Главные новости
Главная / Маданият / Онажоним учун тухфа Шери
<

Онажоним учун тухфа Шери

Бошларида румол тушмаган,
Кунглимизни бирдек хушлаган.
Иймонини махкам ушлаган,
Онажоним, онажонимсиз.

Ёшлик килиб ранжитган эдим,
Катта булиб колганман дердим.
Каритибман эътибор бердим,
Кечиргувчи онажонимсиз.

Эринмасдан мехрини тутган,
Гох пайти аламлар ютган.
Ухламасдан йулими кутган,
Киёси йук онажонимсиз.

aziza-2

Ташвишларга куяман гохи,
Дунёлардан туяман гохи.
Далда булган ана шу чоги,
Мехрибоним онажонимсиз.

Бирор бора ковок солмаган,
Бойлик учун куйиб ёнмаган,
Оналикдан асло тонмаган,
Калби дарё онажонимсиз.

Хол сурашга ярайман бирров,
Дуо килиб коласиз дарров,
Сочингизга кунса хам киров,
Латофатли онажонимсиз.

Ширинсузим етади сизга,
Жон бергансиз угилу кизга.
Керагингиз бор хали бизга
Ухшаши йук онажонимсиз.

Отам сузин икки килмаган,
Ханузгача ишдан тинмаган,
Уйку нима хали билмаган,
Бабехойим онажонимсиз

Содда онам, бенуксон онам,
Деб юради хамиша болам,
Она билан тирик бу олам,
Омон булсин онажонимиз

Омон сакла онамни Аллох,
Узинг бергин хар неда панох,
Айирмагин бизларни эй вох,
Кулиб юрсин онажонимиз.

Равон булсин хамиша йули,
Заррин булсин хажларда туни,
Азални хам дуода кули,
Яшолмайман онажонимсиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерхо

Дуст хакида тожикча шеър Бархез, то нихем сари худ ба пои дуст, Чонро фидо кунем, …