Главные новости
Главная / Жамият / Олий таълим муассасалари ёзги таътилга чикадими?
<

Олий таълим муассасалари ёзги таътилга чикадими?

Узбекистон хукумати махсус комиссияси карори билан олий таълим муассасаларида анъанавий укиш амалиёти тухтатилган, шунингдек, айрим профессор-укитувчилар мехнат таътилига чикарилган. Карантин якуни билан, колдирилган укиш юкламаси мос равишда ёзги таътил билан алмашиши мумкин, деб хабар бермокда Kun.uz мухбири.

Фото : KUN.UZ

«Карантин сабаб ёздаги таътил муддати кискариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг канча вакт давом этишига боглик. Хозир навбатдан ташкари таътил неча кунга чузилишидан катъи назар, биз талабаларга масофавий ва мустакил таълим олиш оркали укув дастурларини узлаштиришларига имконият яратиб беряпмиз», – дея маълумот берган олий ва урта махсус таълим вазири уринбосари Улугбек Бегимкулов.

Вазир уринбосарининг таъкидича, 23 мартдан бошлаб, худудлардаги ОТМ профессор-укитувчи ва ходимларининг аксарият кисми белгиланган тартибда мехнат таътилига чикарилади, колган ходимларнинг фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади.

Kun.uz мухбири билан сухбатлашган ОТМ укитувчисининг айтишича, ходимлар ёзги мехнат таътили хисобидан режадан ташкари таътилга чикарилмокда. Табиийки, ёзги таътил даврида ходимлар хаксиз дам олишга чикарилиши мумкин. Ушбу масалага вазирлик ойдинлик киритди.

«Аввало, карантин холати канча давом этишини айтиш кийин. Шунга карамай, ОТМда колдирилган юкламани режага кура коплаш учун ёз ойида укиш ташкил этилиши мумкин. Табиийки, укитувчилар ишга жалб этилади. Мантикан, хозирги таътил муддатдан олдин уталмокда, укиш эса кейинга сурилмокда», –  дейилади расмий хабарда.

Англашиладики, профессор-укитувчилар карантин туфайли иш хакини саклаб колган холда таътилга чикарилиши билан бирга, ёз даврида хак туланадиган уз иш фаолиятига жалб этилиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ToV0Ww1BO3VfW1bxlZMIHySI0N3NhO4K

Кувасой шахрига янги хоким тайинланди, Фаргона вилоятида яна узгаришлар булиши кутилмокда

Фаргона вилоятининг Кувасой шахрига хам янги хоким тайинланди. Вилоят уй-жой ва коммунал хизмат курсатиш бошкармаси …