Главная / Жахон / Оммавий намойишлар йили. Янги «араб бахори» ва Эроннинг хавотири
<

Оммавий намойишлар йили. Янги «араб бахори» ва Эроннинг хавотири

2019 йил – бутун жахонда оммавий намойишлар йили булмокда. Айникса араб дунёсини норозилик намойишлари тулкинлари камраб олди. Ливандаги халк норозилиги мисли курилмаган даражада деб бахоланмокда, Ирокда юзлаб намойишчилар шафкатсизлик билан улдирилган булсада янада купрок одамлар кучаларга чикишмокда, Мисрда, Жазоирда ва Суданда хам бир неча ойдан буён намойишлар тингани йук. Минтакада нималар булмокда ва минтаканинг асосий давлатларидан бири, аввалги намойишлар бостирилишида мухим роль бажарган Эрон бу вокеаларга кандай муносабатда?

Ирокда хам, Ливанда хам намойишларнинг яккол етакчилари йук, асосан ёшлар, кизлар ва талабалар кучаларга чикмокда. Улар ижтимоий тармоклар оркали бирлашиб, акцияларни ташкиллаштиришмокда ва бир-бирига ёрдам беришмокда. Улар коррупция ва ишсизликдан норозилик билдириб, хукуматдаги лавозимлар хизматларга караб эмас, кайси диний гурухга мансублигига караб таксимланган тизимни айблашмокда.

«Ирокдан Байрутга кадар – битта инкилоб, у улмайди», – деган шиорлар янграмокда Байрут кучаларида.

Хамма кучага чикмокда

Ливанда бундай бирлашиш 1990 йилдаги урушдан бери кузатилмаганди

Ливанда куп йиллардан бери, фукаролик уруши давридан бери илк марта намойишлар булиб утмокда. Колаверса, бу сафарги намойишлар конфессия тафовутларини четлаб утмокда: шиалар, суннийлар, христианлар, друзлар кучаларга чикди – норозилик барчани бирлаштирди. Биринчи марта ливанликлар бир миллат булиб бирлашишди.

Ирокда эса асосан шиалар намойиш уюштирмокда. Аммо бу дегани мавжуд вазият бошкаларни кониктиряпти, дегани эмас. Би-би-си эксперти, Вашингтон институтининг Якин Шарк буйича тадкикотчиси Ханин Гаддарнинг фикрича, суннийлар узларини утмишда булгани каби радикал диндорлар билан алокада айблашларидан чучишмокда. 2013 йилда ИШИД экстремистлари минтакада мустахкамланиб олиш учун намойишчиларнинг чикишларидан фойдаланишганди. Эндиликда норози суннийлар намойишларни куллаб-кувватлашса-да, оммавий харакатларга кушилишмаяпти.

Нималар булмокда?

Хар бир араб давлати узича бахтли, аммо уларнинг бахтсизликлари ухшаш: нотенглик, кашшоклик, ёшларнинг турмушидаги бехаловатлик (ахолининг 60 фоизи – 30 ёшдан кичик булганлар), мисли курилмаган коррупция, ресурслар ва бойликларнинг адолатсиз таксимланишида элитанинг айбланиши.

Мамлакатда келажагини кура олмаётганлар араб шахарларида кучаларга чикди.
Суратда – Багдоддаги Тахрир майдони

Азалдан амалда булиб келган хукумат ва халк уртасидаги очик келишув – содиклик эвазига баркарорлик ва фаровонлик – энди йуколди, хукуматдагилар берилган ваъдаларни бажармаяпти ва ахолининг биринчи навбатдаги эхтиёжларини хам кондира олмаяпти, халк эса улим хавф солиб турса-да норозилигини намойиш этишдан кайтмаяпти.

«Араб бахори» болалари

Тарихга «араб бахори» номи билан кирган вокеалардан саккиз йилдан ортик вакт утиб «хатолар устида ишланган» ва янги норозилик тулкинига тайёрланган янги авлод етишиб чикди. Айрим экспертлар фикрича эса, «араб бахори» аслида тугамаганди.

Карнеги марказининг Якин Шарк булими директори Маха Яхё янги намойишчиларни «араб бахори болалари» деб атади. Араб дунёсидаги ахолининг 60 фоизидан ортик кисми – 30 ёшдан кичик ёшлар ва айнан улар намойишларнинг асосий таянчи булмокда.

Ливанда хам, Ирок кучаларида хам асосан ёшлар кучага чикди.
«Биз дарсларни утказиб юборяпмиз, сизларга дарс утиш учун», – деб ёзилган Байрутдаги киз кутарган плакатда.

«Биз хозир араб дунёсида гувох булиб турган вокеалар 2011 йилги «араб бахори»нинг давомидир. Куркув деворини синдирган одамлар бирлашишди», дейди Chatham House вакили Лина Хатиб.

2011 йилги намойишлар кунгилсизликлар билан якунланганди. Айрим давлатларда намойишлар режимнинг кон тукиб алмашиниши ва конли урушларга олиб келган, бошка давлатларда намойишлар аксилинкилобларга айланиб, бир диктатор урнига бошкаси келганди. Факатгина Тунисда «араб бахори»нинг «илк калдиргочлари» демократик сайловлар утказилишига эришганди.

Эски тизимларнинг парчаланиши

Ишсизлик, хатто нисбатан демократик саналган Ливан ва Ирокда хам хукумат алмашмаслиги, Эроннинг ички сиёсатга таъсири – икки мамлакатдаги намойишчилар хам статус-квога (мавжуд вазият сакланиб колиши) рози булишдан чарчаган ва узгаришлар исташмокда.

Одамлар шу вактга кадар амал килиб келган, 90-йиллар охирида Ливандаги фукаролик урушидан кейин, Ирокда 2003 йили Саддам Хусайннинг агдарилишидан кейин урнатилган, хокимиятни таксимлашнинг конфессия тизимини кайта куриб чикишни талаб килишмокда.

Ушандан буён, анъаналарга кура Ирокда президент лавозимини курдлар вакили, бош вазир лавозимини шиалар вакили, парламент спикери лавозимини эса суннийлар вакили эгаллаб келади. Ливанда президент мароний христианларидан, бош вазир – суннийлардан, парламент спикери эса – шиалардан сайланади.

Байрутдаги намойишлар кувнок утмокда: одамлар кучада уйланяпти, диджей мусика куймокда, барча бахтиёр

Намойишчилар хокимиятнинг бу тахлит таксимланишида динлараро ракобат ва коррупция илдизларини куришмокда. Айрим экспертлар бу тизимнинг ижобий томонлари куплигини хисобга олиб, уни буткул йук килишдан кура уни ислох килишни таклиф килишмокда.

Хозирда баъзи намойишчилар Ливандаги сайлов тизимини узгартиришни ва квоталарни бекор килишни талаб килишмокда, хозирда муайян этник конфессия жамоалари учун парламент ва хукуматда аник белгиланган уринлар кафолатланган. Расмийлар бу гояга карши.

«Эрон, бу ердан кет»

Шунингдек фарклар хам бор – шу вактгача Байрут ва Ливаннинг бошка шахарларида намойишлар тинч утаётган булса, Ирокда аввалбошдан намойишлар конга ботирилди, кучаларга чиккан одамлар номаълум мерганлар томонидан укка тутилди ва юздан ортик киши халок булди. Намойишларнинг бу кадар кескин бостирилишида эронпараст айирмачиларни, хусусан, Эрон ислом инкилоби курикчилари корпусининг «Ал-Кудс» махсус булими генерали Косим Сулаймонийни айблашмокда.

AFP

Ливандаги энг катта сиёсий куч булмиш «Хизбуллох» хозирча намойишчиларга нисбатан куч ишлатмаяпти ва бошка таъсир чоралари кулламокда. Шиаларнинг ушбу радикал харакати намойишчи шиаларни куркитмокда ва хозирча бетарафлик саклаётган армияни намойишчиларни таркатиб юборишга жалб килишга уринмокда.

Ливанда намойишлар бошлангач бош вазир Саад Харирий истеъфога чикди, аммо бу намойишчиларни каноатлантирмади, улар янада купрок узгаришлар талаб килиб янги намойишларни бошлашди. Ирок бош вазири Одил Абдул-Махди хам Харирийнинг йулидан бориши мумкин эди, аммо сунгги лахзаларда у бу фикридан кайтди. Ирок хукуматидаги манбалар маълумотига кура, бош вазирни Ирокдаги таъсирини йукотишни истамайдиган ташки кучлар ахдидан кайтаришган.

Асосан шиалардан иборат булган Ирокдаги намойишчилар оятуллох Хоманаий ва генерал Косим Сулаймонийнинг портретларини ёкишди, Эрон элчихоналарини тошбурон килишди ва мамлакат эронлаштирилишига карши чикишди. «Ирокка озодлик», «Коррупционерлар, йуколинг», «Эрон, йукол» – Ирокдаги шахарларни шундай шиорлар титратмокда.

«Бу зарба Эрон билан алокадор булган шиа рахбарлари томонидан берилди. Агар шиаларнинг куллаб-кувватловидан айрилса, Эрон Ирокдан хам айрилади», – дейди «Ассошиэйтед пресс»нинг Багдоддаги тахлилчиси Ватик ал-Хошимий.

Ирок ва Ливандаги намойишларнинг фарки – хукумат томонидан куч ишлатилгани.
Ирокда 250дан ортик киши улдирилди, намойишчилар бунда Эрон билан боглик кучларни айблашмокда

Би-би-си эксперти Ханин Гаддарнинг айтишича, «Техрон харбий ва сиёсий галабаларини Ирок ва Ливандаги шиаларнинг ижтимоий-иктисодий хаёти учун капиталга айлантира олмади».

Ирокда одамлар аввалбошдан Эронни асосий душман деб хисоблашган булса, Ливанда барчаси аник эмас. Одамлар Ливанни аслида ким бошкаришини яхши англашади. «Барча биладики, хакикий бошкарувчи «Хизбуллох»дир. Кимдир бошкачалигини гапирса, уни хеч ким эшитмайди, аммо Насрулло (Хасан Насрулло – «Хизбуллох» етакчиси) гапирса – барча кулок солади», – дейди Гаддар Ливандаги норозиликлар бутун тизимга карши каратилганига ургу бериб.

Эрон ва «Хизбуллох» чекинмагунча халк кучалардан кетмайди

Ливанликлар янги хукумат парламентдаги бирорта сиёсий партияга мансуб булмаган технократлардан таркиб топишини истамокда. «Хизбуллох» истеъфога чиккан Харирий кайтиб, садокатли шиалардан янги хукумат шакллантиришини истамокда.

Агар бу чоралар иш бермаса, «Хизбуллох» куч ишлатиши хам мумкин.

AFP

«Намойишчилар осонлик билан ортга чекинмайдилар. Тез орада иктисодиётда бундай чора-тадбирлар фойда бермаётгани акс этади ва одамлар янада катта куч билан кучаларга чикишади», – деб хисоблайди Гаддар.

Мамлакат иктисодиёти халокат ёкасида, Ливан – хозирда жахондаги энг куп давлат карзи бор давлатлардан биридир (86 млрд доллар – бу эса ЯИМнинг 150 фоизидан купрокни ташкил этади), 10 миллиард доллар атрофидаги захира эса 4-5 ойга етади, холос.

«Ливан «Хизбуллох» учун жуда мухим, улар курашсиз чекинмайдилар. Улар тугридан-тугри карама-каршилик ва зуравонликдан кочишга харакат килишади, лекин улар шунчаки таслим булишмайди», – дейди Ханин Гаддар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Коракалпогистонда юз берган ёнгин окибатида 5 ёшли киз халок булди

2019 йилнинг 21 ноябрь куни соат 22:28да Коракалпогистон Республикаси Кунгирот тумани “Таллык” МФЙ Сейтжанов кучасида …