Главная / Жамият / Оммавий бушатилган “Шуртаннефтгаз” ишчилари норозилик билдирмокда

Оммавий бушатилган “Шуртаннефтгаз” ишчилари норозилик билдирмокда

"Шуртаннефтгаз"нинг ишдан бушатилаётганлар руйхатига кирган ишчилари.
“Шуртаннефтгаз”нинг ишдан бушатилаётганлар руйхатига кирган ишчилари.

Кашкадарëнинг Гузор туманида жойлашган “Шуртаннефтгаз” корхонасининг 324 нафар ишчиси рахбариятнинг узларини ишдан бушатиш карорига норозилик билдирмокда. Узбекнефтгаз”дан олинган маълумотга кура, норози ишчиларнинг талабларини урганиш учун махсус ишчи гурух тузилган.

Озодликка 5 ноябрь куни мурожаат килган “Шуртаннефтгаз”нинг бир гурух ишчилари корхонада оммавий ишдан бушатиш холати булаётганини айтиб, бунга норозилик билдиришди.

“Бизни оммавий ишдан бушатишаяпти. Жами 324 киши. Илтимос ёрдам беринглар”¸ дейилади Озодликка йулланган мактубда.

Ишдан бушатилаётганлар руйхатига кирган ишчилардан бирининг Озодлик билан сухбатда айтишича, ишдан хайдалаëтганларнинг барчаси корхона курикчиларидан иборат.

“Биз хаммамиз “Шуртаннефтгаз”нинг “Тезкор куриклаш хизмати”да ишлаймиз. Бошлик мажлис килиб, “охранниклар хаммаси ишдан бушатилди” деди. Бизнинг хукукларимизни поймол килишаяпти. Бизни олдиндан огохлантиришмади. 324 ишчини бирданига кучага хайдаяпти. Шунча одам оиласини кандай бокади энди?”, дейди “Шуртаннефтгаз” курикчиларидан бири.

“Шуртаннефтгаз” мулозимларидан бирига кура, 2 ноябрь куни корхонадаги “Тезкор куриклаш хизмати” булими бутунлай тугатилиб, унинг урнига ИИВнинг куриклаш хизмати билан шартнома тузилган.

“Бу ишчилар шунинг учун бушатилаяпти. Корхона Ички ишлар булимининг Куриклаш хизмати билан имзолаган шартномага мувофик, бундан кейин корхонанинг нефть, газ кувурларини куриклаш ички ишлар ходимлари зиммасига юклатилди”, деди “Шуртаннефтгаз” мулозими.

Мамлакатдаги энг йирик газ казиб чикариш корхоналаридан бири булган “Шуртаннефтегаз” – “Узбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясининг шуъба корхонасидир.

Озодлик богланган ишчиларнинг айтишича, оммавий ишдан бушатишга карши ишчиларнинг бир гурухи 5 ноябрь куни Тошкентдаги мутасаддиларга бевосита шикоят килиш учун “Узбекнефтгаз” бош офисига келган.

Озодлик богланган “Узбекнефтегаз” мулозимига кура, “Шуртаннефтегаз” рахбарияти 324 ишчини ишдан бушатиш холатида бир катор конунбузилишларга йул куйган.

Ишдан бушашига норози булган ишларнинг бир гурухи
Ишдан бушашига норози булган ишларнинг бир гурухи

“Бошлик бу ерда нотугри иш килган. Ишдан бушатиш хакида 2 ой аввал ишчиларга огохлантириш бериши лозим эди. Профсоюз билан хал килиш лозим эди. Мехнат кодексига зид иш тутган”, деди исмини очикламаётганимиз “Узбекнефтегаз” мулозими.

5 ноябрь куни кечга якин “Узбекнефтегаз” ширкати матбуот хизмати рахбари Мехрибон Мамедованинг Озодликка айтишича, “Шуртаннефтегаз” ишчиларининг шикоятини урганиш учун махсус ишчи гурух тузилиб, ишчиларнинг шикояти кисман кондирилган.

– Улар яна икки ой ишлайди. Икки ой ичида уларга ойлик берилади. Улар бу вакт ичида узларига бошка иш кидириши мумкин. Учинчи ой уларга компенсация берилади. Ишчи гурух шароити огир, ногирон, куп фарзандли оилаларнинг яшаш шароитини урганади, уларга ёрдам курсатилади. Улар нефт-газ тизимидаги буш уринларга ишга олинади. Уларни иш билан таъминлаб берамиз, деди Мехрибон Мамедова.

“Шуртаннефтгаз” корхонаси 1980 йилда ташкил топган булиб, газ казиб олиш, газ, газоконденсат, нефт конларини ишлатиш, газни ва газ конденсатини тайёрлаш ва кайта ишлаш билан шугулланади.

Хозирда “Шуртаннефтегаз” жами 21 та нефт ва газ конденсати конларидан фойдаланмокда.

“Шуртаннефтегаз”нинг йиллик газ ишлаб чикариш хажми карийб 15 миллиард куб метрни ташкил килади. Бу мамлакат буйича йиллик газ ишлаб чикаришнинг туртдан бирига тугри келади.

Шунингдек, корхона 175 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чикариш кувватига эга.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …