажон!
Куп шахарлар кездим сарсари,
Андижоним эмасди бари,
Фаргона хам юртлар сарвари,
Деган эдинг менга илгари,
Шеър айтгим келяпти, Онажон!
Келин курсам, деб айтган эдинг,
Набиралар гамин хам единг,
Бош углимни, бу Бунёд дединг,
Кичкинасан бу Озод дединг,
Шеър айтгим келяпти, Онажон!
Сенга ухшаш одам бормикан,
Она каби хамдам бормикан,
Она номли зур гам бормикан,
Онасиз хам олам бормикан,
Шеър айтгим келяпти, Онажон!
Сенсан мададкорим, Сен — кучим,
Эзгуликка тулган бор ичим,
Хеч кимга йук хасадим, учим,
Шеърга битмок фарзандлик бурчим,
Шеър айтгим келяпти, Онажон!

ОНАМ-А

Сендан узга мехрибонни курмадим,
Сенсиз ёруг бу жахонни курмадим,
Сендан буюк ор-виждонни курмадим,
Сенсиз тукис ер-осмонни курмадим,
Бугун яна ёдга тушган онам-а.
Куришамиз, болам, киёматда деб,
Йиглайверма, бутам, надоматда деб,
Сен яккасан, яша диёнатда деб,
Умринг утказ халол, ибодатда деб,
Билдирмасдан мендан кочган онам-а.
Улушинг бор, дастурхонда, узинг йук,
Куз олдимда суратинг бор, сузинг йук.
Кузларимга караб турган кузинг йук,
Йигламаган углинг хамда кизинг йук,
Рузгоримда шамдай учган онам-а.
Эртаю кеч угитларинг тилимда,
Хасратларинг кузимдаги селимда,
Купга килган оналигинг эдимда;
Сен боглатган шохи белбог белим-да,
Келмасликка кушдай учган онам-а.
Сендан колган уйни обод айладим,
Сутинг хакки, рухингни шод айладим,
Хариб эдим, узни кушод айладим —
Ёлгизингни Бунёд, Озод айладим,
Юртга учта угил кушган онам-а.
Курганингда булар эди — шу алам!
Дунё иши шундог экан, бири кам.
Шу боисдан йиглаб утар эл-олам,
Армонларинг мана мен тутган калам —
Шоир булиб кайнаб жушган онам-а…
Яйратгансан пири имоним булиб,
Каратгансан табиб инсоним булиб.
Яйратгансан богу бустоним булиб,
Сайратгансан улуг Туронни булиб,
Узбекистон каби кучган онам-а…
Толиб ЙУЛДОШ

ОНА

Она! Сенинг куёшдайин
Умринг бор тинч хаётда.
Мехринг яшар хар бир калбда,
Хар дилда, мангу ёдда.
Хар эшикда сенинг алланг —
Сенинг угил-кизинг бор.
Сен тарихлар ижодчиси,
Асло учмас изинг бор.
Гудакларга куксинг очик,
Уз номинг-ла онасан!
Бахтинг кулиб хур Ватанда
Довруг топдинг яна сен.
Пахтазорда сенинг ялланг,
Дастгохларда овозинг,
Ой расмини олиб тушди
Фан йулида парвозинг.
“Она” десам, ойнадек
Чехранг менга намоён.
Ёнбошимда тургандайсан
Соям каби ёнма-ён.
“Болам” дейсан, хавас билан
Буй-бастимдан ургилиб.
Ювиб-тараб, нур кийдириб,
Севиб парвона булиб.
Сен бир бахор, богларингда
Усар фарзанд — нихолинг.
Бизлар — сенинг келажагинг,
Бизлар — сенинг икболинг.
Ориф ОДИЛХОНОВ

ОНА МЕХРИ

Курдим, она, юзингиз куз очиб тонг махалда,
Мехрингиз дилга чиздим офтоб мисол халда.
Мехр куёшингиздан булди дилим мунаввар,
Ширин сузларингиздек ширинлик йук асалда.
Бу оламни танитган багри олам узингиз,
Онасиз асли олам яралмасди азалда.
Бахти кулган диёр багрида завкка тулиб,
Мехрингиз куйлар Ориф кушик килиб газалда.
Нормурод НАРЗУЛЛЕВ

АЗИЗ ОНАЖОН

Кунгил гул богида асрайман сизни,
Кузим карогида асрайман сизни,
Калбим ардогида асрайман сизни,
Богбоним, посбоним, азиз онажон!
Калбим наволари кушик, соз булгай,
Бахор чечаклари поёндоз булгай,
Умид, орзуларим сарафроз булгай,
Юлдузим, осмоним, азиз онажон!
Сиз билан куркамдир йиллар, фасллар,
Калбу куксингиздан карздор насллар,
Шу боис бош эгиб, ардоглаб сийлар,
Имоним, виждоним, азиз онажон!
Сиз бедор, дунё тинч, эл обод булгай,
Дарду андухлардан дил озод булгай,
Хонадон серфайзу кунгил шод булгай,
Куёшли жахоним, азиз онажон!
Сиз борсиз, жахонни кучар кулочим,
Юксак парвозларда синалар лочин,
Канийди оклолсам фарзандлик бурчим,
Кушигим, достоним, азиз онажон!
Нормурод НАРЗУЛЛАЕВ

ОНАЖОНИМ КИРДИ ТУШИМГА

Сарвар Берди кизига
Согинибди чоги бепарво углин,
Безовта килибман тушларида хам.
Энтикиб, сув сепиб, кутармиш йулим,
Кузлари нигорон, мунис волидам.
Мени деб тушагин янгилаганмиш,
Илитганмиш сув хам кул ювиш учун.
Даврада ош тула янги лаганмиш,
Гулдор пиёлада чой тутмиш мамнун.
Каршимда турармиш катта чорраха,
Коп-кора булутни бошимдан кувиб —
Тилармишлар менга ок йул — фотиха,
Упиб пешонамдан, эркалаб суюб…
Тушимнинг таъбирин нимага йуяй,
Асл хакикатни билан оналар!
Шеъримга шу жойда мен нукта куяй,
Очик эътирофни калбим тан олар!
Хаётда нималар булмайди содир,
Номатлуб юмушлар тегар Кашимга…
Шунда таскин бериб, хар ишга кодир,
Мададкор онамлар кирар тушимга.
Ташвишлари камдай хушларида хам,
Оббо, тинч куймадим тушларида хам.

Омон МУХТОР

Ранжимагин, она, углингдан,
Унинг купдир наздингда айби.
Сен яшаган кулбага баъзан —
Куниб утар йуловчи каби
Ранжимагин, она, углингдан,
Унинг купдир наздингда айби.
У сен билан сузлашар баъзан —
Жахл аралаш, дилхун, асабий.
Ранжимагин, она, углингдан
Унинг купдир наздингда айби.
Узи мехр курсатмай, баъзан —
Сендан мехр унинг талаби.
Ранжимагин, она, углингдан,
Унинг купдир наздингда айби.
Сен яшаган кулбага баъзан —
Куниб утар йуловчи каби…
Тилак ЖУРА

ОНА НИЯТИ

От чоптириб чикдинг уйингдан,
От чоптириб кайтгин, илохим!
Кулингдаги жиловинг каби
Эркинг булсин узингда доим.
Майли, мени уйлама, болам,
Топганингни сарф кил узингга.
Лек бировга булмагин карам,
Нам тегмасин сира тизингга.
Улгайтирдим полвоним дея,
Толикканда дармоним дея.
Шамол каби елиб борасан,
Олисдаги осмоним дея.
Осмонингни олиб кайт, болам,
Колиб кетма осмон васлида.
Отанг курган бу кичик хужра
Осмондан хам кенгдир, аслида.
От чоптириб чикдинг уйингдан,
От чоптириб кайтгин, илохим!
Кулингдаги жиловинг каби
Эркинг булсин узингда доим.
Хайдар САМАРКАНДИЙ

ОНАЖОН

Онажон, номинг дилимда —
жисм аро танхо уша,
Шафкатинг битмас хазина —
менга минг тилло уша,
Хар нафас мехринг булоги,
тошса бир дунё уша,
Куз очиб курдим узингни,
менга бир дунё уша.
Онажон, каъбам узинг,
сенсиз жахонни на килай,
Танда мехринг ёнмаса
бехуда жонни на килай?
Тарк этиб орому сабринг —
менга бахт бердинг мудом,
Хам жигарпорам дея,
чекдинг аламлар субху шом.
Тоза калбинг булди канча —
канча кайгуларга жом,
Сендан ургандим буюк
имло била ширин калом,
Онажон, каъбам узинг,
сенсиз жахонни на килай,
Этмаса номингни ёд —
уткир забонни на килай?!
Мехрибон, мушфик, мураббий,
бунча беозорсан.
Жонажон, мунис, азизам,
шодлигимга ёрсан.
Хаста булсам, жонга дармон,
хар сахар бедорсан.
Гар йирок кетсам туну кун
изларимга зорсан,
Онажон, углинг деди:
сенсиз жахонни на килай?
Булмасанг бошимда сен,
бу ошённи на килай?!
Жонибек КУВНОК

ОНА
Ассалом, мехру мухаббат мулкига султон она,
Тожу тахтингнинг бисоти шафкату эхсон она.
Ногахон фарзанд томон эсса агар нохуш шамол,
Айлагайсан кукрагингни тог каби калкон, она.
Ок сутинг бирлан килурсан сен жахонга жон ато,
Мушкули дунё булур амринг билан эсон, она.
Кузларингда курганимда гохида хасратли ёш,
Куз ёшидан ер юзи гуё булур уммон, она.
Солса хар ким гар дилингнинг торига мунгли наво,
Булса хам олим, булолмас хеч качон инсон, она.
Мижжа кокмай алла айтиб чикканинг-чун бир кеча
Бир умр хизматда булсам колмагай армон, она.
Мукаррама МУРОДОВА

ОНА КУЙНИДА
Сен онанг куйнида яшайсан хушбахт…
Хаёт ташвишлари хали бегона.
«Кукдаги ой керак» десанг булар тахт,
Дам утмай, юлдузни кумсайсан яна.
Сен эмас, узим хам шундай эдим, рост
Учирма булишдан илгари, укам.
Мудраган кузларим очилди бир оз,
Олисда мустакил яшаб турган дам.
Рузгорга бир дона нарса киргунча
Неча вакт кувватинг тугилар экан.
Мургагинг бешикдан йулга тургунча
Соглигинг чок-чокдан сукилар экан.
Баъзида паридек куринган зотнинг
Нуксони куриниб коларкан аён.
Сен равон деб билган хаёт йулида
Кокинсанг, алами буларкан ёмон.
Ушанда тугилиб усган остона
Узига чорлагай — яккаш панох, тахт.
Хозирча бу уйлар сенга бегона,
Сен онанг куйнида яшайсан хушбахт.
Жамол КАМОЛ

САККИЗЛИКЛАР
Онам учун аввал армон эдим мен,
Сунгра мен талпиндим кучокларида.
Кузидан ёш булиб куйилдим кейин,
Ва аста эридим дудогларида…
Орзу оташида, иссик кучокда
Етишган, эй шеърим, эй жонон угил,
Шу буюк дунёдан куз юмар чогда
Менинг кипригимдан нур булиб куйил…
* * *
Дустим, тунда туриб, уфкларга бок,
Нур тошар гохи шух, гохи асабий.
Оналар ухламас, оналар уйгок,
Бедорликнинг буюк тангриси каби.
Муаззам заминни ой нури эмас,
Шу кузлар зиёси чулгамиш бутун.
О, агар оналар куз юмса бирпас,
Жахон копкасига ёприлади тун…
Гулом ШОМУРОД

ОНА МЕХРИ
Уч кундирки, хаво хумрайган,
Уч кундирки, йилт этмас куёш.
Шунданми, ё калби муз котган —
На жилмаяр, На кузида ёш.
Бирдан булди узгариш,
Охо, Лабда кулгу, кузда жоласи.
Унинг учун ёришди само,
Куёш булиб келди боласи!

КУМСАШ
Онамга
Бола эдим хали у пайтда,
Бурчим адо килолмадим мен.
Ётганингда совук тушакда,
Холинг сураб билолмадим мен.
Эсимда,
Бир кампир ундади,
Лабларингга мен томиздим сув.
Мажолсиз кул бошим силади,
Кузларингдан ёш тукилди дув…
Кейин сени олиб кетдилар,
Мен оркангда колиб бузладим.
Шундан кейин ноёб чехрангни,
Мехрибоним, канча изладим.
Куп изладим,
Топмадим, эвох!
Сен дунёда билсам, ягона
Осмон гувох
Замин хам гувох —
Ухшамайсан хеч кимга она.
Носир МУХАММАД

ОНАМ ХУЗУРИДА
Яна куз олдимда таниш манзиллар,
Болалигим кечган кирлар, дала, бог…
Настарин нафасли хаттоки еллар,
Нахот бу узингсан, азиз Яккабог?!
Пойимда неча бир сафарлар тафти,
Кузларимда учмай ёник хаяжон,
Бездириб шахарда хаётнинг забти
Багрингизга кайтиб келдим, онажон.
Яна болаликка кайтаман бугун,
Кияман покликнинг содда либосин.
Ечилар юракдан бор дарду тугун,
Унутиб катталар макру риёсин.
Синфдош журалар келар бирма-бир,
Сийрак сафларига богаман хомуш.
Хотиралар ногох айлару асир,
Огушига чорлар оромбахш бир туш…
Юлдузларга тула осмонга бокиб,
Ширин хаёлларга булардим ошно.
Кизилдарё пастда ётарди окиб,
Чигирткалар саси — сехрли наво.
Тонгдан куйманарди ховлида отам —
Катта хонадоннинг толмас саврари.
Ун бола юкидан эгилган онам
Нон ёпар, захматда котган куллари.
Сунгра нонуштага ёзар дастурхон,
Атрофга таралар ширчойнинг хиди.
Кун буйи ховлидан аримас мехмон,
Дарвозалар асло ёпилмас эди…
Яна кайтиб келдим, эй, азиз маъво,
Юзу кузларимда йиллар губори.
Сендан бошланганди мен учун дунё,
Хаётимнинг эса тенгсиз бахори.
Хали учмагандир изларим балким,
Кадим Урта кишлок тупрокларида.
Нахот колиб кетди шух болалигим
Тошкин Кизилдарё киргокларида.
Баъзан юрагимга санчилганда гам,
Хотиралар ичра излайман панох.
Машиналар тула кучаларда хам
Дарё шовкинини туйгандайман гох.
Олис болаликдан таниш бу садо
Рухимда уйготар безовта тугён.
Ва лекин билмасман дарёмикан, ё
Гувраниб окарми шиддаткор замон.
Тошпулат АХМАД

ОНАЖОНИМ — ГАВХАРИ ЖОНИМ
(Шу номдаги туркумдан)
Мен дунёга келган кунданок,
Йулларимга булдингиз чирок.
Улгайсин деб чекдингиз фирок,
Онажоним — жону жахоним,
Дуогуйим — чин мехрибоним.
Йикилганда суянч эдингиз,
Коя каби таянч эдингиз,
Нур эдингиз, кувонч эдингиз,
Онажоним — доно сарбоним,
Дуолари тилло карвоним.
Кадрингизни гохо билмадим,
Кулингизга хасса булмадим,
Кулбангизга васса булмадим,
Онажоним — гавхари жоним,
Дуогуйим — ширин забоним.
Узок кетсам йулимга караб,
Ултиргансиз зор-зор мултираб,
Мен гул эса юрганман «яйраб»,
Онажоним — чашми гирёним,
Нигохбоним — сарвари жоним.
Айтинг, Сизни кайлардан топай
Калишингиз гардларин упай,
Кабрингизга куз ёшим сепай,
Онажоним — тоза виждоним,
Томиримда оккан пок коним.
Улим-ку хак, хамма утади,
Лекин она колса, нетади?
Нахотки ер туймай кетади?
Онажоним — кузда мужгоним,
Мунисгинам, обруйим, шоним.
Юлдузларга бокиб сузлайман,
Изларингиз бедор излайман,
Топиб бер деб елга бузлайман,
Онажоним — гули райхоним,
Дуогуйим, рухи равоним.
Сиз багримда ботмас офтобим,
Тунларимда сунмас мохтобим,
Дунёларга бермас китобим,
Онажоним — гавхари жоним,
Дуогуйим — нури Иймоним…

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …