bejentcsiБМТ 13 декабрь куни давлатларни Жанубий Суданнинг олти миллионлик ахолисига инсонпарварлик ёрдами курсатишга 1,72 миллиард доллар ажратишга чакирди. Бу ер 2013 йилдан бери конли тукнашувлар гирдобида колган. Бу хакда бутунжахон ташкилоти бош котибининг расмий вакили уринбосари Фархон Хак журналистларга хабар берди.

“БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиклаштириш буйича бошкармаси бугун 2018 йилда Жанубий Судандаги можаро, одамларнинг оммавий кучиши, очарчилик ва иктисодий вазиятнинг ёмонлашиши туфайли жабр курган олти миллион инсонга хаётий мухим ёрдам курсатиш учун 1,72 миллиард доллар йигилиши хакида эълон килди”, – дея айтиб утди у. Унинг сузларига кура, можаро давом этаётган 4 йил ичида тахминан 4 млн инсон уз уйини тарк этишга мажбур булди, улардан 2 миллиони кушни давлатларга кочиб чикиб кетди. Бундан ташкари, мамлакатнинг баъзи туманларида оммавий очарчилик хавфи бор, у тезкор харакатларни талаб килади, дея таъкидлаб утди Хак.

2017 йилда Жанубий Судандаги инкироз буйича гуманитар харакатлар режаси 1,6 млрд долларга бахоланди. БМТ декабрь ойининг бошига келиб талаб этилган маблагларнинг тахминан 70 фоизини олди.

Жанубий Судандаги вазият 2016 йилнинг 7 июль куни янада кескинлашди – мамлакат мустакиллигининг беш йиллигига икки кун колганида. Тинч келишув имзоланганига карамай, пойтахтда президент Салва Киир ва унинг уринбосари Риека Машар тарафдорлари уртасида тукнашувлар давом этди. Жубада жойлаштирилган БМТ тинчликпарвар кучлари эса, тинч ахоли вакилларига нисбатан зуравонлик холатларининг олдини олишмади, буни бутунжахон ташкилоти котибияти томонидан утказилган ички суриштирув хам тасдиклади.

БМТ бош котибининг гуманитар масалалар буйича уринбосари Марк Лоукок 7 декабрь куни Хавфсизлик Кенгаши йигилишида чикиш килиб, 2018 йилнинг бошида мамлакатнинг 7 млн ахолиси озик-овкат ёрдамига мухтож булишини хабар берди. У Хавфсизлик Кенгашини можаро томонларига босим утказиш ва улардан халкаро гуманитар хукукни хурмат килишга эришишга чакирди.