Главные новости
Главная / Сиёсат / Олмалик шахри хокими ишдан олинди
<

Олмалик шахри хокими ишдан олинди

Тошкент вилоятининг Олмалик шахри хокими Усмон Рахимов угли билан боглик можароли хабарлар ортидан ишдан кетди.

Халк депутатлари Олмалик шахар кенгашининг навбатдан ташкари сессиясида ташкилий масала курилди.

Вилоят хокимлиги хабарига кура, кун тартибидаги масала буйича Тошкент вилояти хокими Рустам Холматов маъруза килган. Вилоят хокими уз сузида Олмалик шахрини ижтимоий-иктисодий ривожлантиришда йул куйилган хато-камчиликларга тухталган, шунингдек, рахбар одам уз шахсий хаётига хам эътиборли булиши, оиласига вакт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шугулланиши лозимлиги хусусида суз юритган.

Фото: Тошкент вилояти хокимлиги ахборот хизмати

«Бугунги кунда мухтарам Юртбошимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда очиклик сиёсати жорий этилган. Хаммамиз жамоатчиликнинг катъий назоратидамиз. Шунингдек, ишлайман деган одамга барча шароит яратиб берилган. Машина, яхшигина ойлик маош берилади.

Хабарингиз бор, якинда Олмалик шахри хокими билан боглик холат интернетда таркалди. Замон тезкор. Хар кандай вокелик тез таркаляпти. Агар у ёмон, нохуш булса, эшитиб ич-ичингдан эзиласан киши…

Яхши биласизларки, юртимизда камбагалликка карши кураш бошланди. Юртбошимиз БМТ бош минбаридан туриб, камбагалликка карши кураш ташаббусини илгари сурдилар. Шундай пайтда бу вокеа булиб турса, рахбарнинг оиласида шундай мухит булса, мутлако тушунарсиз холатдир.

Шахар хокими кандай инсон булиши керак? Рахбарга куп нарса богликлигини хаёт хакикати тасдиклайди. Хоким шу худуднинг отаси.

Мен Усмон Рахимовнинг хокимлик фаолияти мутлако коникарсиз, у ишламади, демокчи эмасман. Бу уринда гап рахбарнинг хар жихатдан эл-юртга урнак була олиши хакида кетяпти. Бинобарин, мухтарам юртбошимиз, донишманд халкимиз рахбарнинг, унинг оиласининг камтарлик фазилатига караб бахо беради», деган вилоят хокими.

Усмон Рахимов

Рустам Холматов Олмалик шахар хокими лавозимига Кобил Хамдамов номзодини тавсия этди. Йигилиш иштирокчилари ушбу номзодни куллаб-кувватлашган.

Кобил Хамдамов

Кобил Хамдамов мазкур лавозимга тайинлангунга кадар Тошкент вилояти хокимининг шахарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хужалик масалалари буйича уринбосари сифатида ишлаб келган.

Усмон Рахимов 2019 йил август ойидан буён Олмалик шахри хокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Якинда шахар хокимининг угли машинани катта тезликда хайдаб, видеосини ТикТок сервисига юклагани, шунингдек бир гурух уртоклари билан катта ёшли инсон ва унинг углини дуппослаб, безорилик килганига оид вокеалар ижтимоий тармокларда кенг мухокама килинган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uOutnNH0HO3GrFNFy4l49ArD0hyyyNnw

МДХ давлатлари хукумат рахбарлари кенгаши мажлиси утказилди

6 ноябрь куни Узбекистон Республикаси раислигида Мустакил Давлатлар Хамдустлиги хукумат рахбарлари кенгашининг навбатдаги йигилиши булиб …