Главная / Маданият / Олий таълим вазирлиги хатони «тузатди»
<

Олий таълим вазирлиги хатони «тузатди»

20 октябрь куни Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати Тошкент давлат иктисодиёт университети Осиёдаги «Энг яхши олий таълим муассасаси» номинацияси голиби булгани хакида хабар таркатди. Хабар вазирлик сайтида хамда Facebook ижтимоий тармогидаги сахифада эълон килинди ва махаллий сайтларга таркатилди.

Хабарда айтилишича, мукофотни топшириш маросими 19 октябрь куни Тошкент давлат иктисодиёт университетида утказилган, тадбирда Олий ва урта махсус таълим вазири уринбосари У.Ш.Бегимкулов иштирок этган.

bogcha

Куп утмай, ишнинг «миси чикди». Маълум булишича, ушбу сертификат бир неча ун минг долларга «шон-шараф»ни сотиш билан шугулланувчи украиналик фирибгарлар тузган ташкилот – Европа Бизнес Ассамблеяси томонидан такдим этилган.

Узбекистоннинг ичида кучли йигирматаликка хам киритилмаган университет АКШнинг Бостон, Стенфорд университетлари ва Вашингтон халкаро укув маркази каторида эътирофга сазовор булиши шубхаларни келтириб чикарди.

23 октябрь куни Kun.uz сайти урганишлари натижасини «Нархоз» кандай килиб Осиёнинг энг яхши университети булиб колди?» сарлавхали маколада жамлади.

Бу маколада аслида Узбекистондаги олийгохлар дунёнинг энг кучли университетлари 100талиги тугул, 500талигига хам кирмаслиги, бундай рейтингга кириш шартлари келтириб утилди.

Маколада бироз олдинрок халк орасида «Нархоз» номи билан танилган Тошкент давлат иктисодиёт университетининг давлат кабул имтихонларида юз берган шубхали холатлар хакида бир неча макола нашр этилгани эсланади ва бу билан университет уз обрусини тиклашга шу тахлит уринганига шама килинади.

Шундан сунг, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги сайтидан юкоридаги хабар олиб ташланди. Лекин сайтдан скриншотлар сакланган.

Шунингдек, вазирликнинг Facebook даги сахифасида хам айни пайтда бу хабар йук. Лекин бу сахифадан хам скриншот бор.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …