Главные новости
Главная / Жамият / Олий таълим вазирлиги ОТМда контракт пуллари нимага сарфланиши хакида маълумот берди
<

Олий таълим вазирлиги ОТМда контракт пуллари нимага сарфланиши хакида маълумот берди

Сунгги вактларда ижтимоий тармокларда тулов-контракт асосида укитиш микдорларини кайта куриб чикиш масаласи мухокамалар марказига чикмокда. Олий ва урта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларида укитишнинг минимал харажатлари тугрисида аник мисолларни ортикча изохларсиз келтириб утди.

 Кайд этилишича, бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йуналишлари буйича кундузги таълим шаклида бир талабани бир йиллик укитиш харажатининг энг кам микдори (стипендиясиз) 9,3 млн. сумни ташкил этмокда.

Жумладан, профессор-укитувчи, ходимлар иш хаклари ва иш берувчининг ижтимоий тулови учун 7,9 млн. сум (умумий харажатга нисбатан 85,4 фоиз), бошка жорий саклаш харажатлари учун 1,4 млн. сум (умумий харажатга нисбатан 14,6 фоиз) шундан, коммунал харажатлар учун 0,3 млн. сум (умумий харажатга нисбатан 2,8 фоиз).

Амалда эса базавий тулов-контракт микдори (стипендиясиз) 6,4 млн. сум этиб белгиланган булиб, жорий саклаш харажатларининг 69 фоизни копламокда. Тахлиллар шуни курсатмокдаки, хар бир базавий тулов-контракт асосида укиётган талабалар укитишнинг минимал харажатлари учун туловларни 2,9 млн. сумга кам туламокда. Мазкур харажатлар олий таълим муассасалари томонидан оширилган (“супер”) контракт ва давлат бюджети маблаглари хисобидан копланиб келинмокда.

Маълумот учун, хисоб-китоблар бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида тулов-контракт асосида укиётган талабаларнинг 80 фоиздан ортиги укиётган таълим йуналишларига тегишли.

Шу билан бир каторда, санъат таълим йуналишларида укитиш харажатининг энг кам микдори 21,9 млн. сумни ташкил этгани холда, жумладан, профессор-укитувчи, ходимлар иш хаклари ва иш берувчининг ижтимоий тулови учун 20,5 млн. сум (умумий харажатга нисбатан 93,8 фоиз), бошка жорий саклаш харажатлари учун 1,4 млн. сум (умумий харажатга нисбатан 6,2 фоиз) шундан, коммунал харажатлар учун 0,3 млн. сум (умумий харажатга нисбатан 1,2 фоиз), базавий тулов-контракт микдори (стипендиясиз) 7,8 млн. сум этиб белгиланган булиб, харажатларнинг 35,5 фоизни копламокда.

Худди шундай согликни саклаш таълим йуналишларида хам укитиш харажатининг энг кам микдори 13,5 млн. сумни ташкил этгани холда, жумладан, профессор-укитувчи, ходимлар иш хаклари ва иш берувчининг ижтимоий тулови учун 12,1 млн. сум (умумий харажатга нисбатан 90,0 фоиз), бошка жорий саклаш харажатлари учун 1,4 млн. сум (умумий харажатга нисбатан 10,0 фоиз) шундан, коммунал харажатлар учун 0,3 млн. сум (умумий харажатга нисбатан 2,0 фоиз), базавий тулов-контракт микдори (стипендиясиз) 9,1 млн. сум этиб белгиланган булиб, жорий саклаш харажатларининг 67,4 фоизни копламокда.

“Юкорида келтирилган тахлиллар шуни курсатмокдаки, олий таълим муассасалари харажатларининг асосий кисми профессор-укитувчи ва ходимлар иш хакларига тугри келмокда. Белгиланган базавий тулов-контракт микдорлари эса иш хакларини коплаш учун етмайди.

Республикада пандемия муносабати билан эълон килинган карантин чекловлари даврида олий таълим муассасаларининг барча профессор-укитувчи ва ходимларига белгиланган тартибда иш хаклари, жумладан талабаларга стипендия туловлари хам тулаб келинмокда.

2020 йилнинг 1 апрелидан профессор-укитувчилар масофавий иш режимига утган холда тасдикланган фан дастурлари асосида белгиланган дарсларни онлайн куринишида утиб,белгиланган укув ва методик юкламаларини бажарди. Олий таълим муассасалари талабалар учун масофавий (онлайн) таълим бериш жорий этилганлиги муносабати билан уни ташкил этиш учун кушимча техник ва методик таъминот яратилди.

Янги укув йили кайси шаклда бошланишидан катъий назар: анъанавий ёки масофавий шаклда буладими, олий таълим муассасалари томонидан талабаларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш учун зарур ишлар олиб борилади. Бу борада орттирилган тажриба ва йул куйилган камчиликлардан хулоса килинган холда, барча ресурслар ишга солинади.

Пандемия муддатлари узайтирилиб, укиш онлайн тарзда давом эттирилган холатда хам, тулов-шартнома асосида тахсил оладиган талабалар ва уларнинг ота-оналари хавотирланишга хеч кандай асос йук. Таълим муассасаларида тулов-контракт асосида тахсил оладиган хар бир талабага муассаса маъмурияти томонидан индивидуал ёндашган холда имоният яратиб берилади.

Олий таълим муассасалари олий маълумот олиш истагида булган ёшларимизнинг танловини хурмат килган холда, уларнинг малакали мутахассис булишларини таъминлаш учун олий таълим тизимида мавжуд барча имкониятларни сафарбар этади”, – дейилади вазирлик изохида.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кишлок хужалиги вазирига янги уринбосарлар тайинланди 

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Кишлок хужалиги вазирлигида Узбекистон президенти администрацияси рахбари Зайнилобиддин Низомиддинов раислигида …