Главная / Спорт / «Олд Траффорд»да турнинг марказий уйини, Россияда Шомуродов-Озмун тукнашуви. Хафтанинг асосий уйинлари анонси
<

«Олд Траффорд»да турнинг марказий уйини, Россияда Шомуродов-Озмун тукнашуви. Хафтанинг асосий уйинлари анонси

Терма жамоаларнинг навбатдаги йигинлари, кизикарли учрашувларидан сунг, яна одатдаги клублар футболига кайтяпмиз. Деярли хар куни бизни телевизор каршисига чорлайдиган футбол ун кунлигини куйидаги кизикарли учрашувлар очиб беради.

ЛАЦИО – АТАЛАНТА (19 октябрь, 18:00)

Сунгги йилларда анча баркарор катнашиб, турнир жадвалида юкори уринлар учун курашаётган бу икки жамоа беллашуви хам кизикиш уйготиши табиий. «Аталанта» нихоят, юлдузларни етиштириб берувчи макомидан воз кечиб, анча кучли ва ракобатбардош жамоага айланди ва хатто Чемпионлар Лигасида катнашмокда. Тугри, у ерда ишлар дуруст эмас, икки фронтда курашиш бергамоликларга огирлик килмокда, лекин А Серияда Гасперини шогирдлари хали хам энг хужумкор уйинни намойиш этмокда.

«Аталанта» лигада энг куп гол урган жамоа булиб турибди, турнир жадвалида хам факат «Интер» ва «Ювентус»дан ортда бормокда, холос. Лекин бу шунингдек, хозирча «Аталанта»га кучли ракиблар рубару келмаётганини хам эътиборга олиш керак. Топ-ракиблардан факат «Рома» маглуб этилди. Айнан октябрнинг охири бергамоликлар учун синов булади. «Лацио»дан ташкари, уч кун утиб, «Манчестер Сити» мехмони булиш керак. Ойнинг сунгги кунларида эса, «Наполи» майдонига сафар хам кутиб турибди. Айнан мана шу уйинлар «Аталанта»нинг ушбу мавсумдаги максадларини белгилаб берса ажаб эмас.

«Лацио» эса, доимгидек, узининг баркарор режимида одимлашда давом этмокда. Кучли ракиблар билан уйинда маглубиятлар, аммо турнир жадвалининг куйи кисмидаги жамоаларга карши учрашувларда имкон кадар юз фоизлик натижалар «Лацио» доим юкори уринларда юришига имкон бермокда. Бу мавсумда хам Рим дербисида дуранг кайд этилди, «Интер»дан маглубиятга учралди, лекин бошка уйинларда ишончли галабалар бор. Римликлар олтинчи погонада боришяпти ва етакчилардан у кадар катта фарк билан ортда колиб кетишгани йук.

Йукотишлар борасида мехмонларнинг холати ёмонрок. Утган мавсум жамоа тупурари, бу йил хам 7 уйинда 6 гол уриб, икки марта ракибларига голли узатмани амалга оширган колумбиялик хужумчи Дуан Сапата жарохатланган ва шу ойнинг охиригача «Аталанта»га ёрдам бера олмайди. Александро Гомес ва Йосип Иличич ташаббусни уз кулига олишига тугри келади. Мезбонлардан эса Рикардо Кишна сафдан чиккан. Шунингдек, «Болонья»га карши уйинда майдондан четлатилган Лукас Лейвада дисквалификация бор.

А Серия доирасидаги сунгги турт уйинда «Лацио» галаба козона олгани йук, аммо сунгги узаро уйинни алохида тилга олиш лозим. Бу жамоалар утган мавсумда мамлакат кубоги финалида тукнаш келганди ва учрашув 2:0 хисобида «Лацио»нинг галабаси билан якунланган.

АТЛЕТИКО – ВАЛЕНСИЯ (19 октябрь, 19:00)

Мавсум олдидан тайёргарлик уйинлари ва илк турлардаги ажойиб натижалардан сунг, янгиланган «Атлетико» барчанинг эътиборини козонган, кетган етакчиларнинг урнини жуда киска муддатда тулдириб, хатто кучлирок жамоани кургандек тасаввур уйготган Симеоне олкишлар тинмасди. Аммо хаммаси бунчалик осон эмас экан. «Атлетико» хар кандай янги жамоа сингари, айникса, вазиятлар яратишда муаммоларга дуч келяпти.

Илк уч турдаги галабадан сунг, Сосьедаддаги уйин бой берилди. «Атлетико» сунгги беш уйинда атиги бир марта галаба козонди, уч уйинда 0:0 хисоби кайд этилди. Яъни сунгги беш турда Симеоне шогирдлари атиги 2 гол ура олишди, холос. Яхшиямки турнир жадвалининг юкори кисмида баркарор уйин курсатаётган жамоалар у кадар куп эмас, мана шундай холатда хам «Атлетико» 3-погонани забт этган холда, пешкадамдан атиги 3 очкога ортда колаётганига ишониш кийин. Мадридликлар бир хафтада каторасига уч уйинни уз майдонларида утказади. Хафта уртасида ЕЧЛ доирасидаги «Байер»га карши уйин, кейин эса «Атлетик» билан Ла Лига учрашуви бор. Айнан шу уйинлар «Атлетико» учун бурилиш нуктаси булса ажаб эмас.

«Валенсия», уша биз билган бекарор «Валенсия». Лондонда «Челси» устидан козонилган галаба уз майдонидаги «Аякс»дан йирик маглубият билан алмашиб турибди. Ла Лигада хам шу ахвол. Гох Бильбаода ажойиб галабани гувохи буламиз, гох «Леганес»га карши учрашув нурсиз дуранг билан тугайди. Аммо юкорида айтилганидек, Испания чемпионатида баркарор жамоанинг узи йуклиги «Валенсия»ни хам атиги 12 очко билан булсада пешкадамларга якин ушлаб турибди. Бу уйиндаги галаба билан Селадес шогирдлари «Атлетико»га етиб олиши хам мумкин.

«Валенсия»нинг «Атлетико» устидан сафар галабасига эса, анча булиб кетди. Ушанда мезбонлардан голни мархум Хосе Рейес урган, Форлан эса, пенальтини аник амалга ошира олмаган. Шундан хам тасаввур килаверинг, анча булди. 2011 йил эди. Лекин утган мавсумдаги учрашув жуда кизикарли кечганини эслаш мумкин. Корреанинг 82-дакикадаги голи мезбонларнинг 3:2 хисобидаги галабасини таъминлаганди.

«Атлетико» таркибида Диего Коста машгулотларга кайтган булса-да, учрашувда кандай формада булиши номаълум. Шунингдек, Врсалко, Витоло ва Савич хам сафда эмас. Мехмонларнинг йукотишлари эса, янада жиддий. Хосе Гайя хали хам таркибдан четда. Карлос Солер, Кондогбия ва Гемейро шугулланишни бошлаган булишса-да, дастлабки дакикалардан жамоага ёрдам беришларига ишониш кийин.

Айтганча, хар икки клуб хам келаси хафтада ЕЧЛда мухим учрашувларда майдонга тушади. Мадридликларнинг «Байер» билан уйини борлигини юкорида эсладик. «Валенсия» эса «Лилль» майдонига сафар килади.

КРИСТАЛ ПЭЛАС – МАНЧЕСТЕР СИТИ (19 октябрь, 21:30)

Биз билган топ-6да хозирда «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» йук. Уларнинг урнини эса, «Лестер» ва «Кристал Пэлас» эгаллаб турибди. «Бургутлар» мавсумни бироз омадсиз бошлаган булишса-да, кейинги турларда узларига келиб олишди ва бир катор уйинларда кутилмаган натижаларни кайд этишди. Масалан, «Вест Хэм» ва «Манчестер Юнайтед» устидан сафардаги галабаларни купчилик кутмаган булиши аник.

Энди эса, Хожсон жамоаси олдида хакикий синов кутиб турибди. Кейинги турларда лондонликлар «Арсенал», «Лестер», «Челси» ва «Ливерпуль» билан уйнайди. Бундай хавфли юриш эса «Манчестер Сити» билан бошланади.

Бошка тарафдан «Кристал Пэлас»ни Пеп Гвардиола жамоаси учун жуда нокулай дейиш мумкин. Эсингизда булса, икки йил олдин «Сити» узок вакт йукотишсиз борган, айнан Лондондаги уйинда очко йукотганди. Хатто сунгги дакикаларда мезбонлар пенальтини аник амалга оширишганда, галаба козонишлари хам мумкин эди. Утган йилги декабрда эса, галаба хам булди. Бунинг устига, «Этихад»да. Уйинни жуда осон бошлаб, хисобда олдинга чикиб олган мезбонлар, кутилмаганда, уч марта жазоланишганди.

Шусиз хам, «Манчестер Сити» шундай вазиятга келдики, очко йукотишга хакки йук. «Ливерпуль» билан фарк аллакачон 8 очкони ташкил килмокда, айникса, «Вулверхэмптон» билан уйиндаги маглубият жуда огрикли булди. Марказий химоячиларнинг жарохати, шунингдек, Кевин Де Брюйне йуклиги жамоа уйинига жиддий таъсир утказмокда. Кевиннинг ушбу уйинда хам майдонга тушиши сурок остида турибди. Шунингдек, Серхио Агуэро ва Кайл Уокер хам кичик жарохатлар туфайли яхши спорт формасида эмас. Мезбонлардан эса, Коннор Уикхэм хамда Мамаду Сако хали тулик машгулотларга киришгани йук.

Шунингдек, терма жамоалар билан боглик танаффус хам купрок Пеп Гвардиолага муаммолар тугдириши табиий. Чунки «шахарликлар»нинг карийб бутун таркиби уз терма жамоалари билан сафар килган булса, «Кристал Пэлас» бу кунларда яхшигина куч туплаб олди.

БОРУССИЯ Д – БОРУССИЯ М (19 октябрь, 21:30)

Икки «Боруссия» уртасидаги учрашув доимо кизикиш билан кузатилган. Хатто жамоалар юлдузлари хам умумий. Уз вактида Марко Ройс айнан Менхенгладбахда танилиб, якунда Дортмундга утган булса, эндиликда худди шу йулдан Торган Азар хам юрди. Хар икки футболчи хам дортмундликлар сафида собик жамоасига карши майдонга тушишади.

Етакчи футболчисини йукотган булишига карамасдан, менхенгладбахликларнинг муваффакиятли юриши диккатга сазовор. Мавсумни Дортмунд яхширок бошлаганди, аммо айникса, сунгги турларни кучли утказаётган Менхенгладбах турнир жадвалида пешкадам булиб олди – 7 уйин, 16 очко. Дортмунд хисобида эса шунча уйиндан кейин 12 очко бор. Демак, хатто галаба козонган такдирда хам, мезбонлар ракибига етиб ололмайди. Галаба хакида айтилганида хам сабаб бор, зеро агар кубокни хам кушиб хисобласак, каторасига 8 уйиндан бери дортмундликларнинг кули баланд келмокда. Менхенгладбах охирги марта 2015 йилнинг апрелида устун келганди. Шундан буён Дортмунднинг таркиби шу кадар янгиландики, атиги 4 йил олдин майдонга тушган жамоадан хеч ким колмади хисоб.

Жарохатлар борасида мехмонларга хавас килиб булмайди. Таркибнинг 11 футболчиси турли даражадаги жарохат билан сафдан чиккан. Улардан факат Хулио Вильяльба ва Йонас Хоффман машгулотларга киришишди, аммо кай даражада спорт формасида булишлари маълум эмас. Жонсон, Траоре, Беннеттс, Штиндль, Гинтер, Лайнер, Зиппель, Штробль хамда Мюзель таркибда эмас. Мезбонлардан эса, факат Лукас Пишчек ва Пако Алкасерда жарохат бор.

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – ЛИВЕРПУЛЬ (20 октябрь, 20:00)

Англиянинг энг машхур ва энг муваффакиятли икки клуби. Таркиб, уйин сифати ва турнир жадвалидаги холат буйича хозир бу ракиблар деярли бошка планеталарда булишса-да, кизикиш доираси ва афиша жихатидан хали хам АПЛнинг энг катта уйинларидан биридир.

Сунгги ойлар «Ливерпуль»нинг яккол фаворит эканини курсатса-да, баъзи статистик фактлар мезбонларда хам умид уйготади. Масалан, «Ливерпуль» «Олд Траффорд»даги сунгги галабасини анча олдин, Давид Мойес даврида кулга киритган. Умуман, Англияга келганидан бери Юрген Клоппнинг АПЛдаги энг нокулай ракиби хам айнан «Манчестер Юнайтед» саналади. Немис мураббийи «иблислар»га карши утказган 7 уйинининг атиги биттасида галаба козонган. Икки уйинда маглуб булиб, турт учрашув дуранг билан тугаган. Шунингдек, «Ливерпуль»нинг хужум триоси хам бу ракибга карши фойда келтирмасликлари анъанага айланиб улгурди. Садио Мане узининг биринчи голини утган йили урган булса, Фирмино ва Салох хали бирор марта Де Хеа дарвозасини ишгол килишмаган.

Дарвоке, бу анъана яна давом этса керак, чунки Испания терма жамоаси уйинида жарохат олган Давид бу уйинда катнаша олмайди. Сульшер яна Поль Погбанинг хам таркибдан четда эканини айтди. Аммо сунгги уйинларни утказиб юборган Ван-Биссака ва Антони Марсиял бу сафар жамоага ёрдам беришлари мумкин. Мехмонлар томондан хам яхши хабарлар бор. Сунгги турда жарохат олиб, терма жамоа йигинига бора олмаган Мухаммад Салох, айтишларича, уйинга тайёр булади. Шунингдек, дарвозабон Алисон Бекер хам айнан «Олд Траффорд»даги тукнашувда сафга кайтиши анча олдин айтилганди. Утган йили Моуриньони истеъфосига сабаб булган икки голни урган Жердан Шакирида жарохат бор, лекин у сог булганида хам, Клопп унинг хизматларидан фойдаланмаслиги хакикатга якинрок эди.

Турнир нуктайи назаридан, «Ливерпуль» узини хотиржамрок хис килиши аник, чунки хатто маглубият хам жамоани анча ишончли пешкадам сифатида колдиради. «Манчестер Юнайтед» эса, «хавфли зона»га икки очкогача якин келиб колгани боис, ярим хазил тарикасида хатто, Чемпионшип мавзуси хам кутарилишни бошлади. Айнан ушбу уйиндаги яхши натижа Сульшернин позициясини, унга булган ишонч кредитини яхшилаши шубхасиз.

Жамоаларнинг «Олд Траффорд»даги сунгги уйинида хисоб очилмаганди. Умуман, сунгги олти узаро уйиннинг 3тасида 0:0 хисоби кайд этилганини таъкидлаш лозим. Умид киламизки, бу сафарги уйин голларга бой булади.

ХАФТА ИКТИБОСИ:

Англиядаги катта уйин олдидан, одатий равишда журналистлар турли статистик маълумотларни келтиришди. Масалан, хозирда танкидга учраётган ва истеъфо ёкасида тургани айтилаётган Сульшернинг «МЮ»даги дастлабки 29 уйинида Клоппнинг «Ливерпуль»даги дастлабки 29 уйинига нисбатан 2 очко купрок жамгарилган экан. Клоппдан шу хакида сурашди:

«Бу вазиятларни таккосламаган булардим, чунки мен Ливерпулга келганимда, босим йук эди, хеч ким мендан катта натижа кутмас, бу кандай мураббий була олишим хам коронги эди. Сульшерга кийинрок, чунки Манчестерда у кадар сабр килишмайди. Лекин агар Сульшерга нисбатан клуб ичкарисида шубха булса, нотугри килишяпти. Агар бу гаплар четдан, масалан, журналистларнинг фикри булса, ахамияти йук. Мухими клуб рахбарлари ва Вудворд кандай фикрда экани. Мен хар кандай мураббийга уз гояларини амалга ошириш учун етарли вакт берилиши тарафдориман. Унга кандай маслахат бера оламан? Йук, Сульшер маслахатимга мухтож эмас, у 15 йил шу клуб системасида булган, хаммасини жуда яхши тушунади. Энг ёмони кимнингдир бунга сабри етмаслиги. Менимча, Сульшер узини узи уйидагидек хис килмокда ва вазифа осон эмаслигини олдиндан хамма билиб турганди».

Бонус. ЗЕНИТ – РОСТОВ (19 октябрь, 21:00)

Айникса, ростовликларнинг сафарда ЦСКА устидан ишончли галабасидан сунг, бу уйин атрофидаги ажиотаж хам одатдагидан каттарок булмокда. Турнир жадвалининг икки пешкадам жамоаси узаро орани очик килади.

Биз учун эса, мехмонлар таркибидаги Элдор Шомуродовни кузатиш кизикрок. Элдор Россия чемпионатининг чинакам кашфиётига айланди, «Зенит» мураббийи Сергей Семак хам бу хакида алохида таъкидлади. Хужумчига Европадаги яхши таклифлар борлиги хакида хабарлар пайдо була бошлади, хуллас, бундан кейин Шомуродовнинг хар бир голи унинг нархига нарх кушиб боради, десак хато килмаймиз. Терма жамоа сафидаги икки уйиндан урилган уч гол эса, хужумчимизнинг ишончини янада оширганига шубха йук.

Озмун – Шомуродов шаклидаги осиёча карама-каршилик бу уйинга кушимча безак берса, ажаб эмас.

БОШКА УЙИНЛАР

19 октябрь. «Эйбар» – «БАРСЕЛОНА» (16:00), «Аусбург» – «БАВАРИЯ» (18:30), «ЧЕЛСИ» – «Ньюкасл» (19:00), «ТОТТЕНХЭМ» – «Уотфорд» (19:00), «НАПОЛИ» – «Верона» (21:00), «ЮВЕНТУС» – «Болонья» (23:45), «Мальорка» – «РЕАЛ» (23:55),

21 октябрь. «Шеффилд» – «АРСЕНАЛ» (23:55)

Ҳаққимизда

Яна маълумот

eBuSAuLkGYVF1mb6OA1GmJDzjbCiTTZs

Евро-2020 саралаши. Англия маглуб булди, Франция ва Туркияда кийин галаба

Евро-2020 саралаши доирасида А, В ва Н гурухларида 7-тур уйинлари булиб утди. А гурухида Англия …