Главные новости
Главная / Сиёсат / Олтинсой вокеаси: Махаллий ахоли нимадан тахликада ва нимадан умидвор?
<

Олтинсой вокеаси: Махаллий ахоли нимадан тахликада ва нимадан умидвор?

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманининг «Халкобод» махалласида фермер хужалигига ажратилган ер майдонида ноконуний тураржойлар барпо этган фукаролар ва хукук-тартибот органлари уртасидаги можаро катта шов-шув келтириб чикарди.


Фото: Скриншот / You Tube

Можаро юзасидан кетма-кет равишда ИИВ, бош прокуратура ва Сурхондарё вилояти хокимлигининг расмий муносабатлари эълон килинди. Баёнотларда фукароларнинг ер участкасини ноконуний эгаллашгани, 14 февраль куни юз берган жанжал натижасида икки нафар ички ишлар органи ходимларига тан жарохати етказилганига ургу каратилди.

Ким хаклиги борасида жамоатчилик фикри иккига булинган. Ушбу бахсли масала юзасидан депутатлар, партия рахбарлари хам уз позицияларини маълум килишмокда.

Лекин махаллий фукаролар томонидан олинган тасвирларда халкободликлардан бири конга беланиб ётганини куриш мумкин. Тартиб посбонлари кекса кишини судрашгани хам айтилган. Расмий муносабатларда бу саволга ойдинлик киритилмаган.

Халкободда нима булганди узи? Kun.uz мухбирлари вазиятга ойдинлик киритиш ва расмий муносабатларда тилга олинмаган жихатларни урганиш учун Олтинсойда булди.

Халкобод махалласи жуда катта. Бу ерда яшовчиларнинг ота-бобоси утган асрнинг 50-йилларида тогдан тушиб келиб, шу адирликларни обод килиб, макон тутишган. Хозир бу масканда 10 мингдан зиёд киши истикомат килади. Бу ердаги ахоли учун иккита мактаб бор. Укитиш узбек ва тожик тилларида олиб борилади.

Кишлокдошлар фермер ерида уй курган 5 ёш оила бу ишга ноиложликдан кул урганини айтишмокда. Айтишларича, битта хужаликда бир неча оила сикилиб яшаган, шунинг учун алохида рузгор килиб чикишга мажбур булишган.

Уйи бузилиши мулжалланаётган ёш оила интервью чогида ер участкаси фермердан 2008 йилда олингани, уй эса 2017 йилда курилганини даъво килишди.


Ботир Мухаммадиев ва Сунбула Давлатова

Ботир Мухаммадиев ва Сунбула Давлатова 2012 йилда турмуш куришган. Даъвога кура, ерни Ботир Мухаммадиевнинг отасига фермер берган. Куп йиллар экин-тикин  килиб фойдаланиб келишган. Бирок ерга эгалик килиш учун бирорта хужжат берилмаган.

Улар 2018 йилда хам шу жойда уй куришга уриниб, пойдевор урнатишганида, бетонлар масъуллар томонидан бузиб ташланган.

Турли муносабатлар ва чикишларда ахоли бу ноконуний уйларни хужжатлаштириб олишга уриниш учун тезликда кургани, бу уйлар вактинчалик уйлар экани таъкидланмокда. Лекин бу хонадон эгалари бу ерда анча вактдан бери истикомат килиб келишаётганини айтишмокда.

Уларнинг сузларига кура, бузиладиган бу уйлар учун расмийлар бошка жойдан ер таклиф килишмаган, факат туманда курилаётган куп каватли уйлардан сотиб олишнигина тавсия килишган.

Ноконуний курилган деб топилган ва бузилиши керак булган 5та уйдан бири Мехринисо Сатторованинг углига тегишли. Онахоннинг айтишича, угли икки йилдан бери Россияда. Лекин ИИБ маълумотномасида унинг номи хам можаро вактида каршилик курсатганлар орасида санаб утилган.


Мехринисо Сатторова

Гугл харитаси архивига эътибор берсак, 2018 йил июль ойида хам ер майдони эгалланмаганига гувох буламиз. Бу ерда хеч кандай курилма йук. Узок 2012 йилда хам бу ерлар дала булганини харитадан куриш мумкин. Хулоса килиш мумкинки, уйлар 2018 йил охирида ва 2019 йил бошларида курилган.

Уша куни жанжал кандай юз берди?

Вокеа гувохларидан бири Гаффор Мирзоевнинг хикоя килишича, 8 февраль куни ишчи гурух томонидан турар жойлар бузилиши хакида огохлантириш берилгач, кишлок ахли 14 февраль куни автобус айтиб, туман марказига — туман хокими билан учрашиб, масалани мухокама килиш учун бормокчи булиб туришган.


Гаффор Мирзоев

Мирзоевнинг сузларига кура, уша куни соат 13:00лар атрофида ички ишлар органлари ходимлари уйларни бузиш учун техника олиб келишган, лекин ахолининг каршилиги туфайли кайтиб кетишган. Кейин 1 соатлар утиб купчилик булиб кайтишган. Уларнинг орасида формадагилар хам, фукаро кийимидагилар хам булган. Орада жанжал бошланган.

Гаффор Мирзоев хам 2008 йилда шу ер шахсий томорка учун захира килинганини айтиб, 5та хужаликка масъуллар хужжат килиб бермаганини таъкидлади.

Ички ишлар органи вакиллари шу ерда уй курган оилалардан бирининг вакили булмиш Заргул Холмуродовани хомиладор булишига карамасдан, судраб автобусга олиб чикишган.


Заргул Холмуродова

ИИБ ходимлари судраганда Холмуродованинг тиззалари шилиниб кетгани айтилмокда.

Умуман, уша куни кишлок ахли туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат килишганда уларни кабул килишмаган. Уша кунги видеоларда бошидан жарохат олган Илхом Мухаммадиев хам Термиз шахридаги шифохонага олиб бориб ёткизилган.

Уша куни туман ички ишлар булимига автобусда турт нафар ёш йигит ва шу келинчак Заргул Холмуродовани олиб кетишган. Факатгина хомиладор эканлигини айтганидан сунг, йулнинг ярмида уни автобусдан тушириб колдиришган. Автобусда мактаб укувчилари хам булган. Оилалар утган кунлар давомида факат жанжал хавфи билан тахликада яшаб келишган.

Кишлок ахли ерлардан 2008 йилдан буён фойдаланиб келинаётганини айтишмокда. Шу билан биргаликда, кулларида хеч кандай хужжат йуклигини тан олишмокда. Кишлокда факат мана шу 5 хонадон ноконуний курилмалар учун эълон килинган «президент амнистияси»га тушмай колган.

Бу эса уйлар амнистияга илдириш учун шошилинч курилгани хакида тахминлар пайдо килади.

Улар нега бундай ноконуний тарзда шошилинч уй куриб олишганини оилавий ахволлари танглиги, турар жойга мухтожлик билан тушунтиришди.

Махаллий ахоли вакилларининг сузларига кура, ишчи гурух хеч кандай суд карорисиз, куч ишлатиб, уларнинг мехнат сарфлаб курган уйларини бузишга харакат килгани одамларни жунбушга келтирган.

Махаллий ахоли масъулларнинг ташрифидан юрак олдирган. Бу ерга вилоят хокими Тура Боболов хам келиб, айбдорларга чора курилишини айтиб утган.


Фото: Сурхондарё вилояти хокимлиги ахборот хизмати

Вилоят хокими бундай холатга сабаб булганларнинг у хох давлат хокимияти органи вакили булсин, хох оддий фукаро — уларнинг хатти-харакатларига хукукий бахо берилиб, албатта конуний чора курилишини айтиб утди. Шунингдек, уй-жойга мухтож бу оилаларга кишлокнинг бошка жойидан ер ажратиб берилиши хакида топширик берилганини айтди.

Чиндан хам, халкободликларнинг айтишича, факатгина вилоят хокими Тура Боболовнинг ташрифидан сунг, бу масалада уларни хеч ким ташвишга солмаяпти, яъни кулоклари бироз тинчиган.

«Халкобод»дагилар бу вокеа бутун республикада катта резонанс келтириб чикарганини тушуниб туришибди.

«Агар шундай булишини билганимда бу ерга уй курмасдим», дейди Мехринисо Сатторова.

Энди дуппини олиб бир уйлаб курайлик. Вазият оддий эмас. Фермерга тегишли сугориладиган ер ноконуний эгалланган. Бундай холатларга индамай караб туриб хам булмайди. Чора курилмаслиги, жазо таъминланмаслиги келгусида яна ноконуний ер эгаллашлар купайишига олиб келмайдими?

Уз хизмат вазифасини олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларига фукаролар томонидан тажовуз килинишини жазосиз колдириш хакида хам шундай дейиш мумкин.

Кейин, махаллий ахолининг хузурига келиб, курукдан курук дук-пуписа килиш хам мана шундай хунук окибатларга олиб келиши барча учун дарс булиши керак. Бундай масалаларнинг барчаси хукукий майдонда хал этилиши лозим. Далада эмас! Масалан, уша ноконуний жойлашиб олган халкободликлар суд карорига асосан ер участкасида мажбурий тарзда чикарилганда гап-сузлар камрок булар эди. Балким булмас хам эди.

Хуллас, Олтинсойдаги бу кишлок ахолиси ушбу чигал вазият тезрок бир томонга ечилишини, хал булганда хам имкон кадар узлари учун манфаатли томонга хал булишини исташади.

Курамиз, вилоят ва туман расмийлари бунга кандай ечим топишар экан? Келгусида шундай холатлар бошка бирор жойда такрорланмаслиги учун хам можаро келиб чикишига йул куйган айбдорларга албатта конуний чора курилиши керак.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …